Сиёсий режим — давлатнинг алоҳида шакли учун хос бўлган сиёсий муно-сабатлар, ҳокимият органлари томонидан қўлланадиган усул ва воситалар, дав-лат ҳокимияти ва жамиятнинг қарор топган муносабатлари, мафкуранинг хук-мрон шакллари, ижтимоий ва синфий ўзаро муносабатлар, сиёсий маданият ва тафаккур турларининг мажмуи. Сиёсатшунослик фани сиёсий режимнинг уч асосий шаклини ажратиб кўрсатади: демократик, авторитар, тоталитар.
Кўпчилик сиёсатшуносларнинг фикрича, сиёсий режимга жамиятнинг сиёсий ҳаёти ва демократия, мавжуд хуқуклар ва фуқаролар эркинлига ҳола-тини ўзида акс эттирувчи қатор мезонлар хос. Улар жумласига қуйидагилар киритилади:
давлат раҳбарининг сиёсий раҳбарлик тизимидаги ўрни ва вазифалари;
вакиллик муассасаларини шакллантириш тартиби ва усуллари;
сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари ва ижтимоий ҳаракатларнинг
ҳолати, таъсири ва шарт-шароитлари;
шахснинг хуқуқий мақоми, фуқаролар ҳуқуқва эркинликларининг ҳола-
ти ва кафолатлари;
• ошкора ахборот олиш учун объектив манбаларнинг мавжудлиги.
Сиёсий режимларнинг амал қилишини таҳлил этиш уларнинг бирорта-
си ҳам соф кўринишда мавжуд бўлмаган, деган хулосага олиб келади. Дунёда сиёсий режимларнинг доимий эволюцияси — инқилоблар, ҳарбий тўнтариш-лар, референдумлар ва шу кабилар воситасида улардан бирининг ўрнига бо-шқаси келиши содир бўлиб туради. Шунингдек, аввалги режимларга қайтиш, яъни тескари ҳаракат ҳам хосдир.
Сиёсий режимларнинг барча шакллари ўз кўринишларини турлича ўзгар-тирган ҳолда у ёки бу мамлакатда мавжуд бўлиб келган ва ҳозирда ҳам мав-жуд. Улар ҳамиша фуқаролик жамияти ва ушбу сиёсий тизимларнинг ҳақиқий ҳолатини ўзида ифодалаган ва ифодалайди.
Сиёсий режимларнинг энг кўп тарқалган кўринишлари — тоталитар, авторитар ҳамда демократик режимлардир (13-жадвал).
99
13-жадвал
Сиёсий режимнинг алоҳида хусусиятлари
Сиёсий режим қуйидагиларни таъминлайди
|
Сиёсий режим қуйидагилар орқали аниқланади
|
Сиёсий ҳокимиятнинг барқарорлиги
|
Ривожланиш даражаси ва ижтимоий-иқтисо-дий жараёнларнинг интенсивлиги
|
Фуқароларни бошқариш, сиёсий муноса-батларнинг ҳокимият учун мақбул дина-микаси ва йўналиши
|
Ҳукмрон элитанинг шаклланганлиги
|
Сиёсий мақсадларга эришиш, ҳукмрон до-иранинг манфаатларини амалга ошириш
|
Бюрократия (мансабдор шахслар аппарати)га му-носабатнинг аҳволи
|
Ижтиомий-сиёсий анъанларнинг ривожланган-лиги, жамиятда ҳукмрон бўлган сиёсий онг ва сиёсий маданият даражасининг баландлиги
|
Жамиятда устувор бўлган легитимлик типи
|
Do'stlaringiz bilan baham: |