Жалолиддин румий асарларида юксак



Download 320,53 Kb.
bet23/31
Sana24.02.2022
Hajmi320,53 Kb.
#221005
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31
Bog'liq
jaloliddin rumiy

Уқувсиз, бепарво шогирд. Таълим жараёнида яхши
шогирдлар
қатори ёмон (уқувсиз, бепарво, эътиборсиз) шо-
гирдларни ҳам кузатамиз. Бепарволик (бефарқлик, эъти-
борсизлик, лоқайдлик) – кишидаги ўзгалар ҳаётига, атроф-
воқеликка эътиборсизлик, лоқайдликни англатувчи тушунча.
289 Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 583.
290 Ўша жойда. –Б. 756.
2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни 109
Румий бундай шогирдлар борасида ҳам асарда қатор ҳикоятлар
келтиради. Асардаги ғилай шогирд ҳикоятида тасвирланиши-
ча, бир устознинг ғилай шогирди бўлган экан. Бир кун устоз
шу шогирдига шишаларни олиб келишни буюрибди. Шогирд:
“Қайсисини олиб келай, аниғини айтинг”, – дебди. Устози:
“У ерда ўзи битта шиша, ғилайликни баҳона қилмай, шиша-
ни олиб кел”, – дебди. Бундан жаҳли чиққан шогирд устози-
дан тана қилмаслигини сўрабди. Устози: “Биттасини синдир
қолганини олиб кел”, – дебди. Шогирд бир шишани синдирган
экан, иккинчи шиша ҳам йўқолибди291.
Ҳикоятда Румий уқувсиз шогирдни ғилай шогирд мисо-
лида тасвирламоқда. Шогирд ўзининг уқувсизлиги туфай-
ли устозининг берган вазифасини бажара олмади. У устоз
сабоғини тўғри англаганда, бундай вазиятга тушиб қолмас
эди. “Маснавий”да яна шу ҳикоятга яқин “Карнинг бемор
зиёрати”292 ҳикояти ҳам мисол бўла олади.
Муаллиф шогирд уқувсизлиги, эътиборсизлиги ва сабр-
сизлигини ҳажв қилиб вужудига игна билан расм солдирган
одам воқеасини келтиради. Қазвинликлардан бири вужудига
арслон суратини солдирмоқчи бўлибди ва игна билан расм
солувчи устага борибди. Баданига арслон расм солдирар экан,
сабр қилолмай ҳар сафар устани ишдан тўхтатиб, арслоннинг
янги жойидан солишни айтар экан. Қазвинлик мижознинг бу
гапларига жаҳли чиққан уста игналарни ерга отиб: “Худойим,
менга тўзим бер. Бу бошимга тушган оламда ҳеч кимнинг бо-
шига тушмагандир. Ҳеч, думсиз, бошсиз, қулоқсиз ва гавдасиз
арслон бўладими?! Бундай арслонни ким кўрибди?”293
Бу ҳикоятни шундай изоҳлаш мумкин. Қазвинлик уқувсиз
шогирд тимсолида тасвирланган, устози бераётган билим
юкини кўтаролмай қолган шогирд ҳали у, ҳали бу нарсани
баҳона қилиб охир-оқибат билим сирларининг бирортасини
эгаллаб билмайди ва натижада билими аниқ суратни касб эт-
майди. Уқувсизлик, авваламбор, эътиборсизлик ва бепарво-
ликдан келиб чиқади. Ҳар билим ёки фанни эгаллашнинг ўз
машақатлари бор. Бу билим сирларини ўрганиш учун, бирин-
чи навбатда, устозга қулоқ тутиш, айтганларини бажариш ва
сабр-бардошли бўлишни талаб этади.
291 Ўша жойда. –Б. 65.
292 Ўша жойда. –Б. 93.
293 Ўша жойда. –Б. 99.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 110 шахс тарбияси
Яна бир хил шогирдларнинг хусусияти борки уларга ай-
тилган гап “бу қулоғидан кириб у қулоғидан чиқади”, яъни
айтилган гапга эътиборсиз, масулиятсиз шогирдлардир. Ру-
мий бундай тоифага мансуб шогирдларни “Маснавий”да
“Аҳмоқнинг севгиси” деб номланган ҳикоят орқали ёритади.
Ўрмонда айиқни катта бир бўғма илон бўғар, белидан ўраб
олиб сиқарди. Шу пайт ўтиб кетаётган ўтинчи катта пичоғи
билан айиқни қутқарибди. Айиқ эса ўтинчига содиқ дўст ту-
тинибди. Буни кўрган қўни-қўшни ўтинчига: “Эй барака топгур,
айиқнинг дўстлигига ишониб бўлмайди. Аҳмоқнинг дўст-
лиги душманликдан батардир. Ҳамжинсларинг қолиб, айиққа
ишонма. Уни даф қил, кетсин...”, – дедилар. Ўтинчи ўзича: “Мени
айиқдан қизғанишяпти, менинг бақувват ёрдамчим борлиги-
га ҳасад қилишяпти. Ҳар ҳолда, бир - бирлари билан келишиб
олиб айиқдан мени совутмоқчи булар”, – дея ўйлаб, уларнинг
гапларига қулоқ солмабди.
Ўтинчи бир куни айиқ билан бирга ўрмонга ўтин кесиш-
га кетган экан, чарчаганидан ухлаб қолибди. Бир маҳал, хира
пашша
келиб ўтинчининг юзига қўнибди. Айиқ дўстига яхши-
лик қилиш учун пашшани қувлабди. Айиқнинг жаҳли чиқди.
“Пашша ўлдиришдан бошқа чора йўқ”, деб ўйлабди ва югуриб
бориб каттакон бир тошни олиб, пашшани ўлдириш мақсадида
бор кучи билан ўтинчининг юзига отибди. Тош ўтинчининг
юзини мажақлаб ташлабди...294
Ҳикоят орқали қулоқсиз шогирднинг устози насиҳатига
қулоқ тутмаганлиги натижасида фожиага учрагани тасвир-
лаган. Устоз, авваламбор, кўпни кўрган, илму дониш эгаси, у
бирор нарсани билмаса гапирмайди. Шогирд маҳмадонолиги,
мақтанчоқлиги, билимда эришган озгина муваффақияти ту-
файли ўзидан кетиши натижасида ёмон вазиятларга тушиб
қолади. Баъзи бир ноқобил шогирдлар борки, устозларга
туҳмат тошини ҳам отишади.
Аҳли нодон билгани зоҳир, тамом,
Ул дақойиқлар қолур кўздин ниҳон295.
“Маснавий”да шу борада қуйидаги ҳикоят келтирила-
ди. Биттаси шайхга бўҳтон қилиб: “У ёмон, ҳеч ҳам бизларни
тўғри йўлга бошламайди”, – дебди. Буни эшитган шогирди у
294 Ўша жойда. –Б. 186.
295 Ўша жойда. –Б. 546.
2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни 111
одамни урушиб: “Бировга туҳмат қилишдан қўрқмайсанми”,
– дебди. Бегона кимса: “Ишонмасанг шайхингни тунда бориб
кўр. У майдан сармаст бўлиб ётади”, – дебди.
Шогирди тунда Шайхнинг уйига борса ҳақиқатан ҳам Шайх-
нинг қўлида май экан. Бу қандай ҳол, деб ҳайратланиб Шайхдан
сўрабди. Шайх муридга май олиб келишни буюриб, майхонага
юборибди. Майхонада май ўрнига бол, асаллар билан лиммо-
лим экан. Мурид яна ҳайратланиб: “Бу ерда майдан асар ҳам
йўқ”, – дебди. Бўҳтончи киши уялганидан Шайхдан узр сўраб:
“Сенинг шуҳратинг майни асалга айлантиришга қодир, менинг
ёмонлигимни ҳам аритиб, яхшиликка қарат”, – деб йиғлабди296.
Румийнинг шунга ўхшаш яна бир маснавийсини келтирамиз:
Нуқта сўйлар шарҳ этиб устоди пир,
Англагаймен, унда не илму далил.
Билгани ёлғиз шу деб билсанг ани,
Хас каби ўздин улоқтиргай сени297.
Шогирд устознинг ҳурматини жойига қўйиши керакки,
аксҳолда унинг билимига шубҳа қилдими, ўзи уялиб қолади.
Жамиятимизда кузатилаётган ютуқлар устозлар меҳнати, ша-
рофати орқалидир.
Ўйлаким дарёга жаҳл этса ҳовуз,
Ўз-ўзин мавҳ этгай шубҳасиз298.
Шогирд ҳамиша устозини ҳурмат қилиши, унинг билимини
ўрганиши
ва камтарин бўлиши керак. У камтаринлик билан
фаолият кўрсатса, устозининг ва жамиятнинг олдида ҳурмат
қозонади.
“Маснавий”да шоир “Сўфийлар шайхга одобсиз сўфий усти-
дан шикоят қилишгани” борасида ҳикоят келтирилади. Сўфий-
лар шайх ҳузурига келиб, бир сўфий устидан арз-дод қилишиб:
“Ундан бизни қутқар”, – дейишибди. “Айби нимада?” – дебди
шайх. “Унинг учта номақбул қилиғи бор. Бир сўз бошласа, ча-
каги тинмайди, бир ош еса, лаганлаб тўймайди, бир ухласа,
ўликдай қотади”, – дейишибди. Шайх буларни эшитиб одобсиз
сўфига юзланиб: “Ҳар бир ишда ўртача йўлни, мўътадилликни
танла. Меъёр бузилса, инсонийлик ҳам қолмайди”, – дебди299.
296 Ўша жойда. –Б. 229.
297 Ўша жойда. –Б. 570.
298 Ўша жойда. –Б. 227.
299 Ўша жойда. –Б. 233.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 112 шахс тарбияси
Ҳикоятда, устоз оқилона жавоби орқали шогирдини яхши
йўлга чорлаши тасвирланади ва шогирд маънавий тарбиясида
меъёр тушунчасини сингдириш лозимлигини таъкидлайди.
Ўзни мужрим бил, гуноҳкор ўйла, бас,
Йўқса, юз бургай ўшал устози дарс.
Айтки, жоҳилмен, менга бергил сабоқ,
Бўйла инсоф номусингдин яхшироқ300.
Демак, шогирд илм сирларини ўрганишда манманлик, та-
каббурликдан холи бўлиши, камтарин, илмга ташна киши си-
фатида устоз нигоҳида гавдаланиши керак. Шундагина устоз
шогирдига имкони борича барча илм сирларини ўргатади.
“Маснавий”да устоз-шогирд муносабати тасвирланар экан,
қуйидаги ҳикоят келтирилади. Отбоқарлар ҳуштак чалиб от-
ларни сувга шайлар эканлар. Шунда ҳар сафар ҳуштакни эшит-
ган тойчоқ ҳуркиб бошини кўтариб қўяр экан. Тойчоқнинг
онаси бу ҳолни кўриб боласига: “Нега, жоним болам, сув
ичаётган пайтинг, дам-бадам бошингни кўтарасан”, – дебди.
Шунда тойчоқ: “Ҳуштаги мени ҳуркитади, худди хавф-хатар
дарагини бераётганга ўхшайди”, – дебди. Онаси: “Дунёда шун-
дай одамлар борки, кераксиз ишларни орттириб, сени муҳим
ишдан қолдиради. Сен ишингдан қолма вақт тиғиз, бўлмаса,
сувсоқликдан куйиб қоласан”, – дебди301.
Ҳикоятда, устоз ҳамиша шогирдини турли тушунмовчи-
лик ва гумонлардан холи қилиб, диққатини керакли, фойдали
нарсага қаратиши ва ҳамиша ҳушёрликка чорлаши лозимлиги
борасида фикр юритилган. Румий ижодида устознинг шахсий
ва касбий фазилатларини қуйидаги кўринишларда кузатиши-
миз мумкин:
– нарса ва ҳодисаларнинг сифатлари билан шогирларга мисол
келтириши;
– осон йўл билан мураккаб билимларни шогирдларга еткази-
ши;
– шогирдларни ўрганишда ва уларга таъсир этишда суҳбатга
таяниши;
– эътиборсиз шогирдларга нисбатан қаттиқ қлўлик қилиши;
– шогирдларга самимий, ўз фикр ва ҳиссиётларини очиқ ифо-
далай олиши;
300 Ўша жойда. –Б. 429.
301 Ўша жойда. –Б. 370.
2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни 113
– шогирди (тингловчиси)ни қисқа дақиқада уюштира ва
бошқара олиши;
– шогирдларнинг имкониятлари ва қобилиятларига нисба-
тан тўла ишончни намойиш эта олиши;
– ҳар бир шогирдининг ҳиссиётлари ва кечинмаларини ту-
шуниши;
– шогирдига ҳаётий ҳикоятлардан мисоллар келтириши ва
рамзийликка таяниши;
– таъсир кучига эга бўлган сўзларни ишлатиб, тингловчини
ҳайратлантириши;
– шогирдлар ҳам амал, ҳам илм соҳиби бўлишларини иста-
ши;
– шогирдларига билганини ўргатиши;
– зеҳни заиф бўлганларга юмшоқлик кўрсатиши;
– идроки сустларнинг тўмтоқлигини кўриб, мағрурланмаслиги;
– зеҳни, идроки ўткирларга қўрслик қилмаслиги;
– шогирдларини мустақил фикрлашга чорлаши;
– шогирдларига моҳиятни, яъни ўз-ўзини англашни ўрга-
тиши;
– имтиҳон, синов қилиш орқали шогирдларнинг билим да-
ражасини, сифатини аниқлаши, ўзлаштирганлигини текши-
риши, чидамли-чидамсизлигини аниқлаши, сўраб, текшириб,
синаб кўриши ва баҳолаши.
Румий ижодига хос педагогик-дидактик қарашлар мажмуини
қуйидагича умумлаштириш мумкин. Румий назарияси
инсоннинг шаклланиши, ривожланиши, камол топиши, ўз
моҳиятини англашига қаратилганлиги билан фарқланади ва
натижада, Румий ижоди орқали устознинг шахсий ва касбий
фазилатларини бойитишда, узлуксиз таълим тизимида жо-
рий қилинган “Устоз ва шогирд” анъанасини янада такомил-
лаштиришда фойдаланиш лозим.
2.3. Комил инсон тушунчаси ва ўз моҳиятини
билиш мазмуни
Жамиятимизда маънавият ва маърифат масалаларига асо-
сий аҳамият берилаётган бир пайтда тарбия соҳасида соғлом
авлод, маънавий баркамол инсон, комил инсон каби тушунча-
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 114 шахс тарбияси
ларга изоҳ бериш тақозо этилмоқда. Бу тушунчалар моҳиятан
инсон ахлоқи ва одоби, инсонда шаклланган барча ижобий
хислатлар, унинг бошқаларга, жамиятга бўлган муносабатла-
рининг барча қирраларини қамраб олади. Ҳар бир давлат ўз
фуқароларининг билимли, ҳақ-ҳуқуқини танийдиган, маъна-
вий баркамол, бир сўз билан айтганда, комил инсон бўлиб
вояга
етиши ҳақида қайғуради. Ўзбекистон Президенти Ислом
Каримов бу хусусда: “Биз комил инсон тарбиясини давлат сиё-
сатининг устувор соҳаси деб эълон қилганмиз. Комил инсон

Download 320,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish