4. Ўзбекистоцца шаклланаётган сиёсий тизимнинг ўзига хос хусусиятлари.
Ватанимиз мустақиллигининг ўтган даври мамлакатимиз сиёсий тизимида улкан ўзгаришлар юз берди. Албатта, бундай ўзгаришлар замирида мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов томонидан янги давлат ва жамият қуришнинг ўзига хос йўли «ўзбек модели»нинг ишлаб чиқилиши, уни амалга оширишга доир ислоҳотлар ётади. Юртбошимиз томонидан фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришнинг беш тамойилининг ишлаб чиқилиши ва уларни ислоҳотларнинг асосий концептуал доктринаси қилиб олинганлиги, «кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилини «ўзбек модели»га хос ислоҳотларнинг асосий тамойили сифатида қабул қилинганлиги туфайли ҳам мамлакатимиз қисқа давр ичида асрларга татигулик йўлни босиб ўтишга эришди.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда иқтисодиётнинг мафкурадан холи қилинганлиги ва унинг сиёсатдан устунлигини эътироф этиш, барча ўзгаришларни амалга оширишда давлатнинг бош ислоҳотчилик роли ҳамда ҳуқуқий давлат учун хос бўлган жамиятда қонун устуворлигига амал қилинганлиги, давлатнинг аҳолини кучли ижтимоий ҳимоя қилиш сиёсатини олиб борганлиги, ривожланишнинг тадрижий йўли танланганлиги натижасида юртимизда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришнинг барча шарт-шароитлари яратилди.
Мамлакатда мустақилликни мустаҳкамлаш, бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш борасидаги ислоҳотлар изчиллигини, уларни босқичма-босқич ривожланиб боришини замонавий талаблар даражасида қабул қилинган конунлар таъминлаб берди. Икки палатали профессионал парламентнинг шакллантирилиши натижасида мамлакатни модернизациялаш шарт-шароитларини яратиб берадиган, мамлакат тараққиётини таъминлашга хизмат қиладиган, инсон хуқуқ, ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик асослари яратилди.
Мамлакатимизда, энг аввало, инсон, унинг манфаатларини кўзлаб «янги уй қурмасдан, эскисини бузманг» ҳаёт синовидан ўтган тамойилга таянган ҳолда изчил ва босқичма-босқич амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишлар, кенг кўламли ислоҳотлар ижросини давлат бош ислоҳотчи сифатида ўз зиммасига олгани миллий тараққиётимизнинг асосий омили бўлмоқда. 2008-2010 йилларда юз берган глобал молиявий иқтисодий инқироз жаҳоннинг энг тараққий этган давлатларини ҳам танг аҳволга солиб қўйган кўплаб йирик молия муассасалари компания ва фирмалар касодга учраган, ишлаб чиқариш орқага кетган, миллионлаб кишилар иш жойидан маҳрум бўлган бир мушкул шароитда Ўзбекистонда нафақат иқтисодиётимизнинг барқарор фаолият кўрсатиши, балки унинг энг юқори суръатларда — 2012 йилда 8,2 фоиз ўсишига эришилганлиги бунинг яққол исботидир.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда сиёсий тизимни шакллантириш, давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасида амалга оширилган мухим ўзгаришлар ҳам давлатнинг жамият сиёсий тизимини мустаҳкамлашга кучли ижобий таъсир этаётганлигини кўрсатмоқца. Президент И. Каримовнинг: «Биз барпо этаёт-ган давлат, энг аввало, умумжаҳон цивилизациясига, давлат қурилиши соҳа-сида бошқа халклар эришган тажрибаларга, ижтимоий қадриятларга асосла-ниши лозим»,2 деган фикрида мамлакатимизнинг ички сиёсий ҳаёти тўла демократик асосларга эга бўлиши лозимлиги қайд этилганлигини кўрамиз. Ўзбекистонда шаклланган сиёсий хилма-хиллик, кўппартиявийлик унинг сиёсий тизими моҳиятини, мазмунини, асосий йўналишларини белгилаб бермоқца. Республикада энг муҳим масалалар бўйича умумхалқ муҳокамаси-ни ўтказиш, демократиянинг бошқа кўринишлари — фуқаролар йиғилишла-ри, жамоатчилик фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олиш каби воситалар орқа-ли иш юритиш, унинг сиёсий тизими таркибида сиёсатнинг янги субъектла-ри фаолият кўрсатаётганлиги мамлакатимизда сиёсий тизимнинг ривожла-ниб ва такомиллашиб бораётганлигини амалда кўрсатмоқца.
Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан бошлаб бир палатали парламент фаолият кўрсатиб келди. Кейинчалик, мам-лакатнинг маънавий шаклланиш йўлидан ишонч билан ривожланиши нати-жасида мамлакатнинг олий қонунчилик органини ислоҳ қилиш — икки пала-тали парламентни шакллантиришга жиддий зарурат пайдо бўлди.
Юқори палатага сайланган вакилларнинг асосий вазифаси қуйи палата-да тайёрланган қонунларни кўриб чиқиш ва шу муносабат билан тегишли қарорлар қабул қилишдан иборат.
Қуйи палатани хуқуқшунослар, сиёсатчилар, иқтисодчилар ва сиёсатни чуқур таҳлил қила оладиган мутахассислар ташкил этади, қуйи палатанинг асосий функцияси қонунлар устида ишлаш ҳисобланади. Юқори палата қуйи палата томонидан тайёрланган қонун лойиҳаларини чуқур ўрганиб, унинг қўлланиш даражаларини аниклайди, кўриб чиқади ва шу асосда тасдиклайди.
1 Қаранг: Каримов^И. А. . Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т., 1996.
2 Каримов И. А. Ўзбекистон сиёсий-ижтимоий ва иқгисодий истиқболининг асосий
тамойиллари. Т., 1995. 9-бет.
89
Do'stlaringiz bilan baham: |