ва соясида ором олувчи, офтоб каби иситувчи, денгиз
каби улкан, инсонга сафдош, ўзи бир-у, маҳсули кўп, камтарин,
умри боқий, деб таърифлайди. “Маснавий”да бундан
ташқари “Узум”, “Фил”, “Филнинг шаклу шамоили”, “Шайхнинг
муридига насиҳати” каби ҳикоятлар келтирилганки, уларда
донишманд устозлар фаолияти ва билими шогирдларга тўғри
йўлни кўрсатувчи “шам”, муаммони ечгувчи олим, илм-маъри-
фат ва меҳр-мурувват кишиси сифатида шарафланади.
Румий “Маснавий”да яна бир тоифа устозларни мисол кел-
тирадики, улар кенг қалб ва мурувват кишиси тимсолида гав-
даланади. Бир воиз ўз ваъзларида йўлтўсарларни дуо қилар
эди: “Эй раббим, телба, муфсидларга шафқат қилгин. Уларни
ая”. Буни эшитган халқ унга: “Бу ишинг яхши эмас, нокасларни
мунча эъзозлайсан”, – дебди. Шунда воиз: “Мен улардан яхши-
лик кўрдим, эвазига эса дуо қиляпман”, – деб жавоб берибди.
Халқ: “Улардан қандай яхшилик кўришинг мумкин?” – дей-
ишди. Воиз: “Улар менга шунчалик жабру зулм қилдиларки,
мени ёмонликлардан бездирдилар”, – дебди241. Ҳикоятда шоир
устознинг ҳар бир воқеа ва ҳодисага моҳиятан ёндашиши, ҳар
бир вазиятдан ўрнак ола билиши, ҳодисага адолат юзасидан
қараши, ҳатто нокаслар ҳаққига дуо қилиши, яъни уларни
яхши йўлга чорлаши тасвирланган.
Муаллиф асарда бунга яқин яна бир ҳикоят келтиради.
Бир дарвеш Шайх Ҳарақоний(қ.с.)ни қидириб шайх хонадо-
нига келибди. Уй эшигини тақиллатган экан, шайхнинг хоти-
ни чиқибди. Дарвеш шайхнинг хотинидан: “Шайх қаерда, уни
қаердан излай?” – деб сўрабди. Хотини: “У бир ҳийлагар, айёр-
ни нима қиласан? Бир тўда гўл одамлар ҳар сафар уни сўраб,
аҳмоқ бўлиб сўзларини тинглаб ўтиришади. Яхшиси, қайт
240 Ўша жойда. –Б. 238.
241 Ўша жойда. –Б. 390.
2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни 89
изингга, у лофчини нима қиласан?” – дебди. Жаҳли чиққан
дарвеш: “Бўлди, бас. Сўзларинг сафсата. Сенинг бу сўзларинг
устозимга бўлган меҳримни камайтирмайди. Бу йўлимдан
қайтара олмайди”, – дебди. Мурид шайх эшигидан қайтиб,
одамлардан шайхни суриштирибди. Улар шайх фалон ўрмон-
га кетган дейишибди. Мурид муродига етиб, ўрмон яқинида
шайхни учратибди. Қарасаки, шайх арслонга ўтин юклаб, ўзи
ҳам миниб олган, қўлида илондан қамчи қилиб олган экан.
Дарвеш шайх билан суҳбат қурибди ва шайх унга “Ноаҳиллар
бирла бўлгай сен аҳил”, – дебди242.
Ҳикоятда келтирилган кенг қалб ва мурувват устоз фазилат-
ларининг энг улуғидир. Чунки ўқитувчи хоҳ жамоада, хоҳ якка
тартибда таълимни ташкил қилсин, барибир ўқувчисининг ха-
рактер-хусусиятидан келиб чиққан ҳолда вазиятни баҳолайди
ва ана шундагина у ўқувчисига таъсир ўтказа билади. Устоз
ўқувчисини ўрганар экан, унда чидам-бардош, меҳр-шафқат
биринчи ўринда шаклланган бўлиши керак.
Тинглагувчи жазбидандир хуш калом,
Гуркирар устоз чу шогирд бўлса ром243.
Шоир устоз ва шогирд муносабатига баҳо берар экан, таъ-
лим икки томонлама муносабат ва ҳаракатдан ташкил топган.
Устознинг муваффақияти, ютуғи, фаолиятининг шавқ ва завқ
билан намойиш бўлиши шогирдлар эътибори, фаолиятига ҳам
боғлиқ. Таълимда икки томонлама қўйилган мақсад ҳозирги
замон талабидир. Устоз, энг аввало, шогирдини севиши, билим
сирларини жонкуярлик билан етказиши, виждонан ёндаши-
ши, ширинсўзлик ва хушмуомалалик билан шогирдини ўзи-
га ром этиши лозим. Шогирдлар устозларни жон қулоқлари
билан тинглашлари, вазифаларни сўзсиз, тинмасдан бажари-
шлари, тушунмаганларини сўраб ўрганишлари, ўз устилари-
да ишлашлари лозим, шундан кейингина таълим ўз кўзлаган
мақсадига эришади. Шоир яна устоз фаолиятига ҳайратланиб:
Офарин ишқингга, устоди сабот,
Неча юз минг зарра топди иттиҳод244–
деб таърифлайди.
Устоздаги сабот (арабча – қатъийлик, қатъият; ирода;
242 Ўша жойда. –Б. 700.
243 Ўша жойда. –Б. 689.
244 Ўша жойда. –Б. 239.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 90 шахс тарбияси
барқарорлик)245 жамиятда баркамол шахс тарбиясида иттиҳод
(арабча – бирлик, биргалик, бирлашиш, қовушиш)246 топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |