Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
34
психологик шарҳи остида “Сўфийлик таълимотининг мас-
навийга айланиш йўли”
96
номли китоблари босилиб чиқди. 
Унда Румийнинг ижоди чуқур ўрганилиб, асарлари фалса-
фий-психологик жиҳатдан сараланди. Китоб бошдан-оёқ Ру-
мий асарларидаги ибратомуз ҳикоятлар билан бойитилган 
бўлиб, ҳар бири фалсафий ва психологик руҳда шарҳлаб 
ўтил ган.
“Маснавий”нинг 
шарҳ 
ва 
таржималарини 
рус 
тадқиқотчиларидан О.Ф.Акимушкин
97
, В.Державин, Ф.Корш, 
И.Бугаев, Н.Чистяков, Б.Тираспольский, Л.Тираспольский, 
М.Т.Степанянц
98
, С.Сечевлар амалга оширганлигини қайд этиш 
мумкин. 
Шарқ мамлакатлари қаторида Ўзбекистонда ҳам Румий 
асарлари тўлиқ таржима қилиниб, севиб мутолаа қилинади. 
XVII асрларда Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сини 
ўзбекча шарҳлаб беришга айрича аҳамият берилган. Ўша давр-
да яшаб ижод қилган оташин шоир Бобораҳим Машраб Имом 
Ғаззолийнинг “Кимёйи саодат”, Жалолиддин Румийнинг “Мас-
навийи маънавий” асарлари таъсирида “Кимё” ва “Мабдайи 
нур” (“Нурнинг келиб чиқиш жойи”) номли йирик ҳажмли, 
ўзбекча шарҳли асарларини яратган.
“Мабдайи 
нур”, 
асосан, 
Жалолиддин 
Румийнинг 
“Маснавий”си таъсирида ёзилган. “Мабдайи нур” қуйидаги 
тартибда битилган: асарнинг бошланиш қисмида Жалолид-
дин Румийнинг “Маснавий”сидан илк байт олинган ва шу 
илк байт шарҳи сифатида кириш қисми ёзилган. Бундан ке-
йин шу “Маснавий”дан турли байтлар сайлаб олиниб, ҳар бир 
қисмнинг бошланмасида берилган. Ундан кейин Машрабнинг 
ўзи шу байтларнинг шарҳи сифатида турли диний-афсонавий, 
ахлоқий ҳикоятларни берган. “Мабдайи нур” 176 та диний, 
афсонавий, ахлоқий ҳикоятлардан, 30 та таълимий парча, 35 
та ғазал, 2 та ўзбекча, 1 та арабча мустазоддан иборат
99
.
96
Джалаладдин Руми. Дорога превращений: суфийские притчи / Пер. Д.В. 
Щедровицкого. –М.: Оклик, 2009.
97
Акимушкин О.Ф. Вдохновенный из Руми // Джалалиддин Руми. Поэма о 
скрытом смысле. Избранные притчи. –М., 1986. –С. 215–231.
98
Степанянц М.Т. Поиски скрытого смысла // Читтик У.К. Поиск скрытого 
смысла. –М., 1995.
99
Бобораҳим Машраб. Мабдайи нур. Сайланма (ғазаллар ва мустазодлар). 
–Т.: Фан, 1994. –Б. 5.


1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари
35
“Мабдайи нур” асари фалсафий-ахлоқий мазмунда ёзилган 
бўлиб, Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асари-
даги машҳур:
Бишнав аз най чун ҳикоят мекунад,
Ва аз жудойиҳо шикоят мекунад, –
мисрали байтнинг эркин таржима шарҳий баёнини беришдан 
бошланган. Чунончи, юқоридаги байт баҳонасида:
Англағил най не ҳикоятлар қилур,
Ким жудолиғдин шикоятлар қилур.
Най вужуди орифи биллоҳдур,
Чиқса найдин ҳар садо доно билур.
Ҳар замон найдин чиқур савту садо,
Бас, қулоқ солсанг бариси бир нидо.
Хайру шарни он қадар таҳқиқ қил,
Эй Аминиддин, мани пандимни бил.
Саргардон айлар сани кибру ғурур,
Гарчи мунда билмасанг марг билдирур –
деган мисралар битилади. 100 байтни ташкил қилган кириш 
қисмидан сўнг Машраб ғазали ва ҳикоятлари берилиб, Румий 
“Маснавий”сидан биринчи дафтарга 20 байт, иккинчи даф-
тарга 18 байт, учинчи дафтарга фақат уч байт киритилган. 
Бундан кўринадики, Машраб “Маснавийи Румий”ни яхши би-
лган, эҳтимол, ёд билган. Хуллас, ундан илҳомланиб, ўзининг 
мустақил асарини яратган. 
Абдурауф Фитрат ҳам ҳассос ўзбек шоири Машрабнинг 
“Румий таъсири остида” ижод қилганини эътироф этиб: 
“Жалолиддин Румий каби Машраб ҳам “ҳар нарса ўзимдан 
иборатдир”, дейди”
100
ва у “кўбрак Жалолиддин Румий-
даги сўфиёна ҳаяжонни ўз шеърларида акс эттиришга 
тиришган”ини таъкидлайди. Унинг “Мабдаи нур” маснавий-
си эса “Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сига ўзбек тилида 
шарҳ каби ёзилғандир,” – деб айтади
101
. Бобораҳим Машраб 
“Маснавий”дан таъсирланиб “Мабдаи нур” асарини яратган 
экан, у Румийни ўзига устоз сифатида қабул қилади.
Шўро даврига келиб Румий “мистик шоир” деб эълон 
қилиниб, унинг “Маснавийи маънавий” асарини ўқиш 
100
Абдурауф Фитрат. Машраб // Танланган асарлар. 2-жилд. –Тошкент, 
2000. –Б. 97.
101
Абдурауф Фитрат. Машраб // Танланган асарлар. 2-жилд. –Тошкент, 
2000. –Б. 102.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish