Сиёсий мафкура — у ёки бу ижтимоий гуруҳнинг манфаатларини ифода-ловчи ва химоя қилувчи ҳамда кўпроқ миқцордаги кишиларнинг индивидуал ўй-фикрлари ва хатти-ҳаракатларини ҳокимиятдан фойдаланишнинг муайян мақсад ва вазифаларига бўйсундиришни талаб қилувчи тизимлашган ғоялар ва қарашларнинг йиғиндисидир. Қисқача қилиб айтганда, сиёсий мафкура — муайян ижтимоий гуруҳнинг ҳокимиятга интилишини, ёки ундан фойдала-нишини асословчи ва сиёсий ҳаракатнинг у ёки бу стратегиясини кўзда ту-тувчи ғоявий тизимдир.
Мафкура сиёсатнинг дунёқараш асосини ташкил этади ва партиялар, миллий бирлашмаларнинг манфаатларини назарий асослашга, уларнинг фа-олият дастурларини ифодалашга, асословчи ва хоҳиш-иродани шаклланти-рувчи омил сифатида намоён бўлишга хизмат қилади.
«Мафкура» ёки идеология — ғоялар ҳақидаги фан бўлиб, XIII асрдан бошлаб кенг ёйилди.
Қачонлардир мафкуралар ҳокимиятга даъво қилувчи ёки ўзларининг ҳукмронлик имтиёзларини ёкловчи ижтимоий гурухлар ва синфларнинг ман-фаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун яратилган. Ҳукмрон синфлар оммавий онгни чалғитиш мақсадида мафкурадан фойдаланганлар. Бугунги кунда аҳолининг ахборот олиш даражаси анча ўсди ва гуё энди мафкурага эҳтиёж қолмагандек туюлади.
Бироқ амалиёт шуни кўрсатадики, айнан умуммиллий, бирлаштирувчи мақсадлар ва идеалларни оқилона асослаб берувчи сиёсий мафкуранинг мав-жуд эмаслиги жамият барча умумий қатламларининг атрофида мустаҳкам жипслашувига тўсқинлик қилади.
"Идеология" сўзининг этимологияси қадимги юнон тили илдизларига бориб тақалади. "Идеос" ва "логос" сўзларининг бирикмасидан ҳосил бўлган
223
бу атама ғоялар ҳақидаги таълимот деган маънони беради. Европа тилларида "идеология" деб номланмиш бу атама илк бор 1789 йилдаги Буюк Француз инқилоби йиллари даврида А. Дестют де Траси томонидан муомалага кири-тилган. Мана шу даврдан бошлаб мураккаб руҳий ҳодиса ҳақида хилма-хил қарашлар қарор топа бошлади. Хусусан, иқгисодий детерминизм таълимоти мафкуравий оқимлар ижтимоий гурухларнинг моддий шарт-шароитлари би-лан боғлиқ эканлигидан келиб чиқади. У бу оқимларни умуман жамоа ман-фаатларини ҳимоя қилувчи назарий тасаввурлар сифатида тавсифлайди.
Ижтимоий гуруҳнинг жамиятда тутган ўрнига кўра (агар синф ижтимо-ий тараққиётнинг лидер тенденцияларга мос келадиган манфаатларига эга бўлса), иқгисодий детерминизм мафкуранинг бир томонламалигини эъти-борга олган ҳолда, унинг назарий билим вазифасини бажариши мумкинли-гани илгари суради.
Бугунга кунда ҳам Ғарб давлатлари сиёсий билимлар соҳасида мафкура-вий оқимларнинг манбалари ва мақоми ҳақидаги мунозаралар ҳануз ниҳоя-сига етган эмас. Неоанархизм тарафдорлари учун мафкура оммавий онгнинг маҳсули бўлиб кўринади. Либерал-позитивистик анъаналарга кўра, мафкура ижтимоий ва сиёсий шароитларга боғлиқ бўлмаган, тарихдан юқори турувчи ҳодиса сифатида таърифланади. Неомакшвеллизм (Р. Моска, Р. Михельс, В. Парето) онгнинг эстетик ёки диний шаклларини ҳам сиёсий мафкуранинг ўзига хос намоён бўлиш шакллари сифатида талқин этади. Ғарбда мафкурани сиёсатда бирон-бир мухим мавқе ва аҳамиятга эга бўлмаган "ҳокимиятнинг хизматкори" сифатида тавсифловчи қарашлар ҳам кенг тарқалган.
Шу билан бирга, Ғарб сиёсатшунослигида мафкурага нисбатан бир мунча барқарор бўлган муносабатлар ҳам қарор топди. Жумладан, мафкура билан фанни бир-биридан муросасиз айириб қўйиш, мафкуранинг билиш вазифа-ларига шубҳа билан қараш, уларни инкор қилишдан иборатдир. XX аср бош-ларидаёқ М. Вебер мафкурани ва бошқа ғоявий, диний тузилмаларни кўр-кўрона ишониш соҳасига киритган эди. Бу билан у мафкуранинг илмийлиги масаласини қўйишни ҳам инкор этади. Шу соҳанинг таникли мутахассиси К. Майнгем ҳар қандай мафкурани воқеликнинг ноадекват (нотўғри), бир то-монлама акс этиши сифатида, воқеаларнинг ҳақиқий аҳволини онгли ра-вишда яширадиган ғоялар йиғиндиси сифатида олиб қарайди. Мафкуранинг ижтимоий-тарихий манбаларини четга суриб қўйиб, уни жамоани бирлаш-тирувчи қурол сифатида (О. Лемберг, Т. Парсонс), яъни ҳаддан ташқари фун-кционал талқин қилишлар ҳам кенг тарқалгандир.
Мафкурани айрим гурухлар ва индивидларнинг психологиясидан (Р. Пайс, Д. Браун) иборат қилиб кўрсатиш ҳоллари ҳам кам эмас. Шу билан бирга, илмий адабиётда мафкурани халқнинг, миллатнинг дунёдага ўрнини, ман-фаатларини, орзу-интилишларини англаттадиган ғоя, ўтмиш ва келажакни боғлайдиган кўприк сифатида таърифлаш (И. Каримов) ҳам мавжуддир.
Мафкура ўзининг сиёсий функцияларини бажариши билан жамиятни ё қандайдир ижтимоий, миллий гуруҳ манфаатлари асосида, ёки аҳолининг муайян ижтимоий-иқгисодий гуруҳларига таянмайдиган онгли равишда иш-лаб чиқилган мақсадлари негизида жипслаштириш, бирлаштиришга интила-
224
ди. Аҳолини реал бирлаштириш қобилияти мафкуранинг ғояси ва қоидалари-га кишиларнинг яхши турмуш тарзи ҳақидаги кундалик қарашлари ва тасав-вурларига қанчалик мос келишига боғлиқцир.
Ҳар қандай мафкура, оқилона, назарий асосланган қоидалардан ташқ-ари, аҳолига фақат ишониш учун таклиф қилинадиган мақсад ва идеалларни қамраб олади.
Сиёсий мафкуранинг амал қилиш даражалари бир хил эмас. У назарий-концептуал, дастурий-директивалик ва хулқ-атворлик даражаларида амал қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |