Жалолиддин румий асарларида юксак



Download 320,53 Kb.
bet29/31
Sana24.02.2022
Hajmi320,53 Kb.
#221005
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
jaloliddin rumiy

Сабаб, оқибат борасида:
Сен гўдаксенким, сабабдир кўрганинг,
Билгисизликдин сабабдир билганинг.
Гар сабаб маълум эмас, мушкул ишинг,
Кўп қийиндир дору дармон этмишинг.
ИЛОВАЛАР 185
Огоҳлик борасида:
Кимки бедордир, дилида дарди бор,
Кимки огоҳдир, юзида зарди бор.
Бул жаҳон аслида оғир уйқудир,
Чин кўрингай ухлаган наздида ул.
Таъсири жон баски, огоҳлик эрур,
Кимда ул мўл эрса, Оллоҳлик эрур.
Ғайрат-шижоат борасида:
Жумла олам келди ғайратдинки, Ҳақ
Берди ғайратдин шу оламга сабоқ.
Ул мисоли жон, жаҳон чун тан эрур,
Неки яхшию ёмон жондин олур.
Шукр ва ношукрлик борасида:
Суфрадин нон еб, анга айтмай шукр,
Айласанг уй соҳибин, бўлгай куфр.
Шукр қил сен, яхшиларга банда бўл,
Сен уларга жон бериб, поянда бўл.
Аҳли меҳнат шукр этиб, шокир эрур,
Аҳли неъмат макр этиб, ботил эрур.
Гар риёзат учраса беихтиёр,
Бош қўйиб, шукрона қил, эй бахтиёр.
“Ул йўғу бул йўғ”ни сен тарк айлагил,
Улки бордир, тилга келтир, сўйлагил.
Ҳаққа шукр айла, йўқса, эй фалон,
Қайда эрмиш қибла, билмоғинг гумон.
Бевафолик борасида:
Эшигингда итга берсанг бурда нон,
Хизматингга ит камар бойлар ҳамон.
Эшигинг олдида пойлоқчи бўлур,
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 186 шахс тарбияси
Кўрса ҳам жабру жафолар, кетмаюр.
Хизматинг этмоққа этмишдир қарор,
Ўзга бир даргоҳни этмас ихтиёр.
Бор, дегайлар, нон еган жойингга бор,
Нону туз ҳаққин баланд тут, этма хор.
Бор уйингга, оқлагил туз ҳаққини,
Бирлашиб, манзилга ҳайдарлар уни.
Аҳли кўнгил илкида оби ҳаёт –
Неча бор ичдинг, магар топдинг нажот...
Ит каби ургил ўшал эшикка бош,
Каҳф итидек посбон бўл, хўжатош.
Илк уйингдин узма кўнгил, эсда тут,
Деб берур итларга итлар ҳам ўгит...
Баски, итларга вафо эрмиш шиор,
Айлама итларни бундоқ шармисор.
Бевафолик итга номусдир, аё,
Бас, нетиб номусни кўргайсен раво?
Ғам борасида:
Дард, ажал бўғганда-ку парвонасен,
Бас, нечун тарк этса дард, бегонасен?
Босса ғам, Аллоҳ, деб изларсен ани,
Кетса ғам, юрмоққа, дерсан, йўл қани?
Келса ғам, ўзни аламга қўймагил,
Оҳ чекиб, қошу қовоғинг ўймагил.
Ғам егил, миннатли нондин эт ҳазар,
Ғам егай оқил, гўдаклар – қанд-шакар.
Боғи ғамнинг меваси шодлик, сурур,
Бул фараҳ захм эрса, ҳам малҳам эрур.
Ғамки бир ойина эрмиш, мужтаҳид,
Боқса ул зидга, кўрингай унга зид.

Download 320,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish