Жалолиддин румий асарларида юксак



Download 320,53 Kb.
bet24/31
Sana24.02.2022
Hajmi320,53 Kb.
#221005
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31
Bog'liq
jaloliddin rumiy

деганда, биз, аввало, онги юксак, мустақил фикрлай олади-
ган, хулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли,
маърифатли кишиларни тушунамиз”, – дейди302.
Комиллик, камолот, комил инсон ҳақидаги тушунчалар би-
рор мутафаккир олим ижодини четлаб ўтмаган. Ҳар бир илм
кишиси борки, комиллик, комил инсон ҳақида фикр юритади,
уни илмий жиҳатдан асослаб беришга интилади. Шу ўринда
Жалолиддин Румий ўзининг юксак ижодида комил инсон бо-
расида фикр юритар экан ёзади:
Ҳар кишиким ўз нуқсонин билур,
Ўз камоли манзилига от солур303.
Румий тарбияда илк қадамни инсон ўз нуқсонларини англаб,
уни бартараф қилишдан бошлаши кераклиги ғоясини
олға суради. Жамиятимизда комил инсон тарбияси – миллий
ғоянинг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади. Комил
инсон ғоясини амалга оширишга бўлган интилиш инсоният
цивилизациясининг маъно-мазмунини ташкил қилади. Комил
инсон тарбияси инсоннинг маънавий, ахлоқий, интеллектуал
ва жисмоний нуқтаи назаридан етуклик даражасига кўтари-
лишини кўзда тутади. Жалолиддин Румийнинг биргина “Мас-
навийи маънавий” асарининг ўзида комил инсон тушунчаси
борасида юзга яқин сўз келтирилади. Асарнинг ўзи комил ин-
сон тарбиясига қаратилган, десак муболаға бўлмайди. Асарда
шундай мисра келтирилади:
Кўнгли бедорларни ёз, эй маънавий,
Васфига камлик қилур минг маснавий304.
302 Ислом Каримов. Тарихий хотирасиз келажак йўқ / Баркамол авлод орзу-
си. –Т.: “Шарқ” нашриёт-матбаа концерни, 1998. –Б. 81.
303 Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 106.
304 Ўша жойда. –Б. 281.
2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни 115
Байтда кўнгли бедор зот комил инсонга муқояса
қилинмоқда, бундайлар ҳақида мингга яқин маънавий
ҳикоятлардан маснавий яратилса ҳам, кам, деган таъриф
келтирилмоқда. Румий “Маснавий”да комил инсонни мадҳ
этар экан, яна шундай ёзади:
Шу баланд кўк остида ҳар неки бор,
Одамий, жонсиз жисм ё жонивор.
Билмас ўзга дардини, ғофил эрур,
Ўзгаларнинг дардини комил билур305.
Комил инсон ўзгалар дардини билгувчи, унга малҳам бўл-
гувчи, ёрдам қўлини чўзгувчи, инсонга тўғри йўл кўрсатувчи
зотдир, дейилмоқда. Жамият аъзолари комил инсоннинг би-
лими, донишига ҳурмат қилиб эргашадилар. Комил инсонлар
қаторига оқил ва доно, камтар ва олижаноб, ҳақиқатпарвар ва
фидойи зотларни киритиш мумкин. Комил инсонлар инсон та-
лабини адо қилиб, уларни ҳамиша тўғри йўлга чорлаши, туш-
кунликка тушсалар, умид уйғотиши, кибру ҳаволи бўлсалар,
меъёрни тушунтириши керак. Чунки комил инсонда, аввало,
ахлоқий онг ривожланади, одам ва олам тақдирига виждон
билан қараш қобилияти шаклланади. Бундай фазилатли ки-
шилар юксак даражада мушоҳада юритиш қобилиятига эга
бўладилар. Уларда ақл оддий сўз ва тушунчалардан эмас, бал-
ки диёнат, адолат, виждон, иймон-эътиқод, ишқ, дард каби фа-
зилатлар мужассамидан ташкил топади.
Жалолиддин Румий “Маснавий”нинг бошидан сўнгига-
ча инсонни комиллик даражасига кўтарган ички (ботиний)
маънавий ишқни тасвирлар экан, комил одам фақат яхшилик
излайди, “қўлга тупроқ олса комил, зар бўлур”, “куфр этса ко-
мил ул, миллат бўлур”306, – дейди. “Комил инсон – идеал, барча
дунёвий ва илоҳий билимларни эгаллаган, руҳи мутлақ руҳга
туташ, файзу кароматдан сероб, сийрату сурати саранжом,
қалби эзгу туйғуларга лиммолим покиза зот”дир307.
“Маснавий”да комил инсон образи иймон-эътиқодли, руҳан
пок, кўнгли бедор шахс мисолида тасвирланади. Унинг амали,
айтган сўзи, юрган йўли инсонларни ўзига эргаштирувчи шахс
кўринишида изоҳланади:
305 Ўша жойда. –Б. 348.
306 Ўша жойда. –Б. 57.
307 Ўша жойда. –Б. 130.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 116 шахс тарбияси
Сурат изларсен агар ғофил эсанг,
Гавҳар изларсен агар оқил эсанг308.
Оқил, комил инсон нарса ва ҳодисанинг асл моҳиятини тезда
англайди ва ҳамиша яхшилик тарафдори бўлади. Тарихга
назар ташланса, ҳар қандай жамиятда комилликнинг энг асо-
сий белгиси бу инсоннинг эзгуликка, ижтимоий бахт-саодатга,
инсонпарварлик ғояларига муносабати ва уларга асосланган
амалий фаолиятида намоён бўлади, яъни жамиятнинг умумий
ривожига, инсоният цивилизациясига ижобий таъсир кўрса-
тадиган комиллик мезони шахснинг баркамоллиги орқали
жамиятни фаровон қилишдан иборат бўлган. “Маснавий”да бу
борада шундай байт келтирилади:
Нотиқи комил умумга бош бўлар,
Суфра ёзса, турфа-турфа ош бўлар309.
Шоир байтда суфрани мисол келтириб, суфра ёзиш орқали
турли-туман таомлар пиширилади, комил инсоннинг ҳам айтган
фикр ва қарашларидан инсонлар тўғри йўлни танлайди-
лар ва улар томонидан турли-туман ижобий фазилатлар на-
моён бўлади, дейилмоқда. “Инсон фикр ва тушунчдан ташкил
топган қолгани суяк ва асабдир”310. Демак, инсондаги комил-
лик, энг аввало, унинг фикр, тафаккур ва амалий фаолият эр-
кинлигини англашидадир.
“Маснавий”да Абдуллоҳ Мағрибийнинг кароматлари ва
нури ҳикояти келтирилган. Шайх Мағрибий олтмиш ёшда
экан. У сўфийларни дашт аро тунда тиканзор, чуқурлардан
эсон-омон олиб чиқибди.
Юргай олдинда ҳамиша нури пок,
Йўлни тўсганларни айлаб чок-чок311.
Демак, комил инсон ўзига эргашган инсонларни тур-
ли ғовлардан олиб ўта олади. У ғовларни енгиб, одамларни
қоронғуликдан, тиканзордан, яъни зулматдан олиб чиқади ва
уларга шу сифатларни ўргатади, сингдиради. Бундан ташқари,
“Маснавий”да комил инсон борасида яна бир ҳикоят – “Ибти-
дода интиҳони кўрган заргар қиссаси” келтирилган. Бир киши
308 Ўша жойда. –Б. 160.
309 Ўша жойда. –Б. 300.
310 Жалолиддин Румий. Ичиндаги ичиндадур / Улуғбек Ҳамдам тарж. –Т.:
Янги аср авлоди, 2003. –Б. 166.
311 Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 405.
2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни 117
заргарнинг олдига келиб: “Заримни ўлчашга тарозингни бе-
риб тур”, – дебди. Шунда заргар: “Менинг дўконимда ғалвир
йўқ”, – дебди. Ҳалиги киши: “Ғалвирмас, тарозу сўраяпман”, –
дебди. Заргар эса: “Менда супурги ҳам топилмайди”, – дебди.
Ҳалиги кишининг жаҳли чиқиб: “Мен сендан ғалвир сўрадим,
нимага ўзингни овсарликка соласан”, – дебди. Заргар: “Кар
эмасман биродар, сўзингни англадим. Қўлларинг титраши,
жисминг ногиронлиги кексалигингдан далолат беради. Зар
дегани тош эмас, қум заррасидан иборат. Қўлларинг титраган
пайт сочилиб кетиши мумкин. Шунда сен зар тўкилди, супур-
гинг борми, деб келасан. Сўнг хоку зарни тўплаб, сен мендан
ғалвир сўраб келасан”, – дебди. Заргар:
Кўрдим охирни мен аввалда тамом,
Бошқа жойдин сўр тарозу вассалом...”312.
Ушбу ҳикоятдан шу нарсани англаш мумкинки, комил ин-
сон нарса ва ҳодисанинг ҳолатидан унинг истиқболига ҳам
баҳо бера олиши, яъни истиқболни кўзлайдиган, англайдиган
киши сифатида шаклланиши керак. Муаллиф “Маснавий”да
қуйидаги мисрани келтириб ўтади:
Оқил улким, эртани кўргай кўзи,
Бўйла кўзга сурма чекмиш Ҳақ ўзи313.
Яна бу борада қуйидаги маснавий келтирилади:
Кимки охирбин эмиш, масъудвор,
Йўл юрар бўлса, қоқинмас бор-бор314.
Эртани кўра олган, охирбин, келажакни, истиқболни
кўзлаб иш қиладиган инсон кўп қоқилмайди, адашмайди.
Маснавий”да комил инсон сифатлари ёритилар экан,

Download 320,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish