Оммавий сиёсий онг — жамият эҳтиёжларининг мазмуни ва даражасини билвосита ифодалайди. Шунингдек, у жамиятнинг сиёсий воқелик тўғрисида-ги билимларига хос хусусиятни ҳам акс эттиради.
Оммавий сиёсий онг анча кенг кўламли онг демакдир. У кўплаб омил-ларнинг: турли ижтимоий ларзалар, муайян тарихий вазиятнинг мазмуни ва бошқаларнинг таъсирига дуч келади.
3. Мафкура, унинг асосий функциялари ва даражалари.
Сиёсатшунослик фанининг энг муҳим аспектларидан бири ҳисоблан-миш сиёсий мафкуралар масаласи қадим замонлардан бери қизғин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлиб келмоқца. Зеро, сиёсий мафкура — мафкуранинг сиёсий кўриниши экан, аввало мафкуранинг ўзи нима эканлигини аниклаб олиш мақсадга мувофиқцир.
Даврлар оша, мафкурасиз инсоннинг кундалик ҳаётини, у яшаб фаолият кўрсатаётган жамият ҳаётидаги жараёнларни нафақат тушуниш, балки тасав-вур ҳам қилиш мушкул. Мафкура бўлмаса ҳар бир шахс, ва қолаверса, давлат ўзи кетаётган йўлида иккиланиб қолади; қаерда мафкуравий бўшлиқ вужудга келса, ўша ерда бегона бир мафкура ҳукмронлик қилишни бошлайди.
Мисли кўрилмаган даражада урушлар ва фожеаларни бошидан кечир-ган йигирманчи аср ҳам поёнига етди; инсоният янги аср бошида турган бир пайтда турли хил эски ва янги мафкураларнинг ўзаро қарама-қарши-ликлари гўёки ҳар қачонгидан ҳам шиддатли тус олаётгандай. Ранг-баранг, баъзан бир-бирларига мутлақо зид келадиган дунёқарашлар, сиёсий ва ди-ний оқимлар, мазҳаб ва секталар орасидаги фикр талашувлар гоҳо баҳс-
222
мунозара чегарасидан чиқиб, қонли тўқнашувлар, оммавий қирғинларга сабаб бўлмоқца.
Ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллигига келиб, дунёда икки асосий қарама-қарши қутб зиддияти барҳам топган бўлса-да, турли хил мақсадларни кўзловчи ва бинобарин, турли хил манфаатларни ифода этувчи мафкуралар кураши жаҳон ижтимоий ҳаётида биринчи ўринга чиқиб олди. Таъкидлаб ўтиш жоиз-ки, бундай курашдан кўзланган асосий мақсад — одамлар, авваламбор ёшлар қалбини эгаллаш, муайян бир мамлакат ёки минтақадаги бирор миллат ёки халқнинг онгига, унинг ҳис-туйғуларига таъсир ўтказиш, уни ўз дунёқара-шига бўйсундириш, маънавий жиҳатдан заиф ва охир-оқибатда тобе қилиш.
Ижтимоий гурухларнинг турли-туман ва ҳатто бир-бирига қарама-қарши манфаатлари мавжуд бўлган шароитда жамиятнинг бир бутунлигини ва ун-даги сиёсий тартибни, консенсусга эришиш ва жамиятнинг тараққиёт йўли-дан олға боришини нима таъминлаши мумкин? Сиёсий мафкуралар айнан шундай омил сифатида майдонга чиқади.
Инсоннинг фаолияти, айниқса, сиёсий фаолият идрок этилганлик ва бир мақсадга йўналтирилганлик хусусиятига эга. Бу фаолият — хоҳ сайловлар-да овоз бериш бўлсин, хоҳ сиёсий тадбирларда иштирок этиш бўлсин — аниқ-равшан йўналтирилгандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |