Жалолиддин румий асарларида юксак



Download 320,53 Kb.
bet30/31
Sana24.02.2022
Hajmi320,53 Kb.
#221005
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
jaloliddin rumiy

Ғафлат борасида:
Ғафлат ул – тан ҳосили, тан эрса ул,
Руҳга айланганда асрорин кўрур.
ИЛОВАЛАР 187
Баски, дунё устуни ғафлат эрур,
Не эмиш давлат? У “дав” у “лат” эрур.
Ўғрилар бирлан тўла эрса шаҳар,
Унда миршаб борлигидин не самар...
Оч кўзингни, боқ, нечук эрмиш ишинг
Ки, жавобсиз қолмагай бир қилмишинг.
Бошинг узра бир сават нондир магар,
Сен эса нон излаюрсен дарбадар.
Тавба борасида:
Эътироз этма, етар деб, эй фалон,
Тавба эшиги очиқдир ҳар қачон.
Гар ёмонлик эрса, ул вақтинчадир,
Одамийларнинг таянчи тавбадир.
Умри бетавба басе меҳнат эрур,
Ногаҳон келган ўлим ғафлат эрур.
Тавбани жабдуқла, от сол тўғридин,
Ет қувиб, тўнингни олгил ўғридин.
Пушаймонлик борасида:
Баски, охирда пушаймонлик келар,
Шунчалар елдинг, югурдинг шунчалар...
Гар пушаймонликни одат этсанг ул,
Ундан ҳам ортиқ пушаймонлик келур.
Ярми умринг чун паришонлик ила,
Қолгани кечгай пушаймонлик била.
Вақт борасида:
Кўрпа ёқма бургага аччиқ қилиб,
Кунни зое этма пашша ўлдириб.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 188 шахс тарбияси
Эътибор борасида:
Эътибор бирлан назар солсанг анга,
Шул замин асрорин айтгайдир санга.
Ростлик ва ёлғонлик борасида:
Кўзким охирни кўргай, ул расо,
Кўзким охурни кўргай, ул хато.
Ақлу идрокдин тамом бебаҳрасен,
Одам эрмассен, хўтиксен – куррасен.
Тўғридир, деб гоҳ олурлар эгрини,
Қанд қўшиб гоҳи ичурлар оғуни.
Лофу ёлғонларга кўнгил бермагил,
Бўлма сафбаста, савашга юрмагил.
Келди Ҳақдин бир ваҳийким, тўғри йўл:
Энди қинғирликни қўйгил, тўғри бўл.
Кенгашинглар, деб буюрди бизга ул,
Кенгашиб этсанг хато кам-кам бўлур.
Орзу-ҳавас, хоҳиш-истак борасида:
Орзу қил, лекин бир оз ҳаддингни бил,
Бир сомон чўп бирла тоғни йиқмагил.
Кўза бор эрканда сув йўқ эрди, бас,
Сув топилди – кўзага етди шикаст.
Бу жаҳон – тоғ, феълу атворинг – нидо,
Ул нидони сенга қайтаргай садо.
Ҳар нафас кўксингда пайдо бир нафас,
Боиси – жисмингда жондир, пурҳавас.

Download 320,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish