Биринчидан, Румий иймонли шахс деганда иймонини
тоза, омон сақлаган, кибру ҳаводан холи, сабр-қаноатли ин-
сонни тасвирлайди ва иймонсизлик (куфр)ни қоралайди. У
инсон иймонини тирик (уйғоқ)лик тимсоли деб билади. Ру-
мий эътиқодли шахс деганда эътиқодини тўғриликка, яъни
яхшиликка йўналтирган, яхши сифат хусусиятларига эга
инсонни назарда тутади. Шоир жоҳиллик, журъатсизлик,
қатъиятсизлик ва бефарқлик устидан кулади. У эътиқодни
инсон дунёқарашининг энг барқарор таркибий қисми (ком-
поненти) ва шу компонент инсоннинг онгли фаолияти, сўз
ва иш бирлигини таъминловчи мустаҳкам ишонч деб била-
ди. Румий бағрикенглик деганда, биродарлик, кенгфеъллик,
меҳр-мурувватлилик, ғамхўрлик, сахийликни тасвирлаб, мил-
латлар ва халқлараро тотувликни таъкидлайди. Шу ўринда
ирқчилик, миллатчилик каби манфур ғояларни қоралайди.
Иккинчидан, иродани мустаҳкамлашда Румийнинг нафс-
ни тия билиш, бойликка ҳирс қўймаслик, манманлик ва такаб-
бурликка берилмаслик, ўзгалар ютуғидан ҳасад қилмаслик,
сабр-бардошли ва қаноатли бўлиш, матонатли ва мард бўлиш,
меҳнатсевар бўлиш, ўтиб кетган нарса ёки фурсатга ачинмаслик,
ёлғон гапларга ишонмаслик, ақл билан иш тутиш, ўзга-
лар қалбига озор бермаслик каби фикрларидан фойдаланиш
мумкин.
Учинчидан, Румий айтганидек, инсон руҳи тарбияланмас
экан, унинг қалби тубанликка юз тутади. У қалб тарбиясига
алоҳида эътибор қаратиб, авваламбор, уни барча ёмон фикрлардан
тозалаш, нафсни тийиш, қалбни пок тутиш лозимли-
гини, энг асосийси, қалбни унга малҳам бўлувчи ҳикматлар
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 178 шахс тарбияси
билан тарбиялаб, қалбга қулоқ солиб иш кўриш кераклиги-
ни таъкидлайди. Қалб тарбиясида қалбсизлик, қалбакилик,
жоҳилликни қоралайди ва инсонга “қалбинг ила кенгаш” дея
ўгит беради. Аллома ўз қарашларида виждон ва виждонсиз-
ликни солиштирма тарзда тасвирлайди ва ҳамиша инсонда
виждони пок ва уйғоқ бўлиши керак, дейди.
Умумий хулоса ва тавсиялар
Румий илмий меросининг педагогик жиҳатларини маъна-
вий тарбия, ахлоқий тарбия, эстетик тарбия, ақлий тарбия,
ҳуқуқий тарбия, фуқаролик тарбияси, меҳнат тарбияси, жис-
моний тарбия методлари бўйича ёритиш педагогик муаммо
саналади. Педагогик нуқтаи назардан қараганда Румий асар-
лари маънавий-ахлоқий тарбия воситаси сифатида ўз хусу-
сиятларига ва ўзига хос вазифаларга улардан фойдаланишни
ташкил этишнинг шакл ва усулларига эга бўлиб, махсус тарзда
ўрганишни тақозо этади.
Румийнинг юксак маънавиятли шахсни тарбиялашда ий-
мон–эътиқод ва бағрикенгликнинг ўрни ва роли борасидаги
қарашлари ёшларда маънавий иммунитетни ҳосил қилишда,
эътиқоддаги бирёқлама қарашларнинг олдини олишда, дунё-
ни кенг кўришда барқарорлик ва бағрикенглик қадриятлари
асосида ижтимоий ва шахсий, хусусан, ёшларнинг ҳаётини
фаол қуришда ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишда, ҳаёт
позициясини тўғри танлай олишда кўмаклашади. Унинг шу
хусусиятлари кўпгина халқлар интилишларига мос келади,
шунинг учун улар кенг тарқалди.
Румий қалб ва виждонни тарбиялашда руҳий тарбиянинг
ўрни беқиёслигини кўрсатиб ўтади. Чунки бу тушунчалар
ботиний бўлганлиги туфайли улар бир-бири билан чамбар-
час боғлиқдир. Айни тараққиёт замонида Румий қарашлари
инсонларни
руҳий тетиклик, қалб амри билан иш кўриш,
нарса ва ҳодисаларга виждон билан ёндашишга чорлайди, шу-
нинг натижасида ижтимоий ҳаётда ўзаро инсонийлик муноса-
батлари мустаҳкамланади.
Румий таълимоти муайян бир инсоннинг комиллиги, маъ-
навий юксаклиги, унинг, энг аввало, шахсияти ва бошқа шах-
сиятлар ҳамда табиат билан уйғунликда яшай билишини, ўзи-
нинг ҳаётий зарур манфаатларини рўёбга чиқариш жараёнида
фаолияти, хатти-ҳаракатлари билан ҳеч кимга, ҳеч нарсага озор
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 180 шахс тарбияси
етказмаслигини, аксинча, руҳий мадад ва ибрат учун намуна
бўлишини тушутиради. Устоз шогирднинг фаолияти, одоби,
ўзаро ҳурмат намуналари орқали талаба ёшларнинг маъна-
виятини юксалтириб, шу қаторда ўзлигини мустаҳкамлашда
фойдаланиш мумкин.
Румий асарларида тасвирланган воқеалар инсонни моҳият,
ўзлик тушунчаларини янада чуқурроқ англашга чорлайди.
Чунки ҳар бир воқеада ҳар бир инсон ўз моҳиятини англаган
ва англамаган ҳолда қадам ташлайди. Инсон моҳияти фақат
ўзигагина эмас, жамият манфаатларига ҳам қаратилган. Чунки
ўзликни англаш айни пайтда ижтимоий – сиёсий жараёнларда
фаол иштирок этишни, бўлаётган воқеа-ҳодисаларни теран
англаб етишни билдиради. Ўзлигини англаган ҳар қандай
шахс, маънавий таҳдид, мафкуравий хуружларга берилмайди.
Олий таълим тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи ва
таълим олаётган талабаларда юксак маънавиятни шалланти-
ришда:
– иймон-эътиқод ва бағрикенгликни тарбиялаш;
– иродани мустаҳкамлаш;
– руҳий тарбияда қалб поклиги ва виждон уйғоқлигини
таркиб топтириш;
– комил инсон тушунчаси ва уни тарбиялаш жараёнида из-
чилликни таъминлаш;
– ўзликни англашнинг ўрнини белгилаш мақсадга
мувофиқдир.
ИЛОВАЛАР
1-илова
Do'stlaringiz bilan baham: |