Педагогик таъсир кўрсатиш ва ўқитиш усуллари: Аҳамият
беришимиз керакки, таълим мазмуни ўқувчи онгида ҳозирги
замон билимлари ва ўқитиш даражаларига жавоб беради-
ган дунё манзарасининг шакллантирилишини таъминлайди.
Таълим мазмуни мафкуравий ёндашувларнинг ҳар хиллигига
аҳамият бериб, ўқувчиларнинг қараш ва ғояга эга бўлишида
эркин танлов ҳуқуқи амалга ошишига ёрдам бериши керак. Бу
танловни ўқувчи билиш фаолияти орқали англайди. “Билиш-
253 Жалолиддин Румий. Ичиндаги ичиндадур / Улуғбек Ҳамдам тарж. –Т.:
Янги аср авлоди, 2003. –Б. 41.
254 Ўша жойда. –Б. 54.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 94 шахс тарбияси
субъект ва объект (ўқув материали)нинг ўзаро таъсири нати-
жасида табиат, жамият онг ҳодисалари тўғрисидаги субъектив
янги билимларни ўзлаштириш жараёнидир”255. Бу борада Ру-
мий қарашларига мурожаат этадиган бўлсак унинг билиш на-
зарияси икки ўлчамли бир–бирига боғлиқ вазифаларга эга.
Биринчи – одам томонидан маънавий тозаланиш ва комил
инсон бўлиб шаклланиш йўлларига эга бўлиш.
Иккинчи – атрофдаги одамлар билан муносабатда ички
дунёни намоён қилиш. Бу сўфийлик таълимотига хос бўлган
хусусият бўлиб, яъни инсонпарварлик, юксак маънавий-
ахлоқ, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик каби катта педаго-
гик ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган вазифа ҳисобланади.
Румий таълимоти инсоннинг шаклланиши, ривожланиши,
камол топиши ва ўз моҳиятини англашига қаратилган. Инсон
ҳаёти давомида уч фаолият турини бошидан кечиради: ўйин,
ўқиш, меҳнат. Ўқиш фаолияти давомий ва узлуксиз характер-
га эга. Румийнинг педагогик фаолияти жараёнида уч хусусият
намоён бўлади – инсонни ўзидан кўра кўпроқ ҳурмат қилиш
ва севиш, ҳаётий билим ва тажрибани тўплай олиш, билим ва
тажрибани шогирдларига етказа олиш. У шахсга қаратилган
таълим-тарбия аниқ мақсадга йўналтирилган, яъни инсон
камолотини кўзлаб танланган бўлиши керак, шундагина бе-
рилган таълим-тарбия шогирд фаолиятида бирин-кетин
ўз маҳсулини беради, акс ҳолда шахсга берилган фойдасиз,
истиқболига кўзланмаган таълим-тарбия шахс ривожланиши
ва унинг камолотига путур етказишини таъкидлайди.
Жалолиддин Румийнинг педагогик таъсир кўрсатиш усул-
лари талаб, истиқбол, рағбатлантириш ва жазолашдан ибо-
ратдир. Талаб – педагогик таъсир кўрсатишнинг бошланғич
усули бўлиб, тарбияланувчиларнинг муайян фаолиятини
рағбатлантиришни ёки тўхтатишни ва аниқ амалий ҳамда
маънавий-аҳлоқий сифатларини намоён қилишни таминлай-
ди. Таълим-тарбия жараёни, натижаси ва истиқболи педаго-
гик талаб билан баҳоланади.
Румийнинг маънавий - ахлоқий тарбияга оид қарашларида
ҳурмат ва талаб бир-бирига чамбарчас боғлиқ ҳолда кузати-
лади. Педагогик талаб шахсга кўникма, малака ва билимлар-
нинг ҳосил бўлишида катта ёрдам беради. Шоир бу борада:
255 Umumiy didaktika. O‘quv qo‘llanma. –T.: “Durdona” BMAB, 2012. –B. 150.
2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни 95
Гарчи суст юргувчи, гар чопгувчидир,
Излаган кимса магар топгувчидир.
Сен талабни устувор эт доимо,
Ки, талабдир йўллагувчи раҳнамо.
Лангу гунгсен, балки танбал, беадаб,
Унга юз бур, раҳнамойинг қил талаб256.
Шоир томонидан инсон мақсади албатта ўзнинг фикр
ва фаолиятига талаб қўйиш орқали амалга оширилиши
таъкидланмоқда. Демак талаб инсон фикри ва фаолиятини
тарбиялайди. Таълимда талаб жуда катта аҳамият касб эта-
ди. Педагогик талаб амалий методлар гуруҳига кириб, тар-
бияланувчиларда ўзига нисбатан масъулият ва талабчанлик-
ни ривожлантиради. Талабчанлик, меъёрдаги қаттиққўллик
таълим самарадорлигини оширади ва талаб педагогик таъ-
сир кўрсатишнинг бир усули саналади. Румий педагогик
қарашларида ҳам таълимда талабни устивор қўйиш орқали
таълим мақсадига эришиш мумкинлигини таъкидламоқда ва
ўз қарашларида таълимни ташкил қилишда икки томонлама
талабни кўрсатишга ҳаракат қилада, яъни устоз ва шогирд та-
лаби. “Агар киши “менга сўз(ҳикмат) ошкор бўлмаяпти”, – деса,
жавоб шу: “Сен нега уни талаб айламаяпсан, истамаяпсан,
тортқиламаяпсан?”257 Чунки шогирд талаби бу – хоҳиш, истак,
яъни бир нарсани билишга интилишдир. Ўқувчида хоҳиш бўл-
маса, унинг келажаги ва камолоти инқирозга учрайди. Талаб
ва интилишни ҳам тўғри йўналтириш учун раҳнамо ва устоз
керак бўлади. Таълим-тарбиянинг интенсив ва экстенсив им-
кониятлари инобатга олинса ва икки томонлама – ҳам ички,
ҳам ташқи томондан уюштирилса, мақсадли ҳамда яхши нати-
жали бўлади. Бора-бора бу жараён моҳиятга айланади ва ҳар
бир инсон ҳаёт моҳиятини англайди. Ундаги воқеа-ҳодисалар,
яхшилик ва ёмонлик, рост ва ёлғон, оқ ва қора деган тушунча-
лар англанади ва ажратилади.
“Маснавий”да талаб ва талабчанлик борасида оғзига илон
кирган кимса ҳикояти келтирилган. Бир амир кетаётиб да-
рахт тагида ухлаб ётган кишини кўрибди. Унинг оғзига илон
ўрмалаб кираётган экан. Амир илонни олишга улгурмабди ва
256 Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 274.
257 Жалолиддин Румий. Ичиндаги ичиндадур / Улуғбек Ҳамдам тарж. –Т.:
Янги аср авлоди, 2003. –Б. 105.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 96 шахс тарбияси
у ҳалиги кишини уйғотиб уруша бошлабди. Ачиган олмалар-
ни ейишга мажбур этибди. Уруша–уруша уни кўп югуртириб-
ди. Бу ҳолдан кўнгли беҳузур бўлган ҳалиги киши бир қусган
экан, оғзидан қора илон чиқиб кетибди. У ҳайратланиб қараб
қолганда, амир бўлган воқеани тушунтирибди. Ҳалиги киши
амирдан миннатдор бўлибди258.
Ҳикоят орқали Румий устоз шогирдининг билим сирла-
рини эгаллаш учун уни турли машаққатларни енгиб ўтишга
ундаши, бу ҳол эса, албатта, шогирдига ёқмаслиги, устоз шо-
гирди истиқболи учун талабни барибир унинг физиологик
имкониятини назарга тутган ҳолда кучайтириши лозимлиги
ва охир-оқибат белгиланган мақсадга эришиши, яъни шогирд
ўз моҳиятини англаб камолотга етиши ва устозидан миннат-
дор бўлишини таъкидлайди.
Шунга ўхшаш яна бир ҳикоятда айтилишича, бир киши
қўл остидаги хизматкорини урушар экан. Йўлдан ўтаётган
йўловчи ундан: “Худодан қўрқмайсизми, ёш болани шундай
урушишга”, – деб сўрабди. Ҳалиги одам: “Мен уни эмас, ёмон
хислатларини урушяпман”, – дебди”259.
Ҳикоят орқали муаллиф шуни етказмоқчи бўладики, яъни
устозлар ҳамиша шогирдларини рағбатлантириш ёки жа-
золаш орқали яхши йўлга чорлайдилар ва талабни шогирд
исиқболини кўзлаб белгилайдилар. Инсон характер-хусуси-
ятидан келиб чиққан ҳолда ўқиш фаолияти инсоннинг айни
6–8 ёшидан бошланади. Устоз, авваламбор, шогирдининг ха-
рактер-хусусиятини ўрганади. У таълимни ўқувчининг ёш ху-
сусиятига қараб оддийдан мураккабга томон ташкил қилади,
лекин баъзида шогирднинг лаёқатсизлиги туфайли устоз та-
лабни кучайтиришга мажбур бўлади. Чунки бу ўқувчи темпе-
раментига хос хусусиятдир.
Таълимда устоз, аввало шогирдини ўзига жалб қилдиради.
Унга ўзини севдиради ва ҳар соҳада унга намуна бўлади. Чунки
инсон жонли мисолни кўриб туриб ўрганиши осон кечади. Ру-
мий аксарият қарашлари таълимнинг тушунарлилик прин-
ципига асосланади. У нарса ва ҳодисаларнинг сифатлари би-
лан шогирдларига мисол келтиради. Шоирнинг қарашларида
258 Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 185.
259 Ўша жойда. –Б. 346.
2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни 97
таълимдаги тушунарлилик – маълумотни шахс онгида аниқ,
тўлиқ, содда, ихчам, ишонарли талабларга таяниб етказиш,
шахс онгида ва хотирасида муҳрланиши акс эттирилган. Ма-
салан: “Тоза сув ичидаги ҳар нарсани кўрсатгани каби инсон
руҳи табиати билан бирга билим ва кўзга кўринмаган барча
нарсаларни кўрсатади”260.
Шоир таълим ва тарбияни ташкил қилишда:
– Ҳамма ишни осондан мураккабга томон ташкил қилиш;
– Оз нарса орқали кўпни тушунтириш;
– Ҳам илм ҳам амал бўлиши;
– Илмда кўрмоқ ва билмоқ кераклигини таъкидлайди261.
Таълим методларининг биринчи гуруҳ методларига сўз
орқали ахборотни узатиш ва эшитиш орқали қабул қилиш
методлари – оғзаки методлар: ҳикоят, маъруза, суҳбат ва
бошқалар;
Do'stlaringiz bilan baham: |