Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
20
Султон Валад отасининг вориси сифатида Мавлоно ишла-
рини давом эттиради. У қарийб бутун умри давомида Мавлоно 
тариқати ва таълимотини ривожлантириш ҳамда турли мамла-
катларга тарқатиш билан машғул бўлди. Отасининг ҳаёти ҳақида 
унинг мухлислари учун “Валаднома” достонини ёзади. Бу достон 
Мавлоно ҳаёти ҳақидаги энг ишончли манбадир. У яна форс ти-
лида “Ибтидонома”, “Интиҳонома”, “Рубобнома” каби маснавий-
ларни ва “Маориф” асарини ёзган, уларда асосан хонақоҳ расму 
одоби билан боғлиқ масалалар, муаллифнинг баъзи бир ҳаётий 
хулосалари, “Маснавий”нинг нозик ва мураккаб тушунчалари, 
сўз ва истилоҳлари шарҳи ёритилган. Лекин олим кўп нарсалар-
ни тавсифлашга муваффақ бўлмаган. Унинг муриди Аҳмад Румий 
ҳам мазкур асардаги мураккаб сўз ва тушунчаларни шарҳлаш 
мақсадида қайд ва изоҳлардан иборат тўплам тайёрлаган
39

Ўрта асрлардан бошлаб Румий ҳаёти ва ижоди тарихини 
ўрганиш бўйича тазкиранавис олимлар ижоди асосий ман-
ба сифатида кўзга ташланади. Булардан Аҳмад Афлокий
40

Давлатшоҳ Самарқандий
41
, Соқиб Мустафо, Асрор Муҳаммад, 
Саид Муҳаммад Фозилпошшо ва Румий ҳикматларидан 
илҳомланган Хожа Аҳрор Валий, Ҳофиз Шерозий, Алишер На-
воий, Ҳусайн Воиз Кошифий, Садриддин Айнийларнинг хиз-
матларини алоҳида таъкидлаш мумкин. 
“Маснавий” шарҳи бўйича Хожа Абулвафо Хоразмий, Ка-
молиддин Ҳусайн Хоразмий, Сурурий, Суди Шамъий, Русухий, 
Сори Абдуллоҳ, Шайх Мурод Бухорий, Абдулмажид Сивосий, 
Муҳаммад Лакҳнавий, Исмоил Ҳаққий Бурсавий, Аҳмади Ру-
мий, Яъқуб Чархий, Али Чочий, Доъий Шерозий, Абдураҳмон 
Жомий, Шамсуддин Лоҳижий, Собуний, Нуруллоҳ Шуштарий, 
Абдуллоҳ Қусурий, Акбарободий, Мирзо Бобур, Бобораҳим 
Машраб, Сўфи Оллоёр, Мирзо Абдулқодир Бедил
42
, Муҳаммад 
Иқбол
43
ва бошқа кўпгина буюк сўз усталари форсий, туркий, 
арабий ва кобулий тилларига таржима қилдилар. 
39
Султонвалад. Валаднома // Жалолудини Румии Балхй. Маснавии маъ
-
навй бо ҳафт китоби нафиси дигар. –Кобул, 1362 ҳ. –С. 1–4.
40
Аҳмад Афлокий. Маноқиб ул-орифин. –Теҳрон, 1896. –С. 396.
41
Давлатшоҳ Самарқандий. Тазкират уш-шуаро. –Теҳрон: нашр йилисиз. 
–С. 652.
42
Абдуқодир Бедил. Осор. –Душанбе, 1991. Ж. 2. –С. 352.
43
Мухаммад Икбал. Реконструкция религиозной мысли в исламе. –М., 
2002. –С. 200.


1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари
21
Хожа Аҳрор Валийдан етиб келган 52 та ҳаёт бахш этувчи 
томчилар – рашҳалар
44
ва “Фиқроти Аҳрориййа”да Жалолид-
дин Румий таълимотидан фойдаланилган
45

Хожа Абдулвафо Хоразмий шогирди Камолиддин Ҳусайн 
Хоразмийни “Маснавий”га шарҳ ёзишга ундайди. Лекин у 
“Жавоҳир ул-асрор ва завоҳир ул-анвор” (“Сирлар жавоҳири 
ва нурлар товланиши”)да “Маснавийи маънавий”нинг фақат 
уч дафтарини шарҳлаган. У “Канз ул-ҳақойиқ” (“Ҳақиқатлар 
қаймоғи”) номли шеърий шарҳ ҳам ёзган. 
Машҳур нақшбандия шайхи Яъқуб Чархий ўзининг “Рисо-
лаи абдолиййа”сида “Маснавийи маънавий” асаридан кўплаб 
байтлар келтиради ва най тимсоли шарҳига бағишлаб мах-
сус “Най рисоласи”ни ёзади. Бу рисола “Маснавий”нинг энг 
қадимги шарҳларидан бири ҳисобланади. Чархий найни 
“орифларнинг муборак нафаслари”дан иборат дея таърифлай-
ди
46

Абдураҳмон Жомий ўзининг “Нафаҳот ул-унс мин ҳазарот 
ул-қудс” асарида Румийнинг ҳаётий фаолияти ва маънавий 
борлиғи ҳақида маълумот келтиради. У Румийни шарафлаб 
шундай дейди: 
Ман чи гўям васфи он олижаноб,
Нест Пайғамбар, вале дорад китоб
47
.
Жомийнинг бу мисралари Асқар Маҳкам томонидан шун-
дай таржима қилинган:
Ул Фарийдундир маъно дунёсига,
“Маснавий” бурҳондир асли зотига.
Мен не дей олижаноб васфида, бас,
Бор китоби, лек пайғамбар эмас
48
.
44
Фахруддин Али Сафий. Рашаҳот (Оби ҳаёт томчилари) / Табдил – 
М.Ҳасаний. –Т.: Абу Али Ибн Сино номли тиббиёт нашриёти, 2003. –Б. 330.
45
Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор. Фиқроти Аҳрориййа / Табаррук рисолалар. 
Нашрга тайёрловчи, таржимон, сўзбоши ва изоҳ муаллифи М.Ҳасаний, 
Б.Умрзоқ, Ҳ.Амин. –Т.: Адолат, 2004. –Б. 106.
46
Муҳаммад Истеъломий. Илоҳий ишқ куйчиси. “Маснавий”га муқаддима. 
(Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхий). Форс тилидан Жаъфар 
Муҳаммад таржимаси. –Теҳрон, 2001. –Б. 80.
47
Абдураҳмон Жомий. Нафаҳот ул-унс / Усмонли туркчага А.Ломеъий тар
-
жимаси. ЎзР ФА ШИ фонди №30840. –Б. 524. 
48
Жалолиддин Румий. Маънавий маснавий: Куллиёт. Ж.1. К.1. (Таржима 
шарҳи билан) / Таржимон Асқар Маҳкам. –Т.: “Шарқ”, 1999. –Б. 16.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish