Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet163/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Либералшм ХУП-ХУШ асрларда маърифатпарварлик ғоялари негизида тарих саҳнасига чиқиб келаётган буржуазия синфининг мафкураси сифатида шаклланди. Бу мафкуранинг асосий қоидалари Жон Локк, Шарль Луи Мон-тескьё, Адам Смит, Томас Жефферсон, Жон Стюарт Милль ва бошқалар-нинг асарларида асослаб берилади.
Либерализм пойдеворини шахс эркинлиги, унинг барча жамият инсти-тутларига нисбатан энг олий қадрият эканлиги, шахснинг ҳам ўз олдида, ҳам жамият олдида масъуллиги, барча кишиларнинг ўзини-ўзи рўёбга чиқа-риш ҳуқуқини тан олишлиги каби тамойиллар ташкил этади. Бу мафкура пар-ламент тузумининг муҳим сиёсий муаммоларни ҳал этишда борасида муро-са-ю мадора қилиш ва келишувнинг тарафдоридир. У давлатнинг кенгайиб кетган иқтисодий ва ижтимоий функцияларига салбий муносабатдадир.
Либерализм ҳокимиятнинг тақсимланиши, сиёсий плюрализм, элита-лар рақобати, қонуннинг мутлақ устуворлигини эътироф этади. У фуқаролар ҳуқуклари ва эркинликларини таъминлашни ўзининг асосий мақсади, деб билади. Мазкур мафкуранинг барча кўринишларида инсон шахсининг инди-видуал эркинлиги, қадр-қиммати, бошқа кишиларнинг қарашлари ва эъти-қодларига сабр-чидамли бўлиш тўғрисидаги талаблари доимо ҳимоя қилиб келинади. Шахс эркинлигини ҳурмат қилиш билан боғлаб либерализм ўзи-нинг ғоявий кўрсатмаларида индивидуализм ва инсонпарварлик тамойилла-рини уйғун равишда мужассамлаштиради.
Эркинлик тамойили либерализм тарафдорлари томонидан давлат чек-лашларидан эркин бўлиш сифатида талқин этилади. Бу ғояни англиялик му-тафаккирлар Жон Локк ва Жон Стюарт Милль яхши ифода этадилар. Жумла-дан, Милль бу ғояни қуйидагича изоҳлайди: "Инсон ўзига нима кераклигини ҳар қандай ҳукуматдан ҳам яхшироқ билади".
Либерализм тарафдорларига кўра, эркинлик учун кураш инсоннинг иқги-содий, жисмоний ва интеллектуал эркинлиги йўлидаги барча тўсиқлар ва чеклашларни олиб ташлашга қаратилган курашни англатади. Улар ҳокими-ятни мерос қилиб қолдиришнинг барча шаклларига ва табақавий имтиёзлар-га қарши чиқадилар. Бу кўрсатмалар негизида "давлат — тунги қоровул" де-ган ғоя қарор топади. Ушбу ғоянинг моҳияти шундан иборатки, давлат фақат ижтимоий тартибни қўриклаш ва мамлакатни ташқаридан бўладиган таҳдид-дан ҳимоя қилишни таъминлайдиган, камроқ бўлган, энг керакли вазифа-лар билан таъминланиши даркор. Шунинг учун айнан либерализмда фуқаро-лик жамиятининг давлат устидан устуворлиги ғояси қарор топди ва амалга оширилмоқца. Жумладан, Ж. Локк фуқаролик жамияти — бу доимий бирлам-чи, давлат эса ундан келиб чиқувчидир, деб таъкидлаб ўтган эди.
228
Либерализм мафкураси учун шахснинг эркин ривожланиши ва ўзини-ўзи тасдиклаш ғояси харакгерли бўлибгина қолмай, балки эркинликнинг бозор талқинини хусусий тадбиркорлик эркинлиги сифатида характерлаш хосдир. Бу мафкура эркинлик ва хусусий мулкнинг ўхшашлигага асосланади. Унда хусусий мулк инсон эркинлигининг кафолати ва ўлчови сифатида қаралади. Иқгисодий эркинликдан сиёсий ва фуқаролик эркинлиги келиб чиқади.
Иқгисодий назарияда либерализм тадбиркорлик, бозор ва рақобат эр-кинлигини тарғибот ва ташвиқот этади. Шу билан бирга, мазкур мафкура-нинг тарафдорлари шахсни бозор тизимига амал қилишнинг салбий оқибат-ларидан сақлашни хукуматнинг вазифаси деб биладилар.
Мумтоз либерализмнинг ғоялари инглиз-саксон мамлакатларида, авва-ло, АҚШнинг сиёсий ва иқтисодий амалиётида ўзининг бир мунча тўлиқроқ ифодасини топди. АҚШда индивидуализм жамият тузилишининг бош тамой-или сифатида қаралади. Мустақиллик ва ўзининг кучига таяниш, рақобат эр-кинлиги Америка турмуш тарзининг асосий ғоявий устунларидир.
Мафкуранинг ҳар қандай кўриниши ўзгармасдан қола олмагани каби либерализм ҳам ўзгаришлардан четда қолмади. У ижтимоий-иқгисодий ўзга-ришларнинг таъсири остида XX асрнинг 30-йилларида неолибералтмга айлан-ди. Бу янга мафкуравий оқимнинг пайдо бўлишини тадқиқотчилар АКТТТ пре-зиденти Франклин Д. Рузвельтнинг "Янга йўл" сиёсати билан боғлайдилар.
АКТТТ президенти либерализм мафкурасига асосланган сиёсатга бир қатор мухим тузатишлар (аниқроғи, ўзгартишлар) киритади. Бу тузатишлар давлат-нинг иқгисодий ва социал ролини қайтадан кўриб чиқиш билан боғлиқ эди. Неолиберализм тарафдорлари давлатнинг иқтисодий муносабатларни тар-тибга солиши, фаол ижтимоий сиёсатни олиб бориши зарурлигини тан ола-дилар. Улар ижтимоий адолатни ўрнатишни, монополиялар ҳокимиятини чеклашни, моддий бойликларни солиқ тизими ва давлатнинг ижтимоий дас-турлари орқали жамиятнинг қуйи қатламлари фойдасига қайта тақсимлашни ёклаб чиқадилар. Неолибераллар сиёсий дастурининг негизини бошқарувчи ва бошқарилаётганларнинг ўзаро келишуви, сиёсий жараёнда омманинг иш-тирок этиши зарурлиги, сиёсий қарорларни қабул қилиш амалиётини де-мократлаштириш ташкил этади.
Либерализм Ғарб мамлакатлари демократиясининг асосидир. Бу мафку-ра байроғи остида АҚШда "оқилона давлат", "яшил фаровонлик давлати" каби моделлар яратилган. Бугунги кунда неолиберализм АҚШ Демократик партияси ва бошқа демократик мамлакатлардаги сиёсий партиялар фаолия-тининг ғоявий-назарий негизи бўлиб қолмоқца.
Ҳозирги замоннинг энг йирик мафкуравий оқимларидан яна бири кон-серватизмдир. Ушбу атама лотинча "консерваре" сўзидан келиб чиққан бўлиб, у саклаш, қўриклаш каби маъноларни беради.
Консерватизм XVIII асрда дунёвий ва черков феодаллари, келажак ол-дида ҳадиксираган турли ижтимоий қатламлар манфаатларининг ифодачиси, либерализмнинг қораловчиси, Худо томонидан ўрнатилган тартибларнинг бузилмаслиги ғоясининг илгари сурувчиси сифатида юзага келди. Унинг асо-сий қоида ва тамойиллари инглиз мутафаккир ва сиёсатдони Эдмунд Берк,
229
француз жамоат арбоблари Ж. де Местр ва Л. де Бональд томонидан асослаб берилади. Бу қоидаларнинг негизида табиий равишда қарор топган нарсалар тартибининг бузилмаслиги, оила, миллат, дин, табақавий бўлиниш билан боғлиқ бўлган анъанавий қадриятларни сақлаб қолиш ғояси ётади. Ана шун-дан келиб чиқиб, консерваторлар ижтимоий тараққиётда янгиликларга нис-батан ворисликнинг устуворлигани ёклаб чиқадилар. Уларнинг фикрича, си-ёсий тамойилларни урф-одатларга, миллий анъаналарга, қарор топган иж-тимоий-иқгисодий ва сиёсий институтларга мослаштириш лозим. Уларда зи-напоя тарзидаги ижтимоий тузилишнинг юқоридан ўрнатилганига ҳеч қан-дай шубҳа йўқ ва шунинг учун уни инсон томонидан ўзбошимчалик билан ўзгартириб бўлмайди. Бинобарин, тенглик тамойили инсон табиатига зид ке-лади ва уни жамият тузилишининг негазига қўйиб бўлмайди.
Консерваторлар ҳар доим элитаризм билан боғлиқ бўлган "ҳаддан таш-қари демократизм"га қарши чиқадилар.
Тарихий тараққиёт натижасида консерватизм ҳам, либерализм сингари, муҳим ўзгаришларга юз тутди. У буржуа муносабатлари қарор топиши билан йирик капитал манфаатларини ҳимоя қилувчи ғояга айланди. Консерватор-лар ҳам, либералларга ўхшаб, бозор, рақобат эркинлиги таъминланишини, иқгисодиётга давлатнинг аралашишини чеклашни талаб қилдилар.
XX асрнинг 70-йилларида консерватизм тарихида янги фаза — неокон-серватизм (Д. Белл, 3. Бжезински, Н. Кристолл, А. Хайек) бошланади. Бу янги оқимнинг пайдо бўлишини тадқиқотчилар Буюк Британияда Маргарет Тэт-чер бошчилигида Консерваторлар (1979 й. ), АҚШда Рональд Рейган бошчи-лигида Республикачилар (1981 й. ), ГФРда Гельмут Коль бошчилигида ХДС-ХСС блоки (1980 й. ) ҳокимиятга келишлари билан боғлайдилар.
Неоконсерватизмнинг қарор топиши тасодифий эмас. У асосан неоли-берализм ва социализмга қарши туриш мақсадида шаклланди. Неолибера-лизм давлатнинг иқтисодий фаолиятга аралашиши зарурлигини тан олди ва давлат ижтимоий дастурларининг ривожлантирилишини қўллаб-қувватлади. Неоконсерватизм эса, аксинча, консерватизмнинг анъанавий ақидаларидан бир қадар чекинган ҳолда, давлатнинг иқгисодиётга аралашувини чеклашни талаб қилиб чиқци.
Антиэтатизм, давлатнинг ижтимоий вазифаларини чеклаш — неокон-серватизм ғоявий-сиёсий кўрсатмаларининг белгиловчи аломатидир. Неокон-серваторларнинг қарашларига кўра, "камроқ аралашадиган, камроқ бошқ-арадиган ҳукумат энг яхши ҳукуматдир".
Неоконсерваторлар аҳолининг кам таъминланган қатламлари фойдаси-га ресурсларни қайта тақсимлаш мақсадида йирик капиталга солинаётган со-ликларга қарши чиқадилар. Улар тенг тақсимлашнинг ашаддий душмани си-фатида давлатнинг ижтимоий дастурларини қисқартиришни талаб қиладилар. Уларнинг фикрича, ҳозирча давлат кишилар учун натижалар тенглигини эмас, балки имкониятлар тенглигини яратиб бериши зарур! "Давлат сотин сигир эмас". Давлатнинг "соғиладиган сигир"га айланиши инсонни бузади, ишдан чиқаради; ҳар бир киши ўз фаолиятида давлатга эмас, балки ўзининг кучига ҳамда ўзининг яқинлари ва ҳамюртларига таяниши даркор.
230
Шундай қилиб, консерватизм мафкурасида оила, дин, ахлоқ, айрим ижтимоий гурухларнинг имтиёзли ўрни хақидаги эски даврнинг одат ва қад-риятлари янги, буржуа муносабатлари даврининг қадриятлари — индивидуа-лизм, бозор эркинлиги каби ғоялар билан чамбарчас боғланиб кетади. Бу мафкура либерализм билан қарама-қарши туриб, Ғарб мамлакатларининг оммавий онгига катта таъсир ўтказади.
Замонамиз ҳаётида етарли даражада кенг кўламли таъсирга эга бўлган мафкуравий оқимлардан бири — социал-демократиядир. Бу мафкура асосан марказда турувчи кучларнинг сиёсий доктринаси хисобланади.
Социал-демократия оқими Х1Х-асрнинг охирида немис мутафаккир ва жамоат арбоблари К. Каутски ҳамда Э. Бернштейн томонидан асослаб берил-ди. Ушбу мафкурага биноан, янги жамиятга синфий кураш орқали, инқило-бий йўл эмас, балки тинч, эволюцион йўл билан, буржуа жамиятини аста-секин ислоҳ қилиш орқали ўтилади. Социал-демократлар бу кўрсатмаларни амалга оширишни давлатнинг жамият иқгисодий ҳаётига фаол аралашуви, даромадларнинг эҳтиёжманд кишилар фойдасига қайта тақсимланиши, шу-нингдек, иқгисодиётнинг давлат секторини ва кўплаб давлат ижтимоий дас-турларини ривожлантириш сингари вазифалар билан боғлайдилар.
Социал-демократия — ижтимоий адолат ва ижтимоий ҳамкорликка асос-ланувчи сиёсий йуналиш бўлиб, у жамиятда турли-туман гурухларнинг тинч-тотув ва аҳил ҳаёт кечириши, миллатлараро ва динлараро бағрикенглик та-рафдори, ташқи сиёсатда эса бошқа мамлакатлар билан тенг хуқукли ҳам-корлик тарафдоридир.
Социал-демократия ижтимоий ва маданий мухитни муҳофаза қилиш, инсоннинг маънавий эҳтиёжларини таъминлаш, мустақил ва эркин шахсни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий муносабатлар тизимини кўзда тута-ди. Социал-демократия меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган аҳоли учун тенг имкониятлар яратиш, аҳолининг эҳтиёжманд қисми учун меҳр-мурувват кўрсатиш, барча аҳоли учун эса — ижтимоий муҳофаза ва сифатли турмуш тарзини таъминлашни кўзда тутади.
Социал-демократия мафкурасининг асосий негизини ижтимоий муҳо-фаза ташкил этади. Ижтимоий муҳофазанинг бош мақсади инсонни турмуш ва бозор алғов-далғовларидан ҳимоя қилишдир. У меҳнатни муҳофаза қилиш-нинг самарали механизмларини жорий этишни кўзда тутади. Социал-демок-ратияда инсоний меҳр-оқибат марказий ўрин тутади. У бугунги кундага энг зарур қадриятлардан биридир. Ушбу мафкура дунё мамлакатлари, хусусан, Европа мамлакатлари тажрибасида синовдан муваффаққиятли ўтган бўлиб, ҳозирги замонавий жамиятлар тараққиёти йўлида ўзининг ҳар томонлама са-марали эканлигини кўрсатмокда.
Дунёда социал-демократик йўналишдаги 80 дан ортиқ сиёсий партия ва ҳаракатлар мавжуд бўлиб, улар 17 млн. га яқин одамни ўз сафларига бирлаш-тирган. Ушбу партия ва ҳаракатларнинг кўпчилиги Социалистик интернацио-нал (Социнтерн)га бирлашганлар. Ҳозирги кунда кўпгина мамлакатларда со-циал-демократлар ҳокимият тепасида эканлигини, хусусан, аксарият Евро-па мамлакатларида социал-демократларнинг мавқеи жуда баланд эканлиги-
231
ни кўришимиз мумкин. Дунё тажрибаси ушбу мафкуранинг ҳаётийлигини ва прогрессив характерда эканлигани яққол тасдиклайди.
Жаҳонда социал-демократия мафкураси негизида турли-туман "социа-лизм моделлари" шаклланди. Булар ичида швед ва немис модели алоҳида аҳамиятга молик. Германия ва Швецияда социал-демократик партиялар бош-қаруви даврида ҳаётнинг юқори сифатига эришилди.
Аммо 1970-йилларнинг охирига келиб, бу мамлакатлар иқгисодиётида давлат монополияси ва бюрократизм, хусусий тадбиркорлик учун рағбат-лантиришнинг пасайиши билан боғлиқ бўлган негатив тенденциялар кучай-ди. Бундай тенденциялар ушбу мамлакатлардаги тараққиёт суръатларининг пасайишига олиб келди. Натижада, социал-демократлар кўпчилик сайловчи-лар томонидан қўллаб-қувватланмади ва ҳокимиятни консерватив мафкура вакилларига топширишга мажбур бўлдилар. 90-йилларнинг охирига келиб, социал-демократлар сайловларда ғалаба қозониб, яна ҳокимиятни консер-ваторлардан қайтариб олдилар.
Шундай қилиб, социал-демократия ҳозирги замоннинг энг таъсири юқори мафкураларидан биридир. У ижтимоий ислоҳотларни амалга ошириш йўли билан жамиятни ривожлантиришни ва халқнинг фаровонлигига эришишни кўздатугади.
Юқоридаги мафкуралар билан бирга, бошқа бир қатор мафкуралар ҳам борки, уларни амалиётга татбиқ этилиши жамият тараққиётида у ёки бу да-ражада салбий роль ўйнаши мумкин. Бундай мафкуралар қаторига национа-лизм, коммунизм, анархтм, фашизм, диний фундаментализм кабиларни ки-ритишимиз мумикн.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish