Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
18
лиги-ю шайхлиги бошқа хонақоҳлардаги расму одобларга ўх-
шамасди. Мавлоно шунча улуғворлик билан ҳам, гоҳида ўзини 
бирон муриднинг муридидек тутарди
34
. Мавлоно Шамснинг 
ўлимидан сўнг узоқ йиллар якка ўзи яшайди. 1249 йилда Ру-
мий ҳаётига Салоҳиддин Заркубий ва Ҳусомиддин Чалабий 
кириб келишади, улар Шамс Табризийнинг ўрнини тўлдира 
бошладилар. 
“Бундай маънавий бойлик Жалолиддинни камолга ет-
казди. Айрим кечалари Румий экстаз ва транс ҳолатига тушиб, 
баъзида кўча-кўйда бошига чўққи қалпоқ кийган ҳолда ру-
боб ва буб садоси остида самоъ рақсини бажариб, ўзи битган 
байтларини куйлаб, тўхтамасдан шеър айтишдан толиқмаган 
эди. Румийнинг бадиий қобилияти ва машҳурлиги кўпгина 
сўфийларни ўзига жалб қилди. Кўнё эса сўфийлик Маккасига 
айланди”
35
. Румий шундай сўфий шахс сифатида шаклланди-
ки, ўз ҳатти-ҳаракати орқали инсонларга таъсир кўрсата олди 
ва уларга маънавий борлиғини бахшида этди. “Румий порлоқ 
ва гўзал бир тил, имон ва балоғат билан инсоннинг каромати-
ни ва инсонлик фазилатини улуғлади. Ниҳоят, жамиятда жон-
ланиш бошланди. Инсон ўзининг шарафи ва қадр-қимматини 
теран англаш йўлига тушди”
36
. Румий айтади:
Шарқ Ҳақни топди, дунёдан кечиб,
Ғарб дунё топди, Оллоҳдан кечиб...
37
Мавлоно 1273 йил 17 декабрда якшанба куни оламдан 
ўтди. У ҳаётини “Хом эдим, ёндим, пишдим” сўзлари билан ху-
лосалайди. Мавлоно ўлим кунини янгидан туғилган кун сифа-
тида қабул қиларди. У ўлган заҳоти севганига, яъни Аллоҳга 
етишишини биларди. Шунинг учун Мавлоно ўлим кунини тўй 
куни ёки келин кечаси маъносида айтиладиган “Шаби арус” 
бирикмаси билан ифодалаб, дўстларига ўлими орқасидан “Э, 
воҳ” дея йиғламасликларини васият қилганди. Буюк шоир: 
“Менинг қўлимда ҳамиша Қуръон эди, энди эса севги машъа-
ласини кўтариб юрибман”, деб вафот этди. Одамнинг буюк-
лик даражасини унинг асл хонадонда таваллуд топганига 
34
Муҳаммад Истеъломий. Илоҳий ишқ куйчиси ... 30-бет.
35
Шиммель А.-М. Мир исламского мистицизма. –М.: Алетея, 1999. –С. 234.
36
Абул Ҳасан Надавий. Туйғу ва тушунчада тозалик... –Кўнё, 1986. –Б. 123.
37
Жалолиддин Румий. Маънавий маснавий: Куллиёт. Ж.1. К.1. (Таржима 
шарҳи билан) / Таржимон Асқар Маҳкам. –Т.: “Шарқ”, 1999. –Б. 18.


1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари
19
қараб аниқлаб бўлмайди. Аммо инсонни охирги манзилга 
кузатиш жараёни ҳам у ҳақда тасаввурга эга бўлиш имкони-
ни бера олади. Бироқ бу дафн маросимининг дабдабалилиги 
ҳақида эмас, марҳумнинг кимлиги, ҳаётда қанчалик яхши из 
қолдирганлиги инсонлар кўзидаги қайғудан билинади. Радий 
Фишнинг “Жалолиддин Румий” романида аллома вафоти би-
лан боғлиқ берилган лавҳада шундай сўзлар битилган: “Турк-
лар ва хуросонийлар, юнонлар ва арманлар, православлар ва 
яҳудийлар – ҳамма шоир билан видолашишга келган, ҳар ким 
ўз русумида алвидо айтарди”. Орада фақиҳлардан бири “амир 
ул-умаро” Муиниддин Парвонага: “Ўз шайхини дафн этаётган 
мўминлар ичра насроний ва яҳудийлар не қилур?” – деб улар-
ни ҳайдашни сўради. Бироқ бу бефойда эди. “Қуёш Ер юзини 
ёритганидек, Мавлоно ҳақиқат нури ила бутун башариятни 
мунаввар этмиш. Қуёш – ҳамманинг мулки!” – деди насроний-
лар руҳонийси. “Мавлоно нон кабидирлар. Нон ҳаммага зарур. 
Амирим, очларнинг нондан юз ўгириб кетганини қайда кўр-
гансиз?” – деди яҳудийлар раввини
38
.
Хуллас,
 
Румий шахси ана шундай шаклланди ва камолга 
етди. Асрлар давомида унинг ҳаёти ва ижодининг таълим-тар-
биявий аҳамияти жуда улканлиги билан ажралиб туради. Ру-
мий асарларидаги диний-маърифий ғоялар ислом тасаввуфи 
асосида яралган бўлса-да, Мавлоно ўз даврида мустақил ўзига 
хос позицияга эга эди. Бу унинг ислом ва тасаввуф маънавия-
ти асосида, халқчил руҳда битилган фалсафий мушоҳадаларга 
бой ҳикоятлари ҳамда Маснавийси, турли жанрлардаги 
шеъриятида намоён бўлади. 
1.2. Жалолиддин Румий ижодини ўрганиш 
педагогик муаммо сифатида
Жалолиддин Румий ижоди чуқур инсонпарварлик, толерант-
лик, миллатлар, халқлар дўстлиги ва диний эътиқоддаги соф-
лик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уни ўрганишда Шарқ ва 
Ғарб олимлари ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшдилар. 
Жалолиддин Румий ижодини шогирди Ҳусомиддинчалик 
ҳеч ким англамаган бўлса керак. 
38
Радий Фиш. Жалолиддин Румий: тарихий-биографик роман / Русчадан 
Ж.Камол тарж. –Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1986. –Б. 187.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish