Ж
алолиддин
Р
умий
асаРлаРида
юксак
маънавиятли
шахс
таРбияси
154
ли аҳволга тушиб қолади. Нафсни тийишнинг асосий омили,
албатта, маънавий тарбия ҳисобланиб, унда инсон иродаси
мустаҳкамлиги етакчи ўринда туради.
Нафс аслида бир-бирига қарама-қарши бўлган икки хил
қарашдир. “Биринчиси – ўз нонини ҳалол меҳнат билан топа-
диган, холис ва эзгу ишлари билан эл-юртга наф етказадиган,
тириклик мазмунини теран англаб, нафақат бугунги ҳаёт лаз-
затлари, балки охират ҳақида, унинг обод бўлиши ҳақида ўй-
лаб яшайдиган инсонларга хос ҳаётий қарашлар. Иккинчиси
– бунга мутлақо қарама-қарши бўлган ёндашув, яъни ҳаётнинг
маъно-мазмуни ҳақида бош қотирмасдан, бундай саволлар би-
лан ўзини қийнамасдан, фақат нафс қайғуси ва ўткинчи ҳою
ҳавасга, ҳузур-ҳаловатга берилиб, енгил-елпи умр кечирадиган,
ўзининг ота-она ва фарзанд, эл-юрт олдидаги бурчига умуман
бефарқ бўлиб яшайдиган одамларнинг фикр-қарашлари”
381
.
Бу қарашлар инсоннинг танлаган ҳаёт позиция сида ўз аксини
топади. Румийнинг улкан маънавий тарбия ўчоғи бўлган “Мас-
навийи маънавий” асаридан нафс ҳақида айтилган қуйидаги
мисрани мисол тариқасида келтирамиз:
Қўйди одам бир қадам, ул завқи нафс
Бўлди жаннатнинг фироқи, тавқи нафс
382
.
Шоир демоқчики, инсон нафс домига бир қадам қўйдими,
ундан қутулмоғи, камол топмоғи қийиндир. Тасаввуф илми-
дан ҳам маълумки, “аввало, нафс уч сифатга эга бўлади:
1.
Нафси аммора –
бу нафс ёмонликка томон амр қилади ва
ҳалокатга элтади.
2.
Нафси лаввома
– бу нафс ўз соҳибини унинг маъсияти
учун маломат қилади, яъни бирор бир гуноҳ иш содир этилса,
кетидан пушаймонлик келади.
3.
Нафси мутмаина
– бу анбиёлар нафси. Айтиш керакки,
авлиёлар нафси лаввома бўлиб, у тадрижий мутмаинага айла-
нади. Нафси аммора эса, бу авомнинг нафси. Бас, шундай экан,
нафс билан жанг қилмоқ керак”, – дейилади
383
“Маснавий” да
нафснинг оқибати борасида:
381
Ислом Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008.
–Б. 22.
382
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 131.
383
Жалолиддин Румий. Маънавий маснавий: Куллиёт Ж.1. К.1. (Таржима
шарҳи билан / Таржимон Асқар Маҳкам. –Т.: “Шарқ”, 1999. –Б. 175.
3-БОБ. “Маснавийи маънавий” асарида инсонни маънавий-ахлоқий тарбиялаш
155
Нафс агар нафс бирла хуш, хандон бўлур,
Зулмат ичра йўл басе пинҳон бўлур
384
.
Нафс дейилганда, ҳирс билан эҳтирос назарда тутилмоқда.
Ҳирс ва эҳтирос бир-бири билан уйғун ҳолда инсонни
ҳалокатга, зулматга етаклайди ва бундай инсон жамиятда ўз
ўрнини белгилашга қийналади. Румий бундай инсонга нисба-
тан шундай дейди:
Нафсни ўлдирдинг, қозондинг эътибор,
Душманинг йўқ энди, хафсиздир диёр
385
.
Бу мисралар орқали шоир нафсингни жиловласанг, кат-
та душманингдан қутулган ҳисобланасан ва сенинг оламинг
хавфсиз ва нурафшон бўлади, демоқда. Румий яна айтади:
Муддаий нафсингга асло берма гал,
Ўз-ўзингни хўжа этмишдир ўшал
386
.
Чунки:
Нафс ул иллатга бергайдир ривож,
Маърифат бўлгай залолатга хирож
387
.
Демак, нафс инсонни манманлик, ҳирс домига ташлайди,
маърифатидан айиради, ожизлик томон бошлайди, шунинг
учун Румий: “Бахтлидир ул кимса нафсин хор этар”, – дейди
388
.
Мавлоно Румий “Маснавий”да ҳирсни қоралаб ёзади:
Нафси шаҳват гарчи кўп тубан эрур,
Ҳирси мансаб неча тубанроқ турур
389
.
Инсон мансабга эришганидан сўнг ўзи билмаган ва англа-
маган ҳолатларга дуч келади ва иродаси туфайли шу вазият-
лар ғолиби ёки нафси туфайли вазиятлар қурбонига айлана-
ди. “Маснавий”да иродасиз, нафсга банди бўлган киши ҳақида
келтирилган ҳикоятга кўра, бир бойвачча бор молу мулкини
санамлар деб сарф қилиб, айшу ишратга берилиб, хонумони-
дан жудо бўлибди, дўсту душманга хору зор бўлибди. У бир кун
кўчада дарвешни учратиб, унга: “Мени бир дуо қил, мен бир
сафолатга учрадим, боримдан айрилдим, йўлимдан адашдим.
384
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 131.
385
Ўша жойда. –Б. 153.
386
Ўша жойда. –Б. 318.
387
Ўша жойда. –Б. 323.
388
Ўша жойда. –Б. 355.
389
Ўша жойда. –Б. 521.
Do'stlaringiz bilan baham: |