Жалолиддин румий асарларида юксак


билганини ўргатмоғи, зеҳни заиф бўлганларга юмшоқлик



Download 320,53 Kb.
bet15/31
Sana24.02.2022
Hajmi320,53 Kb.
#221005
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31
Bog'liq
jaloliddin rumiy

билганини ўргатмоғи, зеҳни заиф бўлганларга юмшоқлик
кўрсатмоғи, идроки сустларнинг тўмтоқлигини кўриб
мағрурланмаслиги, зеҳни ва идроки ўткирларга қўрслик
қилмаслиги даркор”, – дейди233. Шоирнинг таъкидлашича:
Берди ул устоз адаб дарсин анго,
Этмагин деб сен чирик чўпдин асо234.
Шоир фикрича, устоз кўрмаган шогирд чириган чўпдан
асо олиб юрган инсонга ўхшайди. Асо (ҳасса) таяниб юради-
ган, инсон танасидаги оғирликнинг тенг ярмини кўтарадиган
воситадир. Чириган ҳасса инсон танасидаги оғирликка дош
беролмай, йўл ярмида синади ва ҳасса кўтарган одам йўл яр-
мида ҳассасиз қолади. Устоз шогирларига берган адаб, яъни
таълим-тарбия туфайли ва шогирдлар олган билимлари ту-
файли унга таяниб ҳаёт йўлларини топадилар, жамиятда ўз
ўринларига эга бўладилар. “Ҳар бир устоздан ва дўстдан бирор
нарса олишга интилинг”, - дейди шоир. Мукаммал берилган
ва мукаммал эгалланган билим инсонни йўл ярмида ташлаб
қўймайди, ҳамиша воқеа-ҳодисага ечим топиб мақсадга эри-
шади. Румийнинг шогирдларга чириган таёқдан ҳасса кўта-
риб юрмагин, яъни ҳаётингга ҳақиқий таянч бўла олмайдиган,
ишончсиз ҳаракатлар билан азиз умрингни зое кеткизмагин
деб, илк адаб сабоғини бериши таҳсинга сазовордир.
Ранжитиб устозни очгайсен дўкон,
Топганинг унда илон бўлгай, чаён.
Сен ўшал дўконни бузгил, ортга қайт,
Гулга қанд, гулшан ила роҳатга қайт235.
Шоир қарашларида устоз отадек улуғлиги таъкидлана-
ди ва унинг рози-ризолигини олмасдан иш бошлаган, шо-
гирднинг мартабаси юксалиб кетса ҳам, топганлари илон-у,
чаёнга ўхшайди, дейди. Румий шогирдга мурожаат қилиб,
аслингга қайт, устозинг розилигини олиб кейин фаолия-
233 Ўша жойда. –Б. 245.
234 Ўша жойда. –Б. 156.
235 Ўша жойда. –Б. 710.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 86 шахс тарбияси
тингни бошла, дейди. Ҳадис: “Ота рози – худо рози”. Демакки,
шоир қарашларида устоз отага муқояса қилинар экан, устоз
рози бўлмаса, шогирднинг бирор иши самара бермаслиги-
ни таъкидлайди. Устозсиз шогирд мевасиз ниҳолдир. “Устод
зарурлигига далил кўпдир, устозга эргашмаган кишининг
меҳнати самара бермайди. Кимки устозсиз иш бошлаган бўл-
са, иши ва амали самара қозонмайди, устоз этагини тутиб шод
бўлмоқ, бир муддат устодга хизмат қилиб, сўнгра устодлик
мақомига эришмоқ афзалдир”236, – дейилади. Устоз илм киши-
си, яъни илмли бўлиши керак, у истиқболни ўйлаб ўз илмини
шогирдига етказар экан, шогирди ҳам пайти келиб ўз илмини
келажак авлодга мерос қилиб қолдиради. Румий илм таъри-
фида шундай дейди:
Ҳотами мулки Сулаймондир илм,
Жумла олам – сурат-у, жондир илм237.
Сулаймон пайғамбар илми билан башариятни лол
қолдирган пайғамбарлардан ҳисобланади. У ўз илми туфай-
ли жами жонзотларни англаган ва тўғри йўлга чорлаган. Шу-
нинг учун Румий устознинг мартабаси илм билан баҳоланади,
илм Сулаймон пайғамбарнинг мулкидир, оламларнинг жони
ҳам илмдир, деган фикрни билдиради. Инсон илми орқали
ҳайвондан фарқ қилади:
Илм боис жумла жонзотларки бор,
Одамий олдида ожиз, бемажол238.
Румий бу фикрни XIII асрда айтиб, илмнинг қудратини
таъкидлашга ҳаракат қилди. Салкам саккиз аср оша, яъни
XXI асрга келиб илм шунчалик чўққиларга эришдики, унинг
тараққиёти туфайли бу асрни бевосита техника асри деб ном-
лашга тўғри келади. Дарҳақиқат, айни пайтда жумла олам
жонзотлари олимлар илми олдида қудратсиздир. Илм қудрати
шундай чуққиларни забт этмоқдаки, энди олимлар олам сир-
ларини очишга ҳаракат қилишяпти. Худди Румий асрлар оша
келажакда рўй берадиган воқеа- ҳодисаларни олдиндан англа-
236 Ҳусайн Воиз Кошифий. Футувватномаи султоний. Ахлоқи муҳсиний / На-
шрга тайёрловчилар: М.Аминов, Ф.Ҳасанов. –Т.: “Ўзбекистон миллий энци-
клопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2011. –Б. 41.
237 Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 39.
238 Ўша жойда. –Б. 39.
2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни 87
гандай, кўра билгандай инсондаги илм тараққиётини меъёр
ва мезонга солади. Шоир илмнинг таъсири борасида:
Илм агар кўнгилга сингса, ёр эрур,
Гар баданга сингса ул, бекор эрур...
Илм ҳудан келмаса бевосита,
Бир бўёқдирким, кетар билвосита...
Илм юкин элтма ҳавойи нафс учун,
Илм тулпорига мингайсен у кун.
Илм тулпорига сен бўлгач савор,
Қолмагай елкангда ул юкдин ғубор239.
Илм, аввало, инсон кўнглига сингдирилиши керак, чунки
у инсоннинг иймон-эътиқодини мустаҳкамлайди ва ўзлиги-
ни англашга кўмаклашади. Инсон ўз илмини ҳуда-беҳудага
қаратмайди. Агар илм инсонни нафс ва ҳирсдан қайтармаса,
у жаҳолатга юз тутади. Инсон жаҳолатга юз тутдими, олган
илми бесамар кетади. Шоир илм юкини нафсни қондиришга
ишлатмаслик, илм тулпорига миниб илмни ижтимоий фойда-
ли, жамиятга нафи тегадиган ҳолатларга созлаш зарурлигини
уқтиради. Токи илм инсон елкасидаги юкдан (бурч ва виждон-
дан) халос этиши лозим.
Румий “Маснавий”да келтирилган ҳикоятлар орқали сабоқ
берар экан, илм борасида “Ҳаёт дарахти” ҳикоятини келтира-
ди. Бир юртнинг подшоси Ҳиндистонда бир дарахт бор экан,
унинг мевасидан тотган инсон ёш бўлиб, абадий тирикликни
қўлга киритар экан, қарилик нималигини билмасмиш, деган
миш-мишларни эшитибди. Подшоҳ ўз девонидан бир инсонни
танлаб, Ҳиндистондан ҳаёт дарахтини топиб келишни бую-
рибди. У одам Ҳиндистонга бориб, ҳаёт дарахтини қидиришга
тушибди. Унинг ҳолини кўрган одамлардан бири уни девона
деса, бошқаси мақтар экан. Йиллар мобайнида ҳаракатлари
зое кетибди, ҳаёт дарахтининг дарагини тополмабди ва ўз
юртига қайтибди. Подшоҳ саройига киришдан олдин йўлов-
чи устозидан маслаҳат сўраш учун унинг ёнига бориб, унга
кўрган-кечирганларини айтиб берибди. Устози шогирдини
тинглаб табассум қилиб: “Эй шогирд, сен нарсанинг суратига
янглишиб, алданибсан, унинг маъносига боқмабсан-да. У да-
рахтнинг номи дониш ва билим”, – дебди.
Гоҳ дарахт дерлар уни, гоҳ офтоб,
Гоҳи денгиз бўлди номи, гоҳ саҳоб.
239 Ўша жойда. –Б. 13.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 88 шахс тарбияси
Ўзи бир, маҳсули минг бир марҳабо,
Камтарин осори ҳам умри бақо240.
Ҳикоятда устоз моҳиятни англатувчи донишманд киши
тимсоли гавдаланган бўлиб, шогирди сўзларига самимийлик,
зукколик билан жавоб беради. Ҳикоят орқали устоз шогирд
қалбига, эҳтиромига такрор ва такрор сазовор бўладиган шахс
сифати намоён бўлади. Шогирд фаолиятига халқ нақли орқали
баҳо берилади: “Билмаганни сўраган олим, билмаганни сўра-
маган ўзига золим”. Шоир билимни дарахт каби мева берувчи

Download 320,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish