Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet68/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

96
ятдир. У иқгисодий ҳокимият билан чамбарчас боғланган. Агар иқгисодий ҳокимият моддий бойликларни тақсимлаш қобилиятини англатса, социал ҳокимият эса социал зинапоядага ўринларни — мақомлар, лавозимлар, им-тиёзларни тақсимлаш қобилиятини англатади.
Ҳозирги замон давлатлари катта социал ҳокимиятга эгадирлар. Улар со-циал сиёсат ёрдамида аҳоли кенг қатламларининг ижтимоий аҳволини яхши-лашга сезиларли таъсир кўрсатишлари мумкин.
Маданий-ахборот ҳокимияти бу илмий билимлар, ахборотлар ва улар-ни тарқатувчи воситалар орқали кишилар маънавий дунёси устидан назорат-дир. Бундан ташқари, ҳокимиятнинг бу обрў асосидаги итоаткорлик билан боғлиқбўлган ахлоқий, диний ва бошқа кўринишларидир. Ҳозирги кунда илғор мамлакатларда маънавий таъсир этишнинг барча кўринишлари орасида ил-мий-ахборот ҳокимияти биринчи ўринга чиқмоқца. Билим ҳукумат қарорла-рини тайёрлашда, кишиларнинг онгига бевосита таъсир этишда кенг фойда-ланилмоқца. Бундай таъсир кўрсатиш ижтимоийлашув муассасалари (таълим, ОАВ) орқали амалга оширилмоқца. Ахборот ҳокимияти турли-туман мақ-садларга хизмат қилишга қодир. У хукумат фаолияти ҳақида нафақат объек-тив хабарларни тарқатишга, нохолисона, ноаниқ хабарларни ташвиқот-та-рғибот қилиб, кишилар онги ва хулқ-атворини тўғри йўлдан чалғитишга ҳам хизмат қилиши мумкин.
Мажбурловчи ҳокимият мажбурловчи ресурсларга таянадиган ва маж-бурий куч ишлатишни қўллаш ёки куч ишлатиш билан таҳдид қилиш ёрда-мида кишилар устидан назорат қилишдир. У иқгисодий, маданий-ахборот ҳокимияти етарли бўлмаганда амал қиладиган, уларни тўлдирадиган ҳоки-миятдир. Куч ишлатишга таяниш — мажбурловчи ҳокимиятнинг мухим хусу-сиятидир. Бундан мажбурловчи ва сиёсий ҳокимият айнан бир нарса экан, деган хулосани чиқармаслик керак.
Мажбурловчи ва сиёсий ҳокимиятни айнан бир нарса деб тушуниш ўрин-ли эмас. Куч ишлатишга, мажбурлашга сиёсий ҳокимият ҳам таяниши мум-кин. Масалан, жиноий гурухларни тугатишда, ташқаридан бўладиган босқ-инчилик ҳаракатларини бартараф этишда мажбурловчи ресурслардан фойда-ланилади. Бу билан уни мажбурловчи ҳокимият билан айнан бир нарса деб бўлмайди.
Сиёсий ҳокимият мажбурловчи ҳокимият сингари фақат куч ишлатув-чи, мажбурловчи (жисмоний, моддий, руҳий) ресурсларга таяниш билан чекланиб қолмайди. У ижтимоий муаммоларни ҳал этишда иқгисодий, соци-ал ва маънавий-ахборот ресурсларига ҳам таянади. Шунинг учун ҳам, маж-бурловчи ҳокимиятни сиёсий ҳокимиятдан фаркламоқ керак.
Ҳокимият кўринишлари юқорида қайд этилганлар билан чекланмайди. У субъектига кўра, давлат, партия, армия, касаба уюшмалари, оила ва бо-шқалар ҳокимиятига; қандай функцияларни бажаришига кўра — қонун чиқа-рувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига; ҳокимият субъекти ва объекти ўзаро ҳаракатининг устунлигига кўра — демократик, авторитар ва тоталитар ҳоки-миятларга бўлинади. Шунингдек, ҳокимият тарқалиш кенглиги бўйича халқ-аро ташкилотлар; макро даражада давлатнинг марказий органлари; мезо да-
97
ражада вилоят, туман ташкилотлари; микро даражада бошлангич ташкилот-лар ҳокимиятларига ажратилади.
Сиёсий ҳокимиятга қуйидаги бир қатор белгилар хос:

  1. сиёсий ҳокимият жамиятда ижтимоий муносабатлар ифода этилиши-
    нинг зарур шакли сифатида юзага келади ва қарор топади. Сиёсий ҳокимият
    ўз моҳиятида ҳукмронлик субъекти билан объект ўртасидаги қарама-қарши-
    ликни мужассам этади;

  2. ҳокимият хатти-ҳаракатларда, субъектларнинг ўзаро муносабатла-
    рида амалга ошириладиган имкониятдир. Уни ўзлаштириб олиш мумкин эмас.
    Ҳокимиятни эгаллаш, уни бир қўлдан бошқасига ўтказиш бировларнинг
    бошқаларга ўз истак-иродаларини зўрлаб тиқиштириш, уларнинг хулқ-атво-
    рини бошқариш қобилиятини шакллантирувчи ва амалга оширилишини таъ-
    минловчи воситаларнинг муайян йиғиндисини эгаллаб олиш ёки ўтказиш-
    дан бошқа нарсани англатмайди;

  3. сиёсий ҳокимият ижтимоий тизимнинг, ижтимоий-иқтисодий муно-
    сабатларнинг ҳосиласидир;

  4. сиёсий ҳокимият мажбурлаш билан боғлиқ. Шунга қарамай, уни фа-
    қат мажбурлаш воситасида ёки жисмоний зўравонлик орқали амалга оши-
    риш мумкин эмас. Мажбурлаш ижтимоий муносабатларни тартибга солиш-
    нинг воситаси, жамиятни бошқаришнинг энг муҳим омили бўлиб хизмат
    қилади. Ҳокимиятнинг асосий жиҳати одамларнинг ижтимоий ҳаётини бошқ-
    аришдир.


Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish