2. Демократиянинг либерал-демократик қадриятлари ва асосий тамой-иллари.
Демократия ўзининг қарор топиши ва мўътадил фаолият кўрсатиши учун муайян шарт-шароитларни тақозо қилади. Ҳар бир халқ ўзини-ўзи бошқа-ришнинг тегишли шакл ва механизмларини ташкил қилиш учун тайёр бўли-
117
ши зарур. Унинг нафақат ўз ҳуқуклари, балки жавобгарлиги, ўзини ўзи чек-лашга олиб борадиган мажбурияти чегараларини ҳам англаб етиши муҳим-ки, бунга узоқ давом этадиган тарихий тажриба натижасида эришилади.
Чинакам демократ бўлиши учун инсон демократик муҳитда тугилиши ва ўсиши зарур.
Қуйидагилар демократиянинг белгиловчи хусусиятлари ҳисобланди:
конституцияда халқ олий ҳокимиятининг ҳуқуқий жиҳатдан тан оли-
ниши ва институционал ифодаланиши;
давлатнинг асосий органларининг даврий сайланиши.
ҳокимият органлари муайян муддатга сайлаб қўйиладиган давлатгина
демократик давлат деб ҳисобланиши мумкин;
фуқароларнинг давлатни бошқаришда иштирок этишда тенг ҳуқуклар-
га эга бўлиши. Бу белги энг камида сайлов ҳуқуқларининг тенг бўлишини
ҳамда сиёсий партиялар ва фуқароларнинг хоҳиш-иродасини ифода этиш мақ-
садида бошқа бирлашмалар тузиш эркинлиги, фикр эркинлиги, давлат ман-
сабларини эгаллаш учун олиб бориладиган рақобатли курашда иштирок этиш
ҳуқуқларининг берилишини талаб қилади;
қарорларнинг кўпчилик овоз билан қабул қилиниши ва уларни амалга
оширишда озчиликнинг кўпчиликка бўйсуниши.
Демократияда ҳар доим синфийлик унсурлари мавжуд бўлади, аммо улар унинг моҳиятини белгиламайди. Синфийлик демократияда катта ўрин тут-майди. Бугунги кунда биз демократияга консенсус (муросаг, ўзаро ён бериш) ва жамиятда барқарорликка эришиш бош манбаи сифатида қараймиз.
Демократиянинг тараққиёти партияларнинг, ижтимоий ташкилотлар ва бошқа институтларнинг сони билан эмас, балки инсоннинг жамиятдаги ма-вқеи билан белгиланади. Демократия — умуминсоний қадрият. Қаерда халқ демократияни чуқур англаб етса, халқнинг эътиқоди, меҳнатсеварлик эти-каси кучли бўлса, ўша ерда демократия мустаҳкам бўлади.
Тарих шундай сабоқ берадики, демократия, халқнинг сиёсий мадания-тига ва турмуш тарзига мос келган ва зарур иқгисодий ҳамда ижтимоий омил-лар мавжуд бўлган тақцирдагина, халққа бахт-саодат келтиради. Бунинг акси бўлганда эса, у айниб, охлократияга — демагоглар томонидан йўлга солиб турилувчи оломон ҳокимиятига айланади ва тартибсизликка, анархияга, вай-ронагарчиликка олиб боради.
Шундай қилиб, демократия халқ ҳокимияти сифатида кўп жиҳатдан уто-пиядир, бироқ шунга қарамай, у катта аҳамиятга эга, чунки у жамият сиё-сий тараққиётининг мақсади, унинг йўналишини белгиловчи мезон хисоб-ланади. Амалдаги демократия ўзининг яхшироқ кўринишида — кўпчиликнинг озчилик устидан ҳукмронлиги, ёмонроқ кўринишида эса — яхши уюшган, иқгисодий ҳокимиятга таянувчи озчиликнинг ҳукмронлигадир. Озчилик кўпчи-ликка нисбатан ижтимоий имтиёзларга эга бўлади, ахборот воситалари то-монидан қўллаб-қувватланади ва расман кўпчилик фуқароларнинг розили-гани олади.
Саноати ривожланган мамлакатларда амалда мавжуд бўлган демокра-тия, асосан маҳаллий миқёсда ва ишлаб чиқаришда ўзини-ўзи бошқариш
118
ғоясини ҳаётга жорий этишга интилмоқца. Умумжамият миқёсида эса, де-мократия ҳокимиятнинг бўлинишига ва халқ томонидан ваколат берилган парламент ҳокимиятининг устуворлигига асосланган бошқарув тизими —пар-ламентаризм кўринишида намоён бўлади.
Ҳозирги замон парламент демократияси «халқ ҳокимияти» тушунчаси-дан жуда йироқ. Шундай бўлсада, амалдаги демократия, ўзининг номукам-мал эканлигидан қатьий назар, ҳозирги кунда бошқарувнинг энг оммалаш-ган шакли бўлиб қолмоқца.
Методологик нуқтаи назардан, демократиянинг либерал, социалистик ва плюралистик кўринишларини фарқлаш мухимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |