Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
24
(“Илмлар денгизи”) каби “Маснавий”нинг энг муфассал ва 
қимматли шарҳлари дунёга келган. Шайх Одина Хоразмий эса 
“Мифтоҳ ул-асрор” (“Сирлар калити”) шарҳида “Маснавийи 
маънавий”нинг уч дафтарини ирфоний жиҳатдан шарҳлаб бе-
ради
52

XIX асрда Хожа Муллоҳоди Сабзаворий машҳур шарҳ ёзади. 
Бундан ташқари, асарнинг алоҳида ривоятлари ва байтла-
рини шарҳлаб, кўплаб рисола ва манзумалар ҳам битади. Бу 
тафсирлар, шарҳлар, бағишловлар рўйхатининг ўзи бир китоб 
бўлади. “Маснавий”ни турк тилига Сулаймон Наҳифий ўз ваз-
нида, Обиддин Пошшо, Валад Чалаби Узбудоқ, Митҳат Баҳори 
Байтурлар насрда изоҳли таржима қилганлар. Асарнинг 
урду тилидаги таржималари Мунши Али томонидан “Боғи 
эрам”, Юсуф Алишоҳ Чиштий томонидан “Пироҳани Юсуфий” 
(“Юсуф кўйлаги”)
53
номлари билан амалга оширилган. Ҳанифа 
Абдулҳакимнинг урду ва инглиз тилларидаги шарҳлари ҳам 
эълон қилинган. Уйғур тилида Юсуф Хароботийнинг “Масна-
вийи Хароботий” номли таржимаси нашр эттирилган.
Улуғ турк шоирлари Нозим Ҳикмат, Юнус Эмро ўз ижод-
ларида Жалолиддин Румий шеърларидан фойдаланишган. 
XX асрнинг таниқли тасаввуфшунос олими Усмон Нури Тўп-
бошнинг “Бир кўза сув” номли асарида Румий ҳикоятларига 
шарҳ келтирилган. Уларда соф, пок бир кўнгилга эга бўлиш 
фақат пайғамбарлар вориси бўлган бир муршиди комил-
нинг тарбияси билангина қўлга киритилиши таъкидланга-
ни эътироф этилган. У Румийнинг “Маснавий”сини “Мавлоно 
ҳазратлари яшаган, ҳис қилган маъно олами саргузаштини 
жонлантирилган бир китобга жойлаб, инсониятга буюк бир 
мукофот қолдирди”, дея таърифлайди. Олим Румийнинг ҳаёти 
ва илмий меросини чуқур ўрганиб, охири “Инсон ҳаёти она-
нинг тўлғоқ азоби ва чақалоқнинг йиғиси билан бошланади. 
Инсон руҳи вужуддан айрилиб, абадий йўлчиликка чиқади. 
Унинг туғилишида ҳам, ўлишида ҳам изтироб мавжуд. 
Бу келиш ва кетиш орасига кўнгил кўзи билан боқилганда, 
ҳаёт сўнгсиз аламлар, изтироб тўла ҳоллар ва ҳар хил бўлмағур 
хаёлларга тўлиқдир. Фақат ғафлат кўйлагини йиртиб, ўзи 
туғилган оламнинг ҳақиқатларидан воқиф бўлган улуғ зотлар 
52
Ҳасаний М. Улуғ китобнинг улуғ шарҳи // Шайх Одина Муҳаммад Хораз
-
мий. Мифтоҳ ул-асрор. –Тошкент, 2006.
53
Тўхсанов Қ. “Маснавий” сабоқлари. –Т.: Фан, 2008. –Б. 14–15.


1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари
25
учун ҳаёт бир имтиҳон, ўлим эса шаби арус, яъни бир висол-
дир. Ҳазрати Мавлоно умри бўйи бу висол онини кутиб яша-
ган эди”, деган хулосага келади
54

Румий ижодини ўрганиш бўйича турк олими 
А.Гулпинарлининг хизматлари беқиёсдир. Унинг “Мавлавия 
баъд аз Мавлоно” ва “Одоб ва аркони тариқати мавлавия” асар-
ларида XIII асрдан то XX асргача мавлавия тариқати расм-ру-
сумлари, одоби тарихи келтирилган бўлиб, тадқиқотчи аниқ 
далилларга асосланган манбаларни бизга етказади. Шуни 
алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бу тадқиқотлар Мавлоно 
ижодини ўрганишда қимматли манба саналади
55

Румийнинг ўғли Султон Валад томонидан асос солинган 
Мавлавия тариқати бўйича эронлик румийшунос олим Мур-
тазо Биҳиштий қатори мавлавийшунос олим Карим Замоний-
нинг тадқиқоти ва қатор маърузалари мавжуд. 
Саид Муҳаммад Али Жамолзода тайёрлаган “Бонги най”
56
ва Теҳрон университети профессори Бадиъуззамон Фурўзон-
фар тайёрлаган “Хулосаи Маснавий” номли танланма тафсир-
лар илмий-амалий аҳамиятга эга. Унинг яна “Шарҳи аҳволи 
Мавлоно” асари Румий ҳаёти ва ижод йўлини ўрганишда катта 
илмий манба ҳисобланади
57

Эронлик машҳур мавлавийшунос олим, филология фан-
лари доктори Муҳаммад Истеъломий 7 жилддан иборат 
“Маснавий”нинг танқидий матнини “Маснавий”нинг тўрт 
қадимги қўлёзма нусхалари асосида, яъни Кўниёнинг 668 ва 
677 рақамли қўлёзма нусхалари, Кўнёнинг иккинчи нусхаси, 
Эрон Миллий кутубхонасида 715 рақами остида сақланаётган 
қўлёзма нусха ва машҳур инглиз мавлавийшунос олими 
Р.Николсон ҳозирлаган нашрга асосланиб тайёрлайди. Мазкур 
нашрда “Маснавий”нинг 6 китоби, ҳар бир китобга мукаммал 
изоҳлар, 7-жилдда эса “Кашф ул-абёт”, яъни асардаги барча 
байтларнинг мундарижаси берилган
58

54
Усмон Нури Тўпбош. Бир кўза сув. –Т.: Фан, 2007. –Б. 12.
55
Гулпинарлй А. Мавлавия баъд аз Мавлоно. –Теҳрон, 1366 ҳ. –С. 742.
56
Муҳаммад Истеъломий. Илоҳий ишқ куйчиси. “Маснавий”га муқаддима. 
(Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхий) / Форс тилидан Жаъфар 
Муҳаммад таржимаси. –Теҳрон, 2001. –Б. 82.
57
Фурўзонфар Б. Аҳодиси “Маснавй”. –Теҳрон, 1344 ҳ. –С. 226. 
58
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий // Муҳаммад Истеъломий. 
–Теҳрон, 2000. 7-жилд.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish