Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
36
тақиқланди. Ваҳоланки, унгача бу китоб ҳар бир зиёли хо-
надонда мавжуд бўлган, мадрасаларда дарслик сифатида 
ўқитилган. Ҳатто бу китобхонлар саройидаги энг қимматбаҳо 
мулк саналган. Бухоро амири Саид Олимхон большевикларга 
қарши урушда Афғонистон ҳукмдори амир Ҳабибуллохондан 
мадад сўрар экан, унга насталиқ хати, Бедил “Девон”и 
қаторида Румийнинг “Маснавий”сини ҳам энг қимматли совға 
тариқасида юборади”
102

Юртимизда Румий ижодини ўрганиш ва тарғиб этиш ўт-
ган асрнинг саксонинчи йилларига бориб тақалади ва бу 
таниқли шарқшунос ва адиб Радий Фишнинг “Жалолиддин 
Румий” номли тарихий-биографик романини Жамол Камол 
таржима қилиши билан бошланди. Шундан кейин форс-то-
жик адабиёти билимдони, забардаст мутаржим Шоислом 
Шомуҳаммедов буюк сўз санъаткорининг бир неча ғазал, ру-
боий ва ҳикоятларини ўзбекчага ўгирди
103

Филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул Румий 
ижодини ўрганар экан, “Жалолиддин Румий инсоният фикр 
ва туйғу тарихида ўзига хос юксак босқич яратган... фикр 
ва маърифат, руҳ ва ҳақиқат қуёши эди”, – дея таъриф кел-
тиради
104
. Олим “Маснавий”га ёзган сўзбошисида қуйидаги 
ҳикоятни мисол келтириб ўтади: “Нақл қилишларича, 
машҳур турк шоири ва мутафаккири Яҳё Камолдан: “Қадим 
аждодларимизнинг турмуши қандай бўлган? Қандай яшаган 
улар?” деб сўраганда, у: “Жуда оддий: палов еб, “Маснавий”ни 
ўқиб кун ўтказишган”, деб жавоб берган экан”
105
. Бу билан 
олим “Маснавий”нинг қанчалик даражада буюклигини ва 
азалдан аждодларга тарбия мактаби вазифасини ўтаб келга-
нини таъкидлайди. 
Филология фанлари доктори, профессор Нажмиддин 
Комилов “Румийнинг фикрларини исломий тавҳиднинг 
чуқурлашуви, ирфоний мазмун касб этиши деб билишимиз 
102
Саййид Мансур Олимий. Бухоро – Туркистон бешиги: илмий-оммабоп 
асар. –Бухоро: “Бухоро” нашриёти, 2004. –Б. 76.
103
Инжулар уммони (Форс-тожик шоирлари асарлари таржималаридан на
-
муналар). –Тошкент, 1988. –Б. 210–251. 
104
Иброҳим Ҳаққул. Ирфон ва идрок. –Т.: Маънавият, 1998. –Б. 65.
105
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий // Форсийдан Ўзбекистон халқ 
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –846 бет.


1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари
37
лозим”, – деб таъкидлайди
106
. У Румийнинг “Маснавийи маъ-
навий” асарини инсон тафаккурини оловлантириб, илоҳий 
моҳиятни англаш сари олиб борадиган Ишқнинг тафсири деб 
улуғлайди
107

Заҳматкаш мутаржим Асқар Маҳкам туркиялик румийшу-
нос олим Обиддин Пошшо ва эронлик мавлавийшунос Карим 
Замонийларнинг шарҳларидан фойдаланган ҳолда “Масна-
вийи маънавий” 2 томлик таржимаси билан шарҳини яратди 
ва 1998 йилдан бошлаб “Гулистон” журналида чоп эттира бош-
лади. Асқар Маҳкам маснавийнинг ҳам шеърий, ҳам лисоний 
таржималарида асл матннинг зоҳирий ва ботиний моҳиятини 
илғаб, ҳис этиб ўзбек тилида уни мукаммал ифодалашга, ўзбе-
кона байтлар яратишга муваффақ бўлди. 
Таниқли шоир ва моҳир мутаржим Жамол Камол томони-
дан Румийнинг рубоийлари ва “Маснавийи маънавий” асари-
нинг 6 томлик таржимаси ўзбек тилида нашр эттирилди. Бу 
таржима Румий “Маснавий”сининг тўлиқ шакли бўлиб, биз-
нинг тадқиқотимиз айнан ана шу таржимадан фойдаланилган 
ҳолда олиб борилди.
Истеъдодли ёзувчи ва таржимон Улуғбек Абдуваҳоб Румий-
нинг “Фиҳи мо фиҳи” ваъзлар китобини туркча таржимаси 
асосида ўзбекчалаштириб 1995 йилдан бошлаб “Кўзгу” газе-
таси ҳамда “Тафаккур” журналларининг бир қатор сонларида 
чоп эттирди. Бундан ташқари яна Миразиз Аъзам
108
, Сабоҳат 
Бозорова
109
ларнинг таржималарини кузатиш мумкин.
Румий ижодидаги ҳикматли сўзларни, ҳикоятларни 
шарҳлаш ва изоҳлашда А.Тилавов, А.Холмуродов
110
, Хайрулла 
Қосимларнинг ишлари таҳсинга сазовордир.
106
Комилов Н. Тасаввуф. –Т.: Мовароуннаҳр–Ўзбекистон, 2009. –Б. 268.
107
Ўша жойда. –Б. 266.
108
Жалолиддин Румий. Илоҳий ишқ суратлари / Миразиз Аъзам тарж. //
Саодат. 1995. №6. –Б. 20–21.
109
Жалолиддин Румий. Қалб кўзингни оч / Таржимон ва нашрга тайёрловчи 
С. Бозорова. –Т.: Сано-стандарт, 2011. –Б. 164.
110
Жалолиддин Румий. Маснавий хикоятларидан дарслар // 40 ҳикоятга 
40 шарҳ. 1-китоб. Нашрга тай. ва изоҳлар муал. А.Тилавов. –Т.: Муҳаррир, 
2010. –Б. 103; Жалолиддин Румий. Маснавий ҳикоятларидан дарслар // 
40 ҳикоятга 40 шарҳ. 2-китоб. Нашрга тай. ва изоҳлар муал. А.Холмурод. 
–Т.: Муҳаррир, 2010. –Б. 75; Жалолиддин Румий. Маснавий ҳикоятларидан 
дарслар // 40 ҳикоятга 40 шарҳ, 3-китоб. Нашрга тай. ва изоҳлар муал. 
А.Холмурод. –Т.: Муҳаррир, 2010. –Б. 91.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish