4. Замонавий сиёсий мафкуралар.
Ҳозирги дунё — мураккаб мафкуравий зиддиятлар дунёси, ундаги маф-куравий полигонлар ядро полигонларига қараганда кучлироқ ва хавфлироқ-дир. Бундай шароитларда мафкура соҳасидаги ғалабанинг аҳамияти сиёсат ва иқгисодиёт соҳасидаги ғалабанинг аҳамиятидан кам эмас.
Ҳозирги кунда прогрессив мафкуралар халкларнинг миллий-маданий ва маънавий-ахлоқий анъаналарига, умуминсоний қадриятларга ва демократик тамойилларга, қудратли ахборот технологияларига асосланмоқца. Тараққи-ёт, инсон хуқуклари ва эркинликларига риоя қилиниши, гуманизм, ядросиз
226
дунё, миллий ва диний муроса, минтақавий низоларни бартараф этиш ғоялари устувор ғоялардир.
Бироқ мафкуравий воситалар ёрдамида ўз таъсир доирасини кенгайти-ришга интилувчи сиёсий куч ва ҳаракатлар, шу жумладан, тажовузкор мил-латчилик ва шовинизм, неофашизм, ирқчилик, диний фанатизм ва экстре-мизм сингарилар ҳам мавжуд. XX аср охирига келиб юз берган туб ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, икки мафкуранинг қарама-қарши туришига хос бўлган икки қутбли дунёнинг йўқ қилиниши, глобаллашув жараёнлари ва ахборотга асосланган жамиятининг шаклланиши дунёнинг мафкуравий манзарасига бутунлай ўзгача қиёфа бахш этди. Янги «мафкуравий маконни», миллионлаб одамларнинг онгини эгаллаб олиш учун бўлаётган кураш тобора долзарб ва кўп қиррали бўлиб бормоқца. Шу муносабат билан, назаримизда, мафкурани сиёсий дунёнинг ажралмас қисми сифатида ўрганиш сиёсатшуносликнинг долзарб вазифаси бўлиб қолаверади.
Мафкуралар сиёсат оламига кенг кўламдаги эътиқодлар тўпламини олиб киради. Инсоният бундай "эътиқод"ларсиз яшай олмайди, лекин аксарият ҳолларда биз улардан қайси бирини танлашга икқиланиб қоламиз. Мисол та-риқасида қуйидаги жумлаларга эътиборингизни қаратинг:
"Мен ҳеч қачон ўз шахсий эркинликларимнинг ҳеч қайси бир қисми-
ни қурбон қилмайман";
"Мен учун ўз хавфсизлигим ва юртим хавфсизлиги ҳар нарсадан устун,
шунинг учун ҳам шахсий эркинликларимнинг маълум қисмини тинчлик ва
осойишталик йўлида қурбон қилишга тайёрман";
"Сиёсий ҳокимият ишчи ва дехқонлар қўлида бўлсагина жамиятда тен-
глик ва адолат хукм суради";
"Қарийб икки минг йил ўз ватанидан маҳрум қилинган ва барча халқ-
ларнинг нафратига учраб келган яхудийлар тенг хуқуклилик асосида ўз дав-
латига эга бўлишлари лозим" ва ҳоказолар.
Маргарет Тэтчер ва фон Хайек каби эркин бозор иқгисодининг тараф-дорлари бозор муносабатларига — шахс эркинлигини олға сурувчи ягона за-мин сифатида қарашлари ҳамда иқгисодни — олдиндан режалаштириш ва давлатнинг интервенция (аралашиш) сиёсати охир-оқибатда мажбурлашга ва, ўз навбатида, шахс эркинлигига таҳдид солувчи куч сифатида тан олиш-лари мумкин. Бунга қарама-қарши тарзда, хукумат интервенциясининг ашад-дий тарафдори давлатнинг аралашув сиёсатида даромаднинг индивидлар ора-сида энг адолатли йўсинда тақсимланиш сабаби ва мантиқни кўради. Фашис-тларнинг агрессив миллатчилик ва элитизм ғояларини олға суришлари ўз-ўзидан халклар ва миллатлар орасида тенглик сари интилувчиларга қарши қаратилган қаттиқ зарба бўлади. Худди шу йўсинда, юқорида эътиборингизни жалб қилган бир неча жумлалар ва, ўз навбатида, мафкураларнинг адвокат-лари бир-бирлари билан келишишлари жуда ҳам машаққатли кечади.
Сиёсий мафкура замон ва макондан ташқарида бўлган мавхум руҳий ҳодиса эмас. У муайян тарихий шароит билан боғлиқ, аниқ ижтимоий маз-мунга эга бўлган маънавий ҳодисадир.
Ҳар бир тарихий давр ўзига хос ва ўзига мос мафкуравий оқимларни
227
илгари суради. Бундан ҳозирги замон ҳам мустасно эмас. У ҳам кўплаб мафку-равий оқимларни илгари сурди. Биз қуйида ҳозирги замоннинг энг нуфузли мафкуравий оқимларини, жумладан, либерализм, консерватизм, социал-де-мократия каби кўринишларини кўриб чиқамиз.
Охирги икки-уч аср мобайнида энг йирик ва кенг тарқалган мафкуравий оқимлардан бири — либерализм. Бу атама лотинча "либералис" сўзидан олин-ган бўлиб, "эркин" деган маънони англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |