Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
158
каби тасаввур қилибди. Буни кўрган туя “Шошма, бир сенга 
мақтанчоқлик қандай бўлишини кўрсатиб қўяй” деб, йўлини 
сув томонга бурибди. Сичқон: “Шошма, мен сувга чўкаман-
ку, сув тиззангча келади”, – дебди. “Чўкмайсен, кел сувдан 
ўтамиз”, – дебди туя. “Тизза билан тиззанинг фарқи бор. Сув 
сенинг тиззангча келса, менинг бошимдан юз қулоч баланд-
да бўлади”, – дебди сичқон. “Ундай бўлса, катталикни ўзингга 
ўхшаганларга қил”, – дебди туя
395
. Ушбу ҳикоят орқали Румий 
инсон иродасини тарбиялашда сичқондай манманлик, такаб-
бурликка йўл қўймаслик, туя мисоли камтарин ва матонатли 
бўлиш лозимлигини таъкидлайди. Педагогик нуқтаи назар-
дан, оқилона йўлга қўйилган тарбия шахсни ҳар томонлама 
ўстиради; билиш, ирода ва ҳиссий жараёнларни, характер си-
фатларини тараққий эттиради ва соғлиқни мустаҳкамлайди. 
Билиш, ирода, ҳиссиёт жараёнлари ўқиш-ўрганиш ва меҳнат 
фаолиятида юзага чиқади, тараққий қилади. 
Маънавият, унинг узвий қисми бўлган ирода инсон қалбида 
камол топиши учун киши қалбан ва виждонан, ақл ва қўл би-
лан меҳнат қилиши керак. Чунки меҳнат – энг буюк тарбия-
чи. У иродани мустаҳкамлайди. Меҳнат жараёнида инсоннинг 
ҳамма ижобий сифатлари: ўз-ўзини тута билиш, сабр-тоқат, 
ҳамкорлик, дўстлик ва биродарлик, чидам каби хислатлари ша-
клланади. Шунинг учун ҳам меҳнат одам психикасининг таркиб 
топиш омили сифатида тан олинади. Меҳнат маълум ижтимой 
фойдали, моддий ёки маънавий маҳсулот ишлаб чиқаришга 
қаратилган фаолиятдан иборатдир. Меҳнат фаолия тига одам-
нинг яшашини таъминловчи бошқа турлар устидан ғалаба 
қозонтирувчи ҳамда табиат кучлари ва нарсаларидан одам-
ни фойдалантирувчи махсус инсоний хатти-ҳаракат тури деб 
қараш мумкин. Румийнинг эътибори камтарона, тўғрисўз, са-
ховатли инсон тарбиясида кўпроқ меҳнатга қаратилган. Унинг 
фикри бўйича, инсонни бахтли, ҳурматли қиладиган энг муҳим 
маънавий фазилати бу “меҳнатсеварлик” ҳисобланади. 
Ўрта аср мутафаккирининг бу фикри ҳозирги замон педаго-
гикасининг тамойилларига тўлиқ мос келади. Ҳозирги замон 
педагогикасининг асосий роли, ёшларни мехнат билан тар-
биялаш ҳисобланади. Румий назар майдонидан касб, ҳунар, 
машғулот танлаш муаммоси четда қолмади. Румий одам жуда 
395
Ўша жойда. –Б. 231.


3-БОБ. “Маснавийи маънавий” асарида инсонни маънавий-ахлоқий тарбиялаш 
159
жиддий бўлиб, хато қилмаслик учун шошмасдан машғулот, 
касб ёки ҳунарни танлашга ёндашиши керак, деб ҳисоблайди. 
Маълумки, инсон ўз табиати жиҳатидан меҳнат фаолияти 
билан шуғулланмай яшай олмайди. Меҳнат фаолияти инсон-
ни физиологик, психологик, маънавий, маданий жиҳадан ка-
молга етказади, иродасини мустаҳкамлашга кўмаклашади. 
Шахснинг руҳий камолотидаги камчиликлардан бири бу 
ироданинг заифлигидир. Психолог олимлар шахсдаги ирода 
заифлигининг олдини олишда онгга таъсир этувчи турли хил 
машқлардан ташқари, меҳнат туридан фойдаланадилар. Педа-
гогик соҳада ҳам ирода заифлигини тарбиялашда меҳнат тар-
бияси (турли хил интерфаол машқларни бажариш)дан кенг 
фойдаланилади, бу эса иродани мустаҳкамлашга кўмаклаша-
ди. Меҳнат тарбияси орқали педагог олимлар ўқувчиларда 
меҳнатсеварлик, жонкуярлик, фидоийлик каби хислатларни 
шакллантирадилар. Румий кишининг қадр-қимматини оши-
радиган меҳнатсеварликни тараннум этар экан дейди:
Кимки хизмат этса бисёр сидқ билан,
Бўйла бир неъматдин ўлгай баҳраманд
396
.
Дарҳақиқат, меҳнат “бисёр сидқ”, “сидқи дил” – чин кўнгил-
дан, ҳалол, оқилона адо этилса, у инсонга ўз натижаси(меваси)
ни беради. “Маснавий”да меҳнат борасида яна қуйидаги 
мисраларни учратиш мумкин:
Нафси мўмин ҳам магар бўрсуқдир ул,
Меҳнату заҳмат ила комил бўлур
397
.
Инсондаги нафсни шоир бўрсиқ яъни сутэмизувчилар тур-
кумининг сувсарсимонлар оиласига мансуб ҳайвон кўрини-
шида тимсоллаштирган. Чунки бу ҳайвон табиатан жуда дан-
гаса, танбал. Шоирнинг фикрича, инсон меҳнат қилиб заҳмат 
чекса, албатта, дангасалик, иродасизлик ундан чекинади ва у 
комилликка эришади. Румий яна “Маснавий”да меҳнат бора-
сида Пайғамбар сўзларидан мисол келтиради:
Мустафодин келди бизга бул тарийқ,
Иш амал эрмиш вафодоринг, рафиқ.
Яхши эрса, тоабад ёринг бўлур,
Гар ёмон эрса, жабркоринг бўлур
398
.
396
Ўша жойда. –Б. 340.
397
Ўша жойда. –Б. 390.
398
Ўша жойда. –Б. 537.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish