Жалолиддин румий асарларида юксак


инсон маънавий-ахлоқий шаклланишида олтинчи қадам



Download 320,53 Kb.
bet11/31
Sana24.02.2022
Hajmi320,53 Kb.
#221005
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31
Bog'liq
jaloliddin rumiy

инсон маънавий-ахлоқий шаклланишида олтинчи қадам,
кўпроқ инсоннинг ўз моҳиятини англаши, қалбидаги
шубҳа-гумонларни йўқотишига қаратилган ва у қуйидаги
мисралар билан бошланади:
Эй ҳаёти дил, Ҳусомиддин, йигит,
Жазб этар кўнглингни ул олтинчи жилд.
Жазб этаркан сен каби аллома ул,
Ер юзин кезгай “Ҳусомийнома” ул.
Сенга пешкаш бўлгуси, эй маънавий,
Бул китоб, яъни якуни маснавий...
Маънилар дарёси жозибдир сенга,
Маснавийдин бир ариқ очгил анга.
Бир ариқ оч Маснавийдин унга, бас,
Маънавият денгизин кўр ҳар нафас167.
“Маснавий” маънавият денгизи сифатида миллат танла-
майди. Шоир ижоди билан танишган одам қайси фирқа, дин
вакили бўлишидан қатъий назар маънавий озуқа олади, чун-
ки Румий таълимоти умуминсоний қадриятларга асосланган.
Тадқиқотлардан шу нарса маълумки, хоҳ у мусулмон, хоҳ у христиан,
хоҳ у буддавий бўлсин, барча олимлар Румий ижодидан
бирдек илҳомланиб, ўз асарларини яратганлар. Унинг ижоди-
да юксак инсонийлик каби бир туйғу борки, дунё аҳлини лол
қолдириб, ижод аҳлини ларзага солиб келада. Олтинчи ки-
тобда “Оғочдаги қуш”, “Шам”, “Ўғрининг макри”, “Посбон”, “Кўн-
гил уйғоқлиги”, “Ширакайф шоҳ ва чолғучи”, “Шум кампир”, “Дар-
вешнинг дуоси” каби бир қатор ҳикоятлар келтирилади. Румий
“Маснавий” борасида фикр билдирар экан, шундай дейди:
Боқма сен суратгаким, ул маснавий,
Боқ ўшал сийратга, улким маънавий168.
Румий ижоди ҳақиқат билан йўғрилган, унинг асарида ада-
бий бўртма тасвир учрамайди. Ҳаётдаги воқеа-ҳодиса қандай
166 Ўша жойда. –Б. 638.
167 Ўша жойда. –Б. 639.
168 Ўша жойда. –Б. 659.
1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари 57
бор бўлса, шундайлигича тасвирланади ва унинг моҳиятига
далил келтирилган ҳолда исботланади. Румий сўзларни шун-
дай ишлатадики, бу сўзни бошқача ҳолатда ишлатиб бўлмай-
ди. Унинг сўз санъатидан шоир ва ёзувчилар манба сифатида
фойдаланиб келишади. Бу ҳақда Румийнинг ўзи шундай дей-
ди:
Бўлса гар ўрмон – қалам, дарё – сиёҳ,
“Маснавий” назмига етгайму адо?..
Битса ўрмон, “Маснавий” биткаймикин?
Бағридин ўрмон кўкаргай янгидин169.
“Маснавий”да келтирилган маънавият борасидаги фикрлар
ҳеч вақтда ниҳоя топмаслиги, бу тушунчанинг абадийлиги ва
у орқали кўкариш, янгиланиш, яшариш давом этишини айта-
ди. Румий “Маснавий”си унинг бетоблиги туфайли олтинчи
китобдаги “Уч шаҳзода” ҳикоятига келиб ниҳоясига етмай
қолади. Уни ниҳоясига етказиш учун ҳеч ким Румий қаламига
қўл уролмайди ва Султон Валад хотимаси билан тугайди. Ру-
мий “Маснавий”си бошдан-оёқ инсонийлик борасидаги сифат-
ларни улуғлаб келади:
Бу сифатлар чун нужуми маънавий,
Маънилар осмони ичра муставий170.
“Маснавий”нинг асос мазмуни эса қуйидаги байтда шундай
изоҳланган:
Агар сенинг кўнглинг бор бўлса,
Кўнгил Каъбасини тавоф айла.
Тупроқдан, тошдан қурилган Каъбанинг,
Асл маъноси кўнгилдир...171
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, таълим-тарбия
жараёнида маънавият тушунчасини изоҳлашда ва юксак
маънавиятли шахс тимсолини шакллантиришда Румийнинг
“Маснавий”си методологик асос бўла олади. “Маснавий”нинг
олтита китобига келтирилган қисқача педагогик шарх асар-
нинг ҳар бир китоби маънавий-ахлоқий баркамол инсонни
тарбиялашнинг узлуксиз мантиқий давоми эканини яққол
намоён этади.
169 Ўша жойда. –Б.707.
170 Ўша жойда. –Б.735.
171 Усмон Нури Тўпбош. Бир кўза сув. –Т.: Фан, 2007. –Б. 10.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 58 шахс тарбияси
Биринчи боб бўйича хулосалар:

Download 320,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish