Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet172/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Бирламчи ижтимоийлашув болалар ва ўсмирларнинг сиёсий таълим жа-раёнини тавсифлайди. Бу босқичда олдинги авлодлардан мерос бўлиб қолган ва замонавий тажрибани ўзлаштириш ҳамда уни қабул қилиш амалга ошади, жамият, давлат сиёсати ҳақидаги билимларнинг ички эътиқодга айланиш жараёни бошланади.
Иккиламчи ижтимоийлашув шахснинг сиёсий тизим билан ўзи илгари ўзлаштирган қадриятлар ва қоидалар асосида ўзаро фаолиятга киришувида намоён бўлади. Мазкур босқичда ўз сиёсий қарашларини ҳимоя қилиш қоби-лиятининг шаклланиши юз беради, ижтимоий-сиёсий фаолият учун зарур
245
бўлган кўникмалар касб этилади ҳамда билимлар ва қарашлар амалий-сиё-сий фаолиятда, шунингдек, ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг бошқа со-ҳаларида татбиқ этилади.
Шахснинг сиёсий хулқ-атвори унинг сиёсий мустақиллик даражасини, сиёсатнинг ўз танлови учун жавоб берадиган чинакам субъекти бўлишга қодирлигини кўрсатувчи барқарор намуналарнинг ажралиб туриши иккиламчи ижтимоийлашув босқичига хос хусусиятдир. Ижтимоийлашувнинг мазкур босқичида ҳокимият ва индивид ўртасидаги ўзаро фаолият мулоқотга, кон-сенсусга ёки зиддиятга асосланиши мумкин. Бу ҳол жамиятда устунлик қилувчи сиёсий маданият тури, унинг бир хиллиги ва унинг ичида турли-туман суб-маданиятларнинг мавжудлиги билан тақозо этилади.
Иқтисодий ва ижтимоий муносабатларнинг маълум таъсири мавжуд бўлган ҳолда маданий бир хиллик даражаси муайян жамиятларнинг сиёсий ижтимоийлашувига хос энг барқарор хусусиятларни аниклашга имкон бера-ди. Индивидларга сиёсий хулқ-атворнинг муайян намуналарини олдиндан белгилаб берувчи сиёсий қадриятлар ва меъёрларнинг табиатига асосланган ҳолда сиёсий ижтимоийлашув бир нечта турларга ажратилади.
Сиёсий ижшмоийлашувнинг уйтун (гармошк) тури бир хил маданий му-хитнинг, шаклланган демократик аньаналар ва фуқаролик жамиятининг мав-жуд бўлишини ва улар ҳокимият билан индивиднинг ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотини таъминлашини тақозо этади. Маданий бир хилликнинг бундай да-ражаси ҳокимият ва индивидуум томонидан к^бул қилинган идеаллар, меъёр-лар ва кдцриятларга содиқ бўлган Британия-Америка маданияти учун хосдир.
Ғарбий Европа мамлакатларида сиёсий ижтимоийлашувнинг плюралис-тик тури устунлик қилади. Унга шахс ва ҳокимият ўртасидага ўзаро муноса-батнинг воситачилик хусусияти; индивиднинг ўзи мансуб бўлган маданий-этник гуруҳнинг идеаллари ва қадриятлари доирасида бирламчи сиёсий иж-тимоийлашувини тақозо этувчи кўп сонли ҳар хил субмаданиятларнинг мав-жудлига хосдир.
Ғарб цивилизациясига мансуб бўлмаган жамиятлар сиёсий ижтимоийла-шувнинг зиддиятли тури билан тавсифланади. Бу турга аҳоли катта қисми-нинг қашшоклик даражаси юқорилиги, индивиднинг уруғ-аймоқ ва қабила-вий қадриятларга қатьиян содиклиги хос. Мазкур ўзига хос хусусиятлар турли қадриятларнинг соҳиблари билан ҳокимият ўртасида ҳамжиҳатликка эришиш-да қийинчилик туғдиради. Бу жамиятларда маданий ҳар хилликнинг кучлили-ги туфайли сиёсий зўравонлик даражаси юқоридир.
Сиёсий ижтимоийлашувнинг гегемонистик тури инсоннинг сиёсатга фақат қандайдир бир синфнинг, муайян диннинг ёки сиёсий мафкуранинг қадриятлари асосида кириб келишини тақозо этади. Сиёсий ижтимоийлашув-нинг бундай тури социализм мамлакатларида амалга оширилди.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish