Жалолиддин румий асарларида юксак



Download 320,53 Kb.
bet13/31
Sana24.02.2022
Hajmi320,53 Kb.
#221005
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31
Bog'liq
jaloliddin rumiy

маънавий-руҳий тетиклик, назари баландлик, юксак марта-
ба, юксак сўз, юксак қисмат, Оллоҳ лутфини пок ва юксак ту-
тиш каби тушунчаларни назарда тутади. Бундай юксакликка
эришиш учун эса, албатта, инсон ўз шахсий фикрига эга бўли-
шини оқлайди ва ““Мақолот”нинг бир нусхасида “Қачонгача
бошқаларнинг ҳассасига суянасизлар? Ўз оёқларингиз билан
юринг! Сизлар айтадиган ҳадису тафсиру ҳикмат ва бошқалар
бир замонлар ўз асрида бирор мартабага ўтирган шахслар-
нинг сўзларидир... Агар (сизлар) бу замоннинг фарзандлари
бўлсангиз, қани сизлар айтадиган сўзу асрор?” – дейди”211.
Дарҳақиқат, “фақат ўтмишга, аждодлар меросига маҳлиё бўлиб
юришнинг ўзи билан узоққа бориб бўлмайди”212. Шунинг учун
давлатимиз мустақил давлат сифатида аждодларимизнинг
бизга қолдирган улкан меросига таянган ҳолда шу замонга
мос ва ўзига хос миллий истиқлол мафкурасини танлади.
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, шахс
маънавий-ахлоқий тарбияланишида она қорни тарбиясига
эътибор, яъни онанинг соғлом турмуш тарзига риоя қилиши,
гўдакни ташқи дунё билан таништириш, уни ташқи дунёга
мослаштириш, оилада онанинг меҳрибонлиги, отанинг талаб-
чанлиги ва ота-она фаолиятининг бирдамлигини таъминлаш,
устозларнинг шахс маънавий-ахлоқий тарбиясида ўрнак бў-
210 Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 488.
211 Муҳаммад Истеъломий. Илоҳий ишқ куйчиси. “Маснавий”га муқаддима.
(Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхий) / Форс тилидан Жаъфар
Муҳаммад таржимаси. –Теҳрон, 2001. –Б. 22.
212 Ислом Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008.
–Б. 50.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 78 шахс тарбияси
лиши, жамоа кабилар муҳим ўрин тутади. Жамоада сўзлаш,
тинглаш маданияти, ўзаро ҳурмат қоидаларига риоя қилиш
фазилати шаклланади. Бу каби омиллар шахс маънавий-
ахлоқий тарбияланиши ва камолотининг ҳал қилувчи восита-
лари эканлиги Румий томонидан ҳам алоҳида таъкидланган.
2.2. Устоз ва шогирд фаолияти
муносабатларининг тузилиши
Ўқиш ва ўқитиш фаолиятининг ўзаро таъсири жараёни-
да таълим шаклланади. Демак, таълим – ижтимоий ҳодиса.
Ўқитиш ўқитувчи (устоз) фаолияти ва ўқиш ўқувчи (шогирд)
фаолиятидир. Бу фаолиятлар Румий ижодида етакчи ўрин-
ни эгаллайди. Чунки Румий ижодининг негизида ижтимоий
ҳодиса бўлмиш устоз ва шогирд муносабатлари талқини ётади.
Румий шахсининг ўзи ҳам барча даврларда барча халқларга,
барча инсонларга устоз вазифасини ўтаб келяпти ва унинг
тарбия мактаби замонлар оша инсонларга комиллик сари
қадам қўйишга дастуруламал вазифасини ўтамоқда. Ўқитиш
усуллари маълумотли қилиш, ривожлантириш, тарбиялашдан
иборат бўлса, ўқиш усуллари, албатта, ўрганиш, тинглаш,
қатнашиш, қабул қилишдан иборатдир. Ҳозирда таълим жа-
раёни таълим турлари, таълим тамойиллари, таълим мазму-
ни, таълим усуллари, таълим шаклларига таяниб иш кўради.
Устоз ва шогирдлик масаласи тарбиявий жараён учун
жуда муҳим саналади. Бу борада Румий ғоялари ҳам жуда
қимматлидир. Ҳозирги замонда ўқувчиларга тафаккур ва
маънавий қарашларни шакллантириш жараёнида Румийнинг
педагогик меросида кўп марта аниқлик билан кўрсатилган
– устоз томонидан ўқувчи қарашларига сабрли бўлиш, шахс-
нинг ўзи мустақил қарор қабул қилишини таъминлаш прин-
циплари – толерантлик принципига аҳамият бериб, унинг
педагогик ва дидактик ғояларидан фойдаланиш керак. Бу-
нинг замирида ўқувчи ўзи эркин танлаган ва мустақил қабул
қилган қарорларга ўзи жавоб бериши мажбуриятини таъмин-
лаш ётади. Румий қарашларида ўқувчи (мурид) қарашлари
учун устоз (муршид) позицияси ўта муҳим деб ҳисобланади.
Устоз ўзи қарашларга эга бўлиб, бу қарашларга мансуб бўлган
қоидаларга бўйсуниб яшаши керак. Тарбия масканида устоз
2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни 79
(ўқитувчи) анъанавий ҳолатда аниқ меъёрлар, ғоялар ва та-
факкур қарашлари, кўрсатувчи (воситачи) сифатида намоён
бўлади.
Румий асарларининг ўзбек тилидаги тўлиқ таржимасидан
фойдаланиб мутафаккир қарашларини ва маснавийларини,
бир – биридан фарқ қиладиган қалб тарбияси жиҳатларини,
унинг ҳаёт ҳақидаги “Буюк мактаб” таълимотига таянган ҳолда
бўлимлар кўринишида, тематик тартибда қўйиш мумкин:

Download 320,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish