Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Ёшларнинг сиёсий субмаданиятининг



Download 2,58 Mb.
bet171/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Ёшларнинг сиёсий субмаданиятининг асосий вакиллари талаба ёшлар-дир. Мазкур субмаданиятга хос хусусиятлар жамият сиёсий ҳаётини хис-хая-жон билан қабул қилиш, сиёсий манфаатлар ва хулқ-атворнинг зиддиятли ранг-баранглигидан иборат. Ушбу субмаданият вакилларида етарли ҳаётий тажрибанинг мавжуд эмаслиги туфайли уларга сиёсий ҳодисаларни фаркла-маслик, бошқалар таъсирига берилувчанлик даражасининг юқорилиги, тур-ли-туман сиёсий қарашлар, назариялар ва ғоявий йўналишларни механиқ тарзда бирлаштириш ҳам хосдир.
Бироқ кейинчалик жамиятда қарор топадиган кўплаб сиёсий янгаликлар кўп ҳолларда айнан мана шу ёшлар субмаданияти заминида пишиб етилади.
3. Сиёсий ижтимоийлашувнинг моҳияти ва вазифалари.
Сиёсий маданиятнинг ажралмас қисми ва функцияларидан бири сиёсий
ижтимоийлашувдир. У алоҳида, ўзига хос сиёсий-маданий жараёндан иборат.
Шахснинг сиёсатда онгли равишда ва мустақил иштирок этиши унда
244
сиёсий билимлар, тажриба ва маданиятнинг мавжуд бўлишини тақозо этади. Улар шахснинг ўз сиёсий роли ва функцияларини муваффақиятли бажариш-га, турли сиёсий кучлар қўлида ўйинчоқ бўлиб қолмаслигига ёрдам беради. Индивидлар олдиндан ўзлаштирилган сиёсий тажриба ва маданият билан ту-ғилмайдилар, балки ўзларининг бутун ҳаётлари давомида ана шундай тажри-ба ва маданиятни эгаллаб борадилар. Индивид ёки гуруҳ томонидан муайян жамиятга хос бўлган ва сиёсий ролларда ҳамда функцияларни муваффақиятли бажаришга имкон берувчи ва бу билан жамиятнинг ва сиёсий тизимнинг ўзи сақланиб туришини таъминлайдиган сиёсий маданият қадриятлари ва меъ-ёрларини ўзлаштириш жараёни сиёсий ижтимоийлашув деб аталади.
Сиёсий ижтимоийлашув - инсон сиёсий онги ва сиёсий хулқ-атвори-нинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнидан иборат.
Сиёсий ижтимоийлашув жараёнида шахс ва сиёсий тизим ўзаро фаолиятга киришади ва бу ўзаро фаолият шахснинг сиёсий ижтимоийлашувига хизмат қилувчи турли омиллар — сиёсий ва ижтимоий институтлар (давлатлар, парти-ялар, черковлар, мактаблар, турмуш тарзи, оила ва бошқаларнинг, шунин-гдек айрим индивидлар ва ижтимоий гурухларнинг таъсири туфайли тақозо этилади. Жамият, синфлар ва миллатлар даражасида шахсга давлат тузумининг тури, сиёсий режим, оммавий ахборот воситалари, жамиятдаги иқгисодий вазият, шахснинг моддий аҳволи ва бошқалар ҳам таъсир кўрсатади.
Сиёсий ижтимоийлашув ўзида икки жиҳатни бирлаштирувчи жараёндир: а) бир томондан — у сиёсий тизим талабларининг муайян меъёрлар ва қад-риятлар шаклида шахснинг ички тузилмасига ўтишини қайд этади; б) бошқа томондан — у шахснинг мазкур қадрият ва меъёрларни сиёсий хулқ-атвор-нинг муайян шаклларида мустаҳкамланган ҳолда қандай ўзлаштираётганли-гани намойиш этади.
ТТТу билан бир вақгда, сиёсий ижтимоийлашув узлуксиз жараён сифати-да ривожланади. Сиёсий иштирокнинг англаб етилганлиги ва мустақиллиги даражаси нуқтаи назаридан сиёсий ижтимоийлашувнинг икки босқичига му-вофиқ бўлган, аммо вақг жиҳатдан мос келмайдиган, сифат жиҳатдан бир-биридан фарқ қилувчи икки даражаси — бирламчи ва иккиламчи даражалари ажратиб кўрсатилади. Сиёсий ижтимоийлашув даражаларининг ажратилиши ҳокимият ва индивиднинг ўзаро фаолиятига энг кўп хос бўлган андоза-стан-дартларни тавсифлашни тақозо этадики, бунинг натижасида сиёсий ривож-ланишнинг ворисийлиги амалга ошади ва сиёсий қадриятларнинг бир авлод-дан иккинчисига етказиб берилиши юз беради.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish