Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Патршрхал сиёсий маданият



Download 2,58 Mb.
bet168/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Патршрхал сиёсий маданият маҳаллий қадриятларга (қабила, уруғ-аймоқ қадриятларига) йўналтирилганлиги билан ажралиб туради ва маҳал-лий ватанпарварлик, оилавийлик, коррупция шаклида намоён бўлиши мум-кин. Индивид глобал маданиятни кам қабул қилади, муайян сиёсий роллар-ни (масалан, сайловчи ролини) бажармайди. Маданиятнинг бундай тури си-ёсий маданият маҳаллий субмаданиятларнинг қатлами сифатида намоён бўлган давлатлар учун хосдир.
Тобелик сиёсий маданияти индивиднинг сиёсий тизимга пассив ва чет-лашган муносабатини тақозо этади. У гарчи сиёсий жиҳатдан онгли бўлса-да, анъаналарга қараб иш қилади. Ҳокимиятга бўйсунар экан, индивид ундан турли неъматлар ва инъом-эҳсонлар (ижтимоий нафақалар, кафолатлар ва ҳоказо) кутади ҳамда унинг ўз ҳукмини ўтказишидан хавфсирайди.
Тобелик типидаги сиёсий маданиятнинг афзаллиги шундан иборатки, у улкан оммани сафарбар қила олади, уларнинг куч-ғайратларини ижтимоий зарур (ёки ўйлаб топилган) ислоҳотларга йўналтиради.
Фаоллик сиёсий маданияти фаоллик жалб этилганлик ва рационаллик хусусиятлари билан ажралиб туради. Фуқаролар сиёсий маданиятга фаол таъ-сир ўтказишга, унинг фаолиятини қонуний воситалар (сайловлар, намой-ишлар ва бошқалар) ёрдамида йўналтиришга интиладилар. Мазкур турнинг энг мухим хусусияти шундан иборатки, унда шахс ва давлат манфаатлари-нинг автономияси ҳақидаги тасаввурлар мавжуд бўлади.
Сиёсий маданият турларининг ўрин алмашуви бир лаҳзада юз бермай-ди, бунинг учун узоқ вақг, ўзига хос ўтиш даври лозим бўлади.
Ўтиш даври сиёсий маданиятига хос хусусиятлар сиёсий йўналишлар-нинг хилма-хиллиги, сиёсий қарашларнинг тез ўзгариши, экстремизмнинг аланга олиши, сиёсий таъсир кўрсатишнинг иш ташлашлар, очлик эълон қилиш, митинглар ва намойишлар ўтказиш каби воситаларидан, ҳокимият-га куч билан ёки руҳий тазйиқ ўтказишнинг бошқа шаклларидан фойдала-нишдан иборатдир. Ўз навбатида, мазкур даврда ҳокимият ҳам сиёсий восита-лар билан керакли натижаларга эришиш мумкин бўлгани ҳолда, хуқуқий ва маъмурий чораларни қўллаш йўлидан боради. Бунинг яққол далили 1996 йил-да Беларусдаги сиёсий тангликнинг бартараф этилишидир.
Сиёсий маданиятнинг санаб ўтилган шакллари унинг «соф» тоифасига, яъни етарли даражада ёрқин ифодаланган шаклига мансуб. Бироқ сиёсий йўнал-тирилганликнинг «соф» турлари идеал кўринишда амалда учрамайди, улар
242
бир-бирини сиқиб чиқармаган ҳолда мавжуд бўладилар. Масалан, Буюк Бри-таниянинг сиёсий маданиятига монархия институти билан мужассам этилув-чи тобелик билан сиёсий ҳаётда иштирок этишга йўналтирилганликнинг ўзига хос тарзда қўшилиб кетиши хосдир.
Айни пайтда сиёсий маданиятнинг «ёпиқ» ва «очиқ» сингари турлари хам мавжуд.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish