7-мавзу
ДЕМОКРАТИЯ НАЗАРИЯСИ ВА УНИНГ ҲАЁТГА ТАТБИҚ ЭТИЛИШИ
Режа:
Демократия, унинг моҳияти ва эволюцион ривожланиш босқичлари.
Демократиянинг либерал-демократик қадриятлари ва асосий тамой-
иллари.
Демократик тизимларнинг фаолият кўрсатиш механизми.
Ўзбекистоцца демократияни ривожлантиришнинг асосий хусусиятлари.
1. Демократия, унинг моҳияти ва эволюцион ривожланиш босқичлари.
Инсоният тарихида демократиядан кўра кўп ишлатилган сўз бўлмаса керак. Турли давр ва жамиятларда кишилар бу атамага мурожаат қилиб кел-ганлар. Бу сўз, айниқса, XX асрга келиб жаҳон мамлакатлари бўйлаб кенг таркдлди.
Демократия юнонча сўз бўлиб, «детоз» —халқ ва «сга1х>8» — ҳокимият демакдир. Демократия бошқарув шаклларидан бири бўлиб, давлат ва жами-ятни сиёсий ва ижтимоий жиҳатдан идора этиш усулидир. Демократия — бу халқ томонидан идора этиш бўлиб, олий ҳокимият халқ қўлига топширилади ва халқ уни ё бевосита, ё эркин сайловлар ёрдамида ўзи сайлаган вакиллари (вакиллик демократияси) орқали амалга оширади. Авраам Линкольн таъбири билан айтганда, демократия — «халқ учун халқ томонидан амалга оширила-диган халқҳокимиятидир».
Сиёсатшунослик фанида демократия турлича талқин этилади. Унга кўра, демократия: (1) давлат бошқаруви ва қурилиши шакли; ижтимоий ҳаётнинг фаолиятини ташкил қилиш тамойили; (2) инсон хуқуклари, эркинликлари ва бурчлари, уларнинг бошқарувдаги иштирокини таъминлашда эришилган даража; (3) энг мухим масалаларни сайловлар йўли билан ҳал қилиш; (4) ҳокимият фаолиятининг фуқаролар томонидан назорат қилиниши; (5) бар-ча ҳокимиятлар ишидаги ошкоралик; (6) қонун устуворлиги каби тушунча-ларни билдириши мумкин (20-жадвал).
Ибтидоий жамоа тузумида қадимги ҳарбий-қабилавий давлатчилик бо-сқичларида ўзига хос демократик бошқарув шакли мавжуд бўлган. Қадимги Юнонистонда демократия бошқарувнинг бошқа усуллари (тирания, дес-потизм, олигархия, аристократия кабилар) билан ўзаро ўрин алмашиб тур-ган. Қадимги Римда эса Республикача демократия бир неча асрлар мобай-нида амал қилиб келган ва кейинчалик империя типидаги монархия бошқ-аруви тизимига ўз ўрнини бўшатиб берган эди. Ўрта асрлар мобайнида ҳам баъзи-баъзида демократик типдаги шаҳар ва давлатлар вужудга келиб тур-
109
ган ва у ерда халқ йиғинлари жамият ҳаётида ҳал қилувчи роль ўйнаган (масалан, Голландия, Венеция, Лукка, Женева, Генуя ва ҳ. к.). Ватанимиз тарихидан яхши маълумки, Амир Темур (1336 — 1405) тузган марказлашган давлатда ҳам демократиянинг кўплаб унсурлари (қонунлар устуворлиги ва ижтимоий адолат, турли динларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги, энг йирик маса-лаларни ҳал қилиш бўйича ўзига хос йиғин — қурултойнинг чақирилиб ту-рилиши кабилар)ни кўришимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |