Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Манба: Политологая. Учебник (Под ред. В. И. Буренко, В. В. Журавлева). М., 2005. Демократик режим



Download 2,58 Mb.
bet74/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Манба: Политологая. Учебник (Под ред. В. И. Буренко, В. В. Журавлева). М., 2005.
Демократик режим эса, аксинча, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланган, сиёсий эркинликлардан бемалол фойдалана оладиган режимдир. Демократик режимнинг асосий моҳиятини қисқача шундай таърифлаш мум-кин: жамият аъзолари қонунлар билан тақикланмаган барча ишларни қилиш-лари мумкин.
Қуйидаги жадвалда тоталитар, авторитар ва демократик режимларнинг асосий фаркли жиҳатларини билиб олиш мумкин (17-жадвал):
3. Сиёсий ҳокимиятниннг легитимлиги ва турлари.
Легитимлик атамаси ўзининг луғавий мазмунига кўра французча 1е§Шгш1:е сўзидан келиб чиққан бўлиб, у қонуний деган маънони англатади. Ҳокимият легитимлиги, одатда, унинг қонунийлиги ва адолатлиги фуқаролар томони-дан ижобий баҳоланишини ва ихтиёрий тан олинишини англатади.
Легитимлик ва легалликни айнан бир хил тушунчалар деб бўлмайди. Улар бир-бирларига мос келмайдиган тушунчалардир. Агар легаллик ҳокимиятнинг ҳуқуқий асосланишини, унинг ҳуқуқий меъёрларга мос келишини англатса, легитимлик — бу халқ томонидан билдирилган ишонч, ҳокимиятни оклаш ва қўллаб-қувватлашдир.
Ҳокимиятнинг легитимлиги ўз мазмун-моҳиятига кўра хилма-хил тур-ларга бўлинади.
Ҳокимият легитимлигининг учта мумтоз турини (М. Вебер) ажратиб кўрсатиш мумкин. Бу турлар қуйидагилардан иборат:
1) Анъанавий легитимлик. У азалдан ўрнатилган тартибларнинг бузил-маслиги ва муқаддаслигига бўлган ишончга, ҳокимиятга бўйсуниш урф-одат-ларига биноан қарор топади. Унинг негазини сиёсий анъаналарга, урф-оодат-ларга ишонч ташкил этади. Аньанавий легитимлик монархияларга хос хусу-





Мезонлар

Демократик режим

Тоталитар режим

Авторитар режим

1

Қонунчилик

Қонунларнинг ривож-ланган тизими

Қонунлар тазими жуда оз

Қонунлар тизими жуда кам ишлаб чиқилган

2

Ҳуқуқ ва эркин-ликлар

Қонун билан тақикланма-ган барча нарсаларга рух-сат этилган

Ҳокимият томонидан белгиланган нарсаларга-гана рухсат берилган

Сиёсатга алоқаси бўл-маган нарсаларгагана рухсат берилган

3

Давлат раҳбари-нинг ваколатлари

Қонун билан қагьий чек-ланган

Амадда чекланмаган

Аслида чекланмаган

4

Ҳокимиятларнинг бўлиниш прин-ципи

Амалга оширилган

Рад қилинади

Юзаки эътироф эти-лади

5

Ҳокимиятнинг ва-киллик органлари

Кенг доирадаги ваколат-ларга эга

Қўғирчоқ мақомида ёки мавжуд эмас

Қўгирчоқ мақомида

6

Ҳокимиятнинг маҳаллий органла-ри ваколатлари

Энг юқори даражада

Энг кам даражада

Номигагина кенг

7

Партиялар

Кўппартиявийлик

Ҳукмрон партия давлат партияси ҳисобланади

Оммавий сиёсий ягона партия

8

Мафкура

Сиёсий плюрализм (ҳур-фикрлик)

Ягона мафкура ҳукмрон-лиги

Расмий ягона мафкура

9

Ҳуқуқ-тартибот органлари

Қонун билан қагьий че-гараланган

Оммавий сиёсий кэтагон-ларни амалга оширади

Яширин сиёсий қиди-рув амалга оширилади

10

Мухолифат

Ошкора фашият кўрсатади

Тақикланган

Инкор қилинади

Манба: Рафуров С. М., Ҳайдаров А. А., Тўлаганова Н. У. Сиёсатшунослик асослари. Уқув қўлланма. Т., 2005.
сиятдир. Бунда кўп асрлик анъаналарга, ҳокимиятнинг кўп асрлик турлари-га, ҳокимиятнинг мерос тариқасида ўтишига, фуқароларнинг ҳукмдорларга сўзсиз бўйсунишларига, улар ўртасидаги муносбатларнинг норасмийлигига асосланади.
Анъанавий легитимлик тарихий жараён давомида қатор ўзгаришларга юз тутган бўлса-да, уни бугунги кунда ҳам кузатиш мумкин.
2) Харизматик легитимлик (юнонча «харизма» - худо томонидан инъ-ом этилган илоҳий қобилият). Бу легитимлик раҳбарнинг ҳаддан ташқари илоҳий қобилиятига, фавқулодда истеъдодига, яъни харизмасига ишонишга асосланади. Унинг негизини тарихий анъаналар эмас, балки шахсга халқнинг чексиз ишончи ташкил этади.
Легтимликнинг харизматик тури анаъанавий легитимликнинг тамомила аксидир. Аньанавий легитимлик анъана, урф-одатга боғланган бўлса, хариз-матик легитимлик, аксинча, шу пайтгача тан олинмаган тамомила янги нар-саларга, янги ғояларга асосланади.
Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, харизматик легитимлик кўпинча ўтиш даврларида тез-тез кузатилади. Ҳар бир тарихий давр муайян харизматик турдаги легитимликни илгари суради. Ундан ҳозирги давр ҳам истисно эмас.


102
103

3) Рационал-ошкора легитимлик - легатимликнинг мустақил туридир. У легитимликнинг анъанавий, харизматик турларидан фарқ қилади. Рационал-ошкора легитимлик фуқароларнинг алоҳида шахсларга эмас, балки давлат тузилмаларига бўлган ишончига аосланади. Унинг манбаини оқилона анг-ланган манфаат ташкил этади. Бу манфаат кишилардан умумжаҳон томони-дан эътироф этилган қоидалар бўйича шаклланган ҳукумат қарорларига их-тиёрий буйсуниш ҳиссини уйғотади.
Рационал-ошкора легитимлик илғор, демократик давлатларга хос хусу-сиятдир. Бундай давлатларда кишилар раҳбар шахсга эмас, балки қонунларга бўйсунади. Ҳокимият вакиллари демократик тамойиллар асосида сайланади-лар ва ҳаракат қиладилар. Уларда Конституция асосий хуқуқий акт хисобла-ниб, социал хулқ-атворларнинг муайян қоидаларини белгилаб беради. Бу қоидаларга барча фуқароларнинг, шу жумладан, сиёсий раҳбарларнинг ҳам қаттиқ риоя қилишлари урф-одатга айланади.
Ҳозирги замон сиёсий амалиётида рационал-ошкора легитимликни соф, идеал ҳолда учратиш қийин. Уни кўпинча бошқа турлар билан боғланган, оқилоналикнинг анъанавийлик билан тўлдирилган ва бойитилган кўриниши ҳолида учратиш мумкин.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish