Ҳокимиятнинг ттимли талқини. Бу талқин ҳокимиятнинг бихевори-
стик ва психологик таърифларидан фарқ қилади. Агар бу икки йўналиш реал
кузатишларга таяниб ҳокимиятни тушунишда қуйидан юқорига, индивид-
лардан жамиятга қараб боришни талаб қилса, тизимли усул эса ҳокимият-
нинг индивидуал муносабатлардан эмас, балки социал тизимдан ҳосил
бўлганлигидан келиб чиқади. У ҳокимиятни тизимли қабул қилган жамоа
мақсадларини рўёбга чиқаришга йўналтирилган мажбуриятларни унинг
элементлари томонидан бажарилишини таъминлаш қобилияти сифатида
олиб қарайди. Тизимли ёндашувнинг айрим вакиллари (К. Дойч, Н. Луман)
ҳокимиятни гурухий ихтилофларни тартибга соладиган ва жамиятнинг бир-
лашишини таъминлашга имкон берувчи социал муомала воситаси сифати-
да ифодалайди.
Ҳокимиятнинг тузилмавий-функционал талқини (Америка социологи
Т. Парсонс). Бу талқин ҳокимиятни тенг бўлмаган субъектларнинг ўзаро му-
92
носабати, социал ташкилотнинг хусусияти сифатида, инсонлар бирлигининг ўзини ўзи ташкил этиш, уюштириш, сафарбар қилиш услублари сифатида олиб қарайди. Инсоннинг жамоа бўлиб яшашини, кўп кишиларнинг бирга-ликдаги ҳаётини ҳокимиятсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Жамият турли эле-ментлардан иборат бўлган яхлитликдир. Унинг ўзи қуйидан юқорига қараб тузилади, бошқарадиган ва ижро этувчи социал ролларни табақалаштиради. Ҳокимият — бу ресурсларни, таъсир кўрсатиш воситаларини сафарбар қилиш-га имкон берувчи социал мақомлар, ролларнинг хусусиятидан иборатдир. Бо-шқача қилиб айтганда, ҳокимият раҳбар лавозимларни эгаллаш ва муайян функцияларни бажариш билан боғлиқ фаолиятдир. Раҳбар лавозимлар эса оқилона ва нооқилона чора-тадбирлар, рағбатлантириш ва жазолаш ёрда-мида кишиларга таъсир қилиш имконини беради.
7. Реляцион таъриф (фр. геМюп—муносабат). Бутаъриф ҳокимиятни икки шерик ўртасидаги муносабат сифатида олиб қарайди. Бунда улардан бири ик-кинчисига ҳал қилувчи таъсир ўтказади. Бу ҳолда ҳокимият унинг субъекти ва объектининг ўзаро ҳаракати сифатида намоён бўлади. Субъект муайян воси-талар ёрдамида объектни назорат қилади.
Ҳокимиятнинг энг мухим талқинлари, ёндашувлари ана шулардан ибо-рат. Бу талқинлар бир бирини тўлдиради ва бойитади. Уларга диққат-эътибор-ни қаратиш ҳокимият назариясини чуқур ва ҳар томонлама ўрганишнинг зарур шартидир.
Ҳокимият яхлит ва бир бутун ижтимоий ҳодисадир. Бу эса унинг муайян таркибий қисмлардан ташкил топганлигини инкор этмайди. Ҳокимият бир қатор тузилмалардан иборат бўлган ижтимоий ҳодисадир. Унинг таркибига субъект, объект ва ресурслар киради.
Ҳокимиятнинг асосий таркибий қисмларидан бири субъект (актор) дир. У ҳокимиятнинг бевосита ташувчисидир.
Субъект — ҳокимиятнинг фаол, йўналтирувчи қисмидир. У алоҳида ин-сон, социал гуруҳ, кишиларнинг бирлиги, мисол учун халқ ёки жаҳон ҳам-жамияти, давлат институтлари, сиёсий партиялар бўлиши мумкин. Бироқ ҳар қандай инсон ҳокимиятнинг субъекти бўлавермайди. У ҳокимият субъекти бўлиши учун қатор сифатларга эга бўлиши керак. Авваламбор, бу ҳокимлик-ка хоҳиш-истак, кўрсатмалар ёки буйрукларда кўринадиган ҳокимлик қилиш иродасидир. Кўпчилик кишилар ҳокимиятга эгалик қилишдан қониқиш хис этмайдилар. Улар учун ҳокимият ўз-ўзидан бойлик ҳисобланмайди. Кўплар, агар ҳокимият турли имтиёзларни олиш учун имкониятлар очиб бермаган-да, умуман, раҳбарлик лавозимларидан ва улар билан боғлиқ бўлган масъу-лиятдан ўзларини олиб қочган бўлардилар. Улар учун ҳокимиятга интилиш инструментал харакгерга эга, яъни бошқа бир мақсадга эришиш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Ҳокимият субъекти раҳбарлик қилишга хоҳиш-истак ва масъулиятни ўз бўйнига олишдан ташқари, у билимдон бўлиши, ишнинг маъно-мазмуни-ни, ўз қўл остидагиларининг ҳолати ва кайфиятини яхши билиши, мавжуд ресурслардан оқилона фойдалана олиши, обрў-эътиборли бўлиши керак. Жа-мият учун ҳокимият субъектининг уюшқоқлиги жуда ҳам муҳимдир. Албат-
93
та, ҳокимиятнинг барча субъектларини ушбу сифатлар билан бир хил дара-жада таъминланган, деб бўлмайди.
Ҳокимият субъектлари мураккаб, кўп қиррали характерга эгадирлар. Унинг бошланғич акторлари — индивидлар ва ижтимоий гурухлар, иккинчи-лари — сиёсий ташкилотлар, энг юқори даражадаги субъектлари эса сиёсий элиталар ва лидерлардир. Ушбу даражалар ўртасидаги алоқалар доимо бир текисда ва силлиқ кетавермайди. Бу алоқалар бузилиши ҳам мумкин. Маса-лан, лидерларнинг оммадан, ҳатто ўз партиясидан ҳам узилиб қолиш ҳолла-ри ҳам гоҳ-гоҳ учраб туради.
Ҳокимият субъекти объект билан муносабатларда биринчи даражали роль ўйнайди. У ҳокимият муносабатларини кўрсатмалар (буйруқ) орқали ифодалайди. Бу кўрсатмаларда ҳокимият обектининг хулқ-атвори, буйруқни бажарганлик ёки бажармаганлик учун рағбатлантирувчи ва жазолаш чорала-ри кўзда тутилади. Ижро этувчиларнинг муносабати буйруқцаги мавжуд та-лабларнинг харакгерига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади.
Объект — ҳокимиятнинг иккинчи муҳим элементидир. У ҳокимият субъек-ти қарорларининг бевосита бошқарувчисидир. Объект ҳам, худди субъект каби ҳокимиятнинг ажралмас таркибий қисмидир. Бу элементсиз ҳокимиятни та-саввур этиб бўлмайди. Ҳокимиятнинг объектини индивид, социал гуруҳ, синф, жамият ташкил этади.
Ҳокимият субъектининг сифати, фаоллиги жамиятнинг сиёсий мадани-яти билан белгиланади. Бу маданият қанчалик юқори бўлса, мустабид тузум-га эҳтиёж шунчалик кам бўлади.
Ҳокимиятнинг асосини ёки манбаини ресурслар ташкил этади. Бу ре-сурслар ҳокимият субъекти томонидан ҳокимият объектига илгари сурилган масалага эришиш мақсадида таъсир кўрсатиш учун фойдаланилади. Ресурс-лар кишиларни рағбатлантириш, жазолаш ёки ишонтиришда қўлланилиши мумкин.
Ҳокимият ресурслари хилма-хилдир. Улар илмий адабиётларда бир неча турларга, авваламбор, утилитар, мажбурловчи ва меъёрий ресурсларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |