Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet167/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Дунёқараш даражаси асосий хисобланади. Бу поғонада инсоннинг сиё-сат дунёсида ўз-ўзини белгилаши, сиёсий хулқ-атворнинг у ёки бу йўналиш-ларини, меъёрларини танлаши юз беради. Ушбу танлаш унинг ҳаётий пози-
239
циялари, индивидуал ёки жамоавий қадриятларни афзал кўриш, Ғарб ёки Шарқ цивилизацияси меъёрларини тан олиш, диний ёки материалистик ду-нёқараши, мафкурага, зўравонликка муносабати ва бошқалар билан боғлиқ ҳолда кечади.
Фуқаролик даражаси сиёсий маданиятнинг ўзага шаклланади. Ушбу да-ража одамларнинг ҳокимиятга ҳукмронлик ва мажбурлашнинг оммавий мар-кази сифатидаги муносабатини тавсифлайди. Инсон сиёсат олами билан тўқна-шар ёки унга кириб борар экан, муқаррар равишда ўзининг ҳокимиятга, унинг имкониятлари ва ваколатларига бўлган муносабатини шакллантиради. Ҳокимиятни қабул қилиш асосида эса инсон ўзининг фуқаролик ҳуқуклари ва мажбуриятлари борасидаги мавқеини аниклаштириб олади.
Фуқаронинг ҳокимиятга бўйсуниши адолатли эканлиги ёки фуқаро ҳуқуқининг ҳокимиятга нисбатан устунлиги ҳақидаги ишонч айнан фуқаро-лик даражасида шаклланади. Кўпчилик кишилар учун ана шундай ички ишонч уларнинг партиявий интилишларига қараганда кўпроқ аҳамият касб этади.
Сиёсий даражада давлат ва давлатлараро алоқалардан тортиб то ўзини сиёсат субъекти сифатида қабул қилишгача бўлган соф сиёсий ҳодисаларга оид қадриятли муносабатлар шаклланади. Инсон ва сиёсат ўртасидаги ўзаро муносабатлар узил-кесил ойдинлашади. Сиёсатнинг инсон ҳаётидаги роли белгиланади.
Мана шу даражага етгандан сўнг, кишилар жамиятнинг сиёсий ҳаётида фаол иштирок эта бошлайдилар ёки сиёсатдан онгли равишда четлашадилар. Бунда одамларнинг муайян қисми «кузатувчилар» позициясини ҳам эгаллай-ди. Улар қачондир ва кимдир уларнинг муаммоларини ҳал этиб беришига умид боғлашни афзал кўрадилар.
Сиёсий маданиятнинг моҳияти ҳақидаги масалани кўриб чиқар экан-миз, унинг қуйидаги асосий моделларига тўхталиш жоиз.
Сиёсий маданиятнинг тоталитар-авторитар модели фуқаронинг жа-моавий сифатларининг унинг индивидуал сифатларидан устунлиги билан ажралиб туради. Бу модел учун қуйидага хусусиятлар хос:

  • жамиятнинг сиёсий онги ва қадриятлари давлат томонидан марказлаш-
    тирилган ҳолда шакллантирилади. Шунга мувофиқ равишда давлат манфаат-
    лари айрим кишилар ва ижтимоий гурухларнинг манфаатларидан муҳимроқ-
    дир. Асосий қадриятлар жумласига «тартиб», «хайрихоҳлик», «сиёсий ишонч»,
    «давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш», «ягона мафкура», «сиёсий бирдам-
    лик» каби тушунчалар киради;

  • жамиятнинг сиёсий ахборот олиши чекланган бўлиб, ҳокимият томо-
    нидан бир канал орқали, монополия тарзида бошқарилади. Сиёсий цензура-
    дан фаол фойдаланилади;

  • сиёсий тил стандартлаштирилган ва камбағал. Унга кескинлик, акса-
    рият ҳолларда эса — чекланганлик ва қолипга солинганлик хос;

  • жамиятнинг сиёсий маданияти юқоридан туриб муқобил ҳолда шакл-
    лантирилади;

  • жамият катта қисмининг сиёсий маданияти юқори эмас. Сиёсий-мада-
    ний тараққиётнинг ўсиб бориши суст.

240
Сиёсий маданиятнинг тоталитар-авторитар модели ўз-ўзини ташқи дунёдан ажратиб қўйиш ва сиёсий-маданий маконнинг биқиклиги билан аж-ралиб туради. Ушбу макон чегарасида зўравонлик хусусан, тўғридан-тўғри зўравонлик, ҳукмронлик қилади.
Ташқи мухит билан алоқага киришганда мазкур модел қабул қилинган ва бағрикенглик даражасининг пастлиги ҳамда тажовузкорлик элемешяари-га эга бўлган шафқатсизлиги билан ажралиб туради.
Шу билан бирга, мазкур моделнинг ичида унинг тоталитар ва авторитар соҳалари мутаносиб эмас. Унда ё тоталитар, ва ёки авторитар тамойиллар устунлик қилали. Биринчи ҳолатда юқорида айтиб ўтилган хусусиятларнинг ҳаммаси мавжуд бўлади. Иккинчи ҳолатда — тегишли жамиятнинг сиёсий маданиятида айрим либерал-демократик унсурлар мавжуд бўлиши мумкин.
Сиёсий маданиятнинг либерал-демократик модели фуқаронинг сиёсий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга йўналтирилганлиги, жамият ҳаётий фаолияти фақат хуқуқий бошқариш орқали тартибга солиниши би-лан ажралиб туради.
Бу моделнинг қуйидаги хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • жамиятнинг сиёсий онги ва қадриятлари марказлашмаган (кўп канал-
    ли) ҳолда хилма-хил манбалар асосида шакллантирилади. Унга мувофиқ, давлат
    манфаатларининг устуворлик даражаси уларнинг жамият ва унинг ижтимо-
    ий гурухлари ҳамда фуқаролари манфаатларига қай тарзда мос келиши билан
    боғлиқ. Асосий қадриятлар сирасига инсон хуқуклари, эркинлига; мафкура-
    да, сиёсатда, иқтисодиётда фикрлар хилма-хиллиги, демократия, хуқуқий
    тартибот, хусусий мулк ва шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги, ижтимоий фикр-
    нинг устуворлиги ва бошқа тушунчалар киради;

  • жамиятнинг сиёсий ахборот билан таъминланиши кўп каналлар орқа-
    ли ва муқобиллик асосида амалга оширилади. Тўғридан-тўғри сиёсий цензура
    жуда оз даражада ва асосан, радикал экстремистик мазмундаги ахборотга нис-
    батан қўлланилади;

  • сиёсий тил бой ва стандартлашмаган, узлуксиз такомиллаштирилиб ва
    бойитиб борилади;

  • сиёсий хулқ-атвор хилма-хилдир;

  • жамиятнинг сиёсий маданияти анча юқори даражада. Унга техника та-
    раққиёти билан мустаҳкамлаб борилувчи сиёсий-маданий тараққиёт хос.

Бу айтиб ўтилган ҳолатларнинг барчаси бир бўлиб жамият сиёсий ҳаёти-нинг фаоллигини ва юксак динамикасини таъминлайди. Бунда сиёсий барқа-рорлик жадал сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш орқали саклаб турилади.
Мазкур модел ташқи сиёсий-маданий маконга нисбатан «очиклиги» би-лан ажралиб туради. Бу модел ўз таъсир доирасини кенгайтира олиш қобили-ятига эга.
Бир қатор вазиятлар юзага келганида (ташқи хавф, сиёсий танглик ва ҳоказо) либерал-демократик модел чегарасида авторитаризм унсурлари жа-миятнинг ҳаётий фаолиятига давлат аралашувининг кенгайиши, сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларнинг чекланиши, цензуранинг кучайтирилиши ва бошқа шаклларда пайдо бўлиши мумкин.
241
Сиёсий маданият, даражалар ва моделлар билан бир қаторда, турларга ҳам ажратилади. Сиёсий маданиятнинг мазмуни кўп жиҳатдан тарихий ри-вожланишга боғлиқ бўлади ва сиёсий ўзгаришлар давомида ўзгариб боради. Сиёсий маданият турлари ташқи сиёсий-маданий муҳит билан ўзаро таъсир хусусиятларига, бошқа сиёсий-маданий тузилмалар билан алоқа боғлашдаги ўзига хосликлар ҳамда ўзининг ички мазмунига кўра фаркланади.
Сиёсий маданиятларнинг таҳлили ва уларни қиёслаш учун кўпинча аме-рикалик олимлар Г. Альмонд ва С. Верба томонидан 1964 йилда таклиф этил-ган типологиядан фойдаланилади. Улар сиёсий маданиятнинг учта идеал «соф» турини ажратиб кўрсатганлар: патриархал, тобелик, фаоллик.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish