Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


-жадвал Фуқаролик жамиятининг келиб чиқиши ва тузилиши



Download 2,58 Mb.
bet76/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

18-жадвал Фуқаролик жамиятининг келиб чиқиши ва тузилиши


Тарихий кўринишлари

Таркибий тузилиши

Антик давр фуқаролик жамияти (полис)

Қонунчилик ва ҳукумат органларида ишлаб чиқариладиган сиёсий партиялар ва лоббист гуруҳлар (комитетлар, комиссиялар ва кенгашлар)

Ижгимоий-сиёсий ташкилотлар ва ҳаракатлар (экологик, урушларга қарши, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи)

Ўрта афлар фуқаролик жамияти (феодал ша-ҳар-давлатлар)

Ишлаб чиқарувчилар иттифоқи, истеъмолчилар ассоциациялари, инсонпар-варлик фондлари

Илмий ва маданий ташкилотлар, спорт жамиятлари

Замонавий фуқаролик жамияти

Фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари, нодавлат-нотижорат ташки-лотлари, муниципал жамоалар, сайловчилар уюшмалари, сиёсий клублар

Мустақил оммавий ахборот воситалари

Манба: Политологая. Учебник. (Под ред. В. И. Буренко, В. В. Журавлева). М., 2005.
Фуқаролик жамияти хусусий мулк эгаларининг ҳамжамияти бўлиб, бу жамиятда уларнинг барчаси ижтимоий мақоми, диний ва сиёсий қарашлари, ирқий мансублигадан қатьий назар, хуқуқий жиҳатдан қонун олдида тенг-дирлар. Фуқаролик жамияти аъзолари қонунда кўзда тутилган барча восита-лар ёрдамида ўз манфаатларини ҳимоя қилишлари мумкин. Чинакам фуқаро-лик жамиятининг юзага келиши ва қарор топишининг зарурий шарти иқти-содий ва сиёсий ҳокимият ҳамда мулк билан ҳокимият ўртасида чегарала-нишнинг мавжудлигидир.
Юксак даражада ривожланган фуқаролик жамияти давлат барқарорли-гининг асосини ташкил этади. Агар давлат зил кета бошласа, фуқаролик жа-миятининг мустаҳкам тузилмалари уни суяб қолади. Бу, айниқса, Скандина-вия мамлакатлари учун хос хусусиятдир.
Юксак даражада ривожланган фуқаролик жамиятининг белгалари қуйи-дагилардир:
• шахс эркинлигининг асосий шарти — одамлар тасарруфида хусусий мулкнинг мавжудлиги;
105

  • жамиятда унинг турли гурухлари ва табақаларининг турлича ва кўпдан-
    кўп манфаатларини акс эттирувчи ҳар хил ижтимоий тузилмалар, ривожлан-
    ган ва тармокланган демократиянинг мавжудлиги;

  • жамият аъзоларининг интеллектуал, психологак ривожининг юқори
    даражада бўлиши, уларнинг мустақил ва эркинлига, аҳоли қонуний ҳуқукла-
    рининг таъминланиши.

Буюк Британия фуқаролари ҳазил қилиб, «бизнинг давлатга икки ҳолатда ишимиз тушади, қутидан хат-хабарларни олганимизда ва кўча ҳаракати қоида-ларини бузганимизда», дейдилар.
Аксинча, фуқаролик жамияти заиф ривожланган мамлакатларда киши-лар доимий равишда давлатга мурожаат қилишга мажбур бўладилар: у нима-нидир тартибга солади, ниманидир ҳал қилади, ниманидир тасдиқлайди, одамларнинг иш ва яшаш жойларига оид, сайёҳлик ва илмий сафарлар би-лан боғлиқ масалаларга қадар ўзи ҳал этади.
Фуқаролик жамияти ҳаёти ва фаолиятининг кучайиши натижасида шу нарса аён бўлиб қолдики, ўз фуқароларининг кундалик меҳнат, тадбиркор-лик, ижодий ва бошқа фаолиятлари билан доимий шуғулланиш давлатнинг асосий вазифаси эмас. Унинг асосий вазифаси — давлат стратегиясини ишлаб чиқиш, асосий устуворликларни, ривожланиш суръатлари ва хажмларини белгилаш, давлат ва жамиятни ҳамда фуқароларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш, халқ ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларини демократлаштириш, чегараларни қўриклаш ва ички тартибни таъминлаш, мамлакат ва халқ хав-фсизлигани таъминлашдан иборат.
Шу билан бирга, фуқаролар ва давлат бир-бири билан хуқуқлар ва маж-буриятлар орқали ўзаро боғланган бўлиши лозим. Фуқаролар суднинг қаро-рисиз ҳуқукларидан маҳрум этилиши ёки хуқукларининг чекланиши мумкин эмас. Айни пайтда фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оши-ришлари бошқа фуқароларнинг, давлат ва жамиятнинг манфаатларига зид бўлмаслиги керак (19-жадвал).
Фуқаролик жамияти ҳақида сўз кетганда, унинг сиёсий жамият билан ўзаро ҳамкорлигининг табиатини қайд этиб ўтиш зарур. Ушбу ўзаро ҳамкор-ликнинг бирлаштирувчи пировард негизи инсон хуқуқларини ижтимоий, сиёсий, иқгисодий ва шахсий ҳаётнинг ҳамма соҳларида химоя қилишдан иборат бўлган фуқаролик жамияти — хуқуқий жамият ҳосил бўлади.
Фуқаролик-сиёсий жамиятининг асосий тамойиллари қуйидагилардир:

  • ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида қонуннинг устуворлиги;

  • давлат ва унинг органларининг қонун билан боғликлиги;

  • инсон эркинлигининг, хуқуклари ва манфаатларининг дахлсизлига;

  • шахс ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг амалга оширили-
    шини назорат қилиш ва кузатишнинг самарали шакллари мавжудлиги.

Ҳозирги замон сиёсатшунослик фанида фуқаролик-сиёсий ҳокимиятининг концептуал моделлари яратилган. Улардан айримларини кўриб чиқишдан ол-дин шу нарсани қайд этиш жоизки, мамлакатимизда фуқаролик ҳокимиятини ривожлантиришнинг асосий концептуал қоидалари Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг асарларида ишлаб чиқилган. Жумладан, уларда
106
19-жадвал

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish