Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
150
Бағрикенглик айрим шахсларга ёки бутун бир халққа хос 
хусусият бўлиши мумкин. Румий “Маснавий”да бошқа миллат-
ларни, динларни қораламайди аксинча, ҳар бир инсонни ўзаро 
биродар бўлиб яшашга чорлайди. Маълумки, ислом дини чин 
меҳр-муҳаббат, соф иймон, эътиқод, биродарлик, дўстлик, буюк 
инсоний фазилатлар, ахлоқий сифат, таълим-тарбия асосига 
қурилган. Ана шу сабабдан Румий асарлари Қуръони карим 
ва Ҳадиси шарифга ўхшаб, инсон зотини ожизлик, гумроҳлик, 
ишончсизлик, маърифатсизлик чоҳидан ишқ ва диёнат, илм 
ва шижоат юксакликларига кўтаради. Румий қарашлари ҳам 
инсонни нафсга, ҳирсу ҳавасга, дунёнинг ўткинчи ва бемаъ-
ни иддаоларига қулликдан халос этади. Ундаги фикр, туйғу ва 
тушунчалар одамни Оллоҳни севиш, Яратганга яқинлашишга 
тўсиқ ва парда бўлувчи ҳар қандай нарса ва нуқсонга барҳам бе-
ради. Ҳамма гап унда ифодаланган маъно, образ, рамзий-мажо-
зий ҳақиқатларни қандай қабул қилиш ва англай олишдадир. 
Бир кун эрталаб Жалолиддин дўстлари билан қабристонга 
отланди. У отаси Султонул Уламо қабрини зиёрат қилмоқчи 
эди. От бозордан ўтиб, шаҳар дарвозасидан чиқишаркан, 
тўпланиб турган оломонга дуч келишди. Бир неча йигит оло-
мондан айрилиб, уларга пешвоз югурди: “Худо ҳаққи, Мавлоно, 
мадад беринг!” – “Нима гап?” – “Юнон боласини қатл этишяп-
ти!” – “Гуноҳи не экан?”
– Сириянус қул эди. Хўжайини вафот этгач, унинг васияти 
билан озод бўлди. Кўчада оч қолди. Танг қолган кезларида яна 
ўзини қулликка солгиси келмай, ўғрилик қилишни афзал кўр-
ди. Дўконда нон ўғрилаётганида қўлга тушди. Қочишга ури-
ниб, мушти билан уриб, дўкондорни ўлдириб қўйди.
Ёрдам ҳақидаги илтижоларни эшитиб, Жалолиддин қатъий 
қадамлар ила қатл майдони сари юрди. Оломон иккига бўли-
ниб, шоирга йўл бўшатди. Қўллари орқасига боғланган сариқ 
қўнғироқ сочли ўспирин соқчилар қуршовида тиз чўкиб ту-
рар, жаллод ҳам унинг боши устида ҳозир эди.
Жалолиддин тўнини ечиб, йигитчанинг устига ташлади ва 
бир сўз демай, изига, шаҳарга қайтди. Мавлоно туфайли юнон 
боласи бир ўлимдан сақланиб қолди. Сириянус (мусулмончаси-
га Аълоуддин) шу-шу Жалолиддинни ўзига устоз деб билди
372

2006. –Б. 6. 
372
Радий Фиш. Жалолиддин Румий: тарихий-биографик роман / Русчадан 
Ж.Камол тарж. –Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1986. –Б. 32.


3-БОБ. “Маснавийи маънавий” асарида инсонни маънавий-ахлоқий тарбиялаш 
151
Бир юнон боласи учун шунчалик шижоат кўрсата олган 
инсон бутун дунёни ўз асарлари орқали бирлаштирди ва 
қарашларида икки ҳолат можароси кўп бора кузатилади: “Ях-
шилик – ёмонликни тарк этмакдур”, – дейди аллома
373

Диннинг асосий моҳиятини белгиловчи ғоя илоҳий зот – 
Яратувчига ишониш ва унга сиғинишдир. Румий бу борада 
шундай дейди:
Кимки, Оллоҳим, демишдир ҳар куни,
Оқибат, бандам, дегай Оллоҳ уни
374
.
Турли диний эътиқодга эга бўлган кишилар руҳиятида диний 
бағрикенглик ғояси ҳукм сурса, у ҳолда диний эътиқод ўзига хос 
муайян ғоя сифатида умуминсоний табиатга эга бўлади. Дин 
инсон маънавиятини ривожлантиришнинг муҳим омилидир. 
Қуръон, ҳадислар ва шариат аҳкомларида шаклланган мусул-
монларнинг ҳақ-ҳуқуқлари деб тан олинган фикрлар орқали ки-
шиларда иймон, виждон, эътиқод орқали дунёвий муаммолар-
ни ҳал этишга чорланган. Бунинг учун ҳар бир мусулмон руҳан, 
виждонан пок, иймонли ва ҳалол бўлиши керак деган даъват 
ислом таълимотида катта ўрин эгаллайди. “Маснавий”да Оллоҳ 
сифатига мисол келтирилар экан шундай дейилади:
Улки бетаълим сўз айтармиш Худо,
Чун сифоти нуқсу иллатдин жудо
375

Кўрамизки, дин инсонни чин сифатли, нуқсонсиз, иллат-
лардан холи бўлишга чорлайди ва инсонда соф ғоя ва аниқ 
фикр лашни туғдиради. Инсон эътиқодсиз, ғоясиз, фикрлаш-
сиз яшолмайди. Инсон ва жамиятни мақсад (маслак) сари ета-
клайдиган, ҳаракатга келтирадиган куч ғоядир. Демак, ғоя ин-
сон тафаккурида вужудга келадиган, ижтимоий характерга эга 
бўлган, руҳиятга кучли таъсир ўтказиб, жамият ва одамларни 
ҳаракатга келтирадиган, уларни мақсад-маслак сари етаклай-
диган фикрдир.
Қуръони каримда ҳам: “Ким бирор яхши амал қилса, ўзи 
учундир. Ким ёмонлик қилса, ўз зиёнига қилур”, – дейилади
376

373
Жалолиддин Румий. Ичиндаги ичиндадур / Улуғбек Ҳамдам тарж. –Т.: 
Янги аср авлоди, 2003. –Б. 67.
374
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ 
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 465.
375
Ўша жойда. –Б. 477.
376
Қуръони Карим (маънолар таржимаси) / Таржима ва изоҳлар муаллифи: 
Абдулазиз Мансур. –Т.: Тошкент ислом университети, 2001. –Б. 617.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish