5. Миллий мустақиллик гояси: асосий тушунча ва тамойиллар.
Ҳозирги замон мафкуралари қаторида миллий мафкуралар мухим ўрин эгаллайди. Улар келиб чиқишига, мазмун-моҳиятига кўра бошқа мафкура-лардан фарқ қилади.
Биринчидан, миллий мафкуралар дунё мустамлакачилик тизимининг еми-рилиши, ёш мустақил давлатларнинг ташкил топиши ва уларни қарамлик дои-расидан чик^риш, риюжлантириш зарурияти билан майдонга чикдци. XIX аср-нинг охири ва XX асрнинг бошларида Ғарбий Европа миллий ҳаётнинг уйғони-шини ва миллий мафкураларнинг гуркираб риюжланишини ўз бошидан кечир-ган эди. Ҳозирги кунга келиб, бу тенденциялар собиқ СССР ва бошқа социали-стик мамлакатлар ўрнида ташкил топган республикаларда юз бермоқца.
Иккинчидан, миллий мафкуралар фақат айрим ижтимоий, ирқий, эт-ник гуруҳнинг манфаатларинигина эмас, балки мустақиллик учун, миллий ҳаётни ривожлантириш учун кураш олиб бораётган халқларнинг дунёда тут-ган ўрнини, турмуш тарзини, орзу-умидларини, интилишларини, манфаат-ларини акс эттиради.
Учинчидан, миллий мафкуралар у ёки бу халклар қарамлигининг объек-тив негизларини, уларни бартараф этиш ва хақиқий мустақилликка эришиш йўлларини очиб беради.
Тўртинчидан, миллий мафкуралар ёш, мустақил давлатлар халқлари-
232
нинг ўзлигини англашларига, уларнинг қарамлик доирасидан чиқишлари, чинакамига эркин бўлишларига, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрнини то-пишига ёрдам беради.
Албатта, миллий мафкураларнинг барчаси бир хил эмас. Уларнинг ичи-да у ёки бу халқ учун алоҳида шароит яратишга даъво қиладиган мафкуралар ҳам учраб туради.
Бироқ миллий мафкураларнинг аксарияти халқларнинг хақиқий орзу-умидлари ва интилишларини акс эттиради. Улар ёш давлатлар халқларига қарамлик асоратларини бартараф этиш ва мустақилликни мустаҳкамлаш йўлларини кўрсатиб, ғоявий байроқ бўлиб хизмат қилади.
Миллий истиклол ва миллий мафкура Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтма-ди. Бу ғоя ва мафкура Ўзбекистонда ҳам ўзининг муносиб ўрнини топмоқца.
Мустақиллик йиллари давомида тўпланган давлат ва жамият қурилиши тажрибаси, жаҳон жамоатчилиги томонидан «ўзбек модели» сифатида тан олинган ўзига хос ривожланиш йўли, келажаги буюк давлатни яратиш мақ-садида амалга оширилаётган барча тарихий ислоҳотлар ўзбекистонликлар-нинг онга ва қалбига катта таъсир кўрсатмоқца.
Халқнинг асрий анъаналари ва умуминсоний қадриятларига таяниб шак-лланиб келаётган миллий мустақиллик мафкураси давлат ва жамият олдида турган олий мақсадлар ва вазифаларни аниқ-равшан акс эттириши лозим. Бу бизнинг ҳар бир ватандошимиз қандай жамият, қандай давлат қураётгани-мизни, унинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий салоҳияти нимадан иборат экан-лигини яққол тасаввур қила олиши учун зарурдир.
Ушбу масалалар И. А. Каримов асарларида, хусусан, унинг «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқца» китобида чуқур илмий асосда ҳар томонлама ёритиб берилган.
Ўзбекистоннинг миллий мустақиллик мафкураси, ўз моҳиятига кўра, халқимизнинг асосий мақсадларини ифода этувчи, унинг ўтмишини ва кела-жагини боғловчи, асрий орзу-умид ва интилишларини акс эттирувчи ғоялар тизимидир.
Миллий мустақиллик мафкураси қуйидагиларга асосланиши лозим:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, миллий ва умуминсо-ний қадриятлар, демократия тамойилларига;
халқнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавиятини, унинг
анъана ва урф-одатларини, улуғ аждодларимизнинг ўлмас меросини ўзига
сингдириш;
эзгулик, адолат, озодлик ва мустақиллик ғояларини, халқнинг эъти-
қод ва ишончини ифода этиш;
Ватаннинг гуллаб-яшнаши, юртимизда тинчликни таъминлашга, халқ
фаровонлигани оширишга хизмат қилиш;
жамиятнинг барча аъзолари, аҳолининг барча қатламларини Ўзбекис-
тоннинг буюк келажагига эришиш учун сафарбар қилиш;
миллий, диний мансублиги, тилидан қатьий назар, ҳар бир фуқарода
фахр-ифтихор, қадр-қиммат, Ватанга муҳаббат хис-туйғуларини, ўзаро ҳур-
мат, мустақиллик ва демократия ғояларига содикликни тарбиялаш;
233
• фикрлар хилма-хиллиги ва виждон эркинлигига суянган ҳолда маъри-
фат йўли билан ижтимоий онгни шакллантириш.
Миллий мафкура хақида сўз кетганда шуни ёдда тутиш лозимки, Ўзбе-кистон Республикасининг Конституцияси мамлакатимизда плюрализмни, дунёқараш ва фикрлар эркинлигини тўлиқ таъминлайди. Асосий қонуннинг 12-моддасида шундай дейилади: «Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкура ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ри-вожланади. Ҳеч қандай мафкура давлат мафкураси сифатида белгилаб қўйи-лиши мумкин эмас». 1
Бу шуни англатадики, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган партиялар, ҳаракатлар ва ижтимоий-сиёсий гурухларнинг дастурий ғояларидан биронта-си ҳам ҳукмрон давлат мафкураси бўла олмайди.
Миллий мустақиллик мафкураси ижтимоий феномен, умумий ҳодиса ўлароқ, турли сиёсий партиялар ва ижтимоий гурухларнинг мафкураларига нисбатан лидер мафкура бўлиб қолади. Унда ҳеч қандай ғоя мутлаклашти-рилмайди ва у мавжуд ҳокимиятни мустаҳкамлаш мақсадига хизмат қилувчи қуролга айланмайди.
Миллий мустақиллик мафкураси Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий та-раққиётига хизмат қилади, бутун халқнинг барча сиёсий партиялар, гуруҳ-лар, ҳаракатларнинг манфаатларини ифода этади. Улар қуйидагилардир:
мамлакатнинг мустақиллигини, худудий яхлитлигини, чегараларининг
дахлсизлигини саклаш ва мустаҳкамлаш;
Ватанимизда тинчликни таъминлаш, давлатни ҳарбий, иқтисодий, ах-
борот ва экологик таҳдидлардан химоя қилиш;
мамлакатда фуқаролар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни, ижтимоий
барқарорлик муҳитини қарор топтириш;
ҳар бир оиланинг ва бутун халқнинг фаровон ҳаёт кечиришига эри-
шиш;
жамиятда адолат ғоясини, демократия ва ўзини ўзи бошқариш тамой-
илларини рўёбга чиқариш.
Мустақиллик мафкураси тўла маънода миллий мафкура бўлиши учун қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
ўзида одамларнинг онгига ижобий таъсир кўрсатувчи фикрлар ва ҳис-
туйғуларни мужассам этиши, гуманистик идеалларни ўз ичига олиши;
халқ ва жамиятни бирлаштирувчи кучнинг, эътиқод ва ишончнинг
манбаи бўлиши;
илғор ғояларни ўзига сингдириб олиши, ғайриинсоний қарашларни рад
этиши;
ўз мақсадларига эришиш учун қурол сифатида замонавий, мафкуравий
воситалардан Ер юзида содир бўлаётган ўзгаришларни хисобга олган ҳолда
фойдаланиши.
Фақат ана шу талабларга жавоб бергандагина миллий мустақиллик маф-кураси қуйидаги асосий вазифаларни ҳал эта олади:
ёт ғояларга берилмайдиган мустақил дунёқарашни, барқарор ижтимо-
ий онгни шакллантириш, ижодий фикрловчи шахсни тарбиялаш;
кишиларнинг, хусусан, ёшларнинг озодлик ва тараққиёт идеалларига
бўлган ишончини мустаҳкамлаш, чинакам гуманистик эътиқоднинг мустаҳ-
камланишига хизмат қилувчи юксак ахлоқийлик мухитини яратиш;
ватандошларимизнинг ўзлигани англаши, ватанпарварлик эътиқоди-
ни ўстиришга, тарихий хотирасини мустаҳкамлашга, муқаддас қадриятлар-
ни асраб-авайлашга хизмат қилиш;
халқимизга хос бўлган ҳалоллик, виждонийлик, сахийлик, камтарлик
ва бошқа ахлоқий фазилатларни ривожлантириш;
кўп миллатли халқ онгида «Ўзбекистон — бизнинг Ватанимиз» деган
ишонч-эътиқодни мустаҳкамлаш.
Ушбу вазифаларнинг бажарилиши ижтимоий муносабатларнинг уйғун-лашувига хизмат қилади, даврнинг ўсиб бораётган даъватлари ва талабларига жавоб беришга қодир бўлган янги типдаги шахснинг шаклланишини таъ-минлайди.
Миллий мустақиллик мафкураси мамлакатимиз суверен ривожланиши-нинг, жаҳон ҳамжамиятидан ўрин олишининг қонуний натижаси сифатида шаклланади. Халқнинг истак-иродасини ифода этувчи, миллий мафкура унинг маънавий бунёдкорликнинг мураккаб йўлида эришилган йирик ютуғидир.
Ҳозирги даврдаги энг катта хавф: инсонларнинг қалби ва онгини эгал-лаш йўлида узлуксиз давом этаётган мафкуравий кураш жараён дир. Шу-нинг учун ҳам, Президент И. Каримов "Эндиликда ядро майдонларида эмас, мафкура майдонларида бўлаётган курашлар кўп нарсани ҳал қилади. Бу аччиқ ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак,"— деб қайта-қайта таъкидламоқца.
Сиёсий онгли, замонавий, қатъий, енгилмас бўлиш масалалари ниҳо-ятда долзарб бўлиб турганлигининг яна бир сабаби шундаки, геосиёсат нуқ-таи назаридан, илгари кучли давлатлар заиф мамлакатларни очиқцан-очиқ босиб олиб, уларга ўз хукмини ўтказган бўлса, XX асрнинг охиридан бош-лаб бундай сиёсат янги бир шакл касб этмоқца. Ҳозирги пайтда қудратли давлатлар ва муайян сиёсий марказлар ўз мақсадларига эришиш учун би-ринчи бўлиб забт этмоқчи бўлган, ўз таъсир доирасига олмоқчи бўлган мамлакатларнинг аҳолиси онгини ўзига қарам қилишга интилади. Бу жуда мураккаб вазият. Ҳар бир давлат, унинг социал гурухлари буни тушуниб, англаб етиши зарур.
Мустақилликка эришган Ўзбекистон халқи озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этаётган ҳозирги даврда мамлакатимизнинг пировард мақсадларини ўзида ифодалайдиган халқимизнинг эзгу мақсадлари йўлида бирлаштирадиган сиёсий онг шаклланиши муҳим аҳамият касб этади. Сиёсий онгни шакллантиришда миллий мафкуранинг ўрни ҳам беқиёс.
1 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т., 2003.
234
235
Do'stlaringiz bilan baham: |