Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
22
Жомий Румий ижодига яна кенг тўхталиб, “Шарҳи бай-
ти Маснавий”ни ёзади ва асарда маснавийнинг дастлабки 18 
байти, хусусан, най образини шарҳлайди. Румий ёзган вазнда 
шеърий манзума битади ва “Маснавий”ни шарҳлаш бўйича 
Ҳирот мактабини яратади
49
. Ҳазрат Алишер Навоий “Насойим 
ул-муҳаббат” (“Муҳаббат шабадалари”) асарида Жомий кел-
тирган маълумотларни янада тўлдирган ҳолда Румий хусу-
сида маълумот бериб ўтади. У Румийни “Устозлар устози” деб 
шарафлаб, буюк шоирлар, устози комиллар қаторида тилга 
олади. Асарда Румийнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид 
аниқ далилларга асосланган фикрлар келтирилади. Навоий 
Румийнинг инсоний сифатларини улуғлаб: “...Алар дебтурлар-
ки, озод улдирки, ранжида қилғондин ранжида бўлмағай ва 
жавонмард улдирки, ранжида қилурға муставжид бўлғонни 
ранжида қилмағай”, – дейди
50

Доъий Шерозий ўз “Ишқнома”сида “Маснавий”дан сўзлай-
ди, ундан иқтибослар келтиради, “Девони Шамс” услубига мос 
ғазаллар битади ва “Маснавий”га “Ҳошияи Шоҳ Доъий” номи 
билан машҳур бўлган шарҳни ёзади. 
Буюк ахлоқ муаллими, илоҳиётчи ва адиб Ҳусайн Воиз Ко-
шифий Мавлоно ғоялари ва дунёқарашини янгича талқин 
қилиб, “Лубби лубоби Маснавий” (“Маснавий маъноларининг 
моҳияти”) деган асарини яратади. Аллома “Футувватномаи 
Султоний” асарида ҳам Румий ҳақида қимматли маълумот 
келтиради: “Билгилким, ҳозирги замонда қарийб ҳамма дар-
вешлар ва тариқат аҳлининг қулоҳлари кигиздан бўлиб, уни 
мавлавий кулоҳи дейдилар. Агар кигиз кулоҳ кимдан (мерос) 
қолган, деб сўрсалар, Ҳазрат Жалолиддин Мавлавий Румийдан 
деб айт. Ул киши шундай тож кийиб юришни одат қилганлар. 
Агар шундай кулоҳни кимлар кийиши керак деб сўрсалар, 
дегилки, ишқ байроғини мардлик майдони узра кўтарган ва 
фарзоналикда сарбаланд бўлганлар шундай кулоҳга муносиб-
дирлар.
Агар тери кулоҳ кимга ярашади деб сўрсалар, жавоб бериб 
айтгил: (бировга) наф етказиш учун фидо бўлишга тайёр бош-
га ярашади... кимки тери кулоҳ кийса, у халққа фойда етказади-
49
Абдураҳмон Жомий. Танланган асарлар / Тузувчи: Ш.Шоҳмуҳаммедов. 
–Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1971. 258-бет.
50
Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат / Мукаммал асарлар тўплами. 20 
жилдлик. 17-жилд. –Т.: Фан, 2001. –Б. 322–330.


1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари
23
ган, бошини пир фармони чизиғидан ташқари чиқармайдиган 
ва бошига нима келса қайтмайдиган бўлади”, –дейди
51
. Коши-
фийнинг “Ахлоқи муҳсиний” (“Яхши хулқлар”) асарида ахлоққа 
оид бирор сўз ва тушунчаларни изоҳлаб, кейин унга ўқувчи 
амал қилиши учун нақлий (нақлий далил – “Қуръон” оятлари, 
“Ҳадис”лардан олинган фикрлардир) ва ақлий далиллар кел-
тиради. Ақлий далил (ақлий далил – бирор ахлоқий қоидага 
амал қилишнинг мантиқий асосланган хулосалари) келти-
ришда эса замонасининг забардаст мутафаккирлари қаторида 
Жалолиддин Румий асарларидан кўп фойдаланади ва улардан 
олинган парчалар воситасида ўз фикрини асослашга уринади. 
Эронда, Ўрта Осиёда, Ҳиндистонда, кўпроқ Кичик Осиёда 
махсус мактаблар – “Дорул Маснавий” очилиб, Жалолиддин 
Румий достонини ўрганиш, изоҳлашга киришилди. “Масна-
вий” асосида ўнлаб тўпламлар тузилиб, араб, турк ва форс 
тилларида юзлаб жилд таҳлил ва талқинлар битилди. 
Туркияда ХV асрдан бошлаб барча шоир ва ёзувчилар Ру-
мий ижодидан илҳомланган ҳолда ўз асарларини яратдилар. 
ХVI аср боши ва ХVII асрларда эса Туркияда “Маснавий”га уч 
мукаммал шарҳ яратилди. Улардан бири – Исмоил Русухий 
Анқаравийнинг “Фотиҳ ул-абёт” (“Байтлар кашфи”) деган 
шарҳи бўлиб, олим бу шарҳга қўшиб асарнинг ишончли мат-
нини ҳам келтирган. Иккинчиси – Исмоил Ҳаққи Бурсавий-
нинг шарҳи. Учинчиси – Сулаймон Наҳифи Румийнинг барча 
байтлар асл қолипини сақлаган ҳолда турк тилига қилган 
таржима-шарҳидир. ХVII аср бошида Шамъий томонидан ҳам 
“Маснавий”га шарҳ ёзилган. Турк тилида яна бир илмий шарҳ 
Абдуллатиф Аббосийнинг “Латоифи маънавий” (“Маънавий 
нозикликлари”) китоби бўлиб, у “Шарҳи абёти мушкул” (“Му-
раккаб байтлар шарҳи”)га таяниб яратилган. Булар қаторида 
усмонли турк шоири Мустафо Сурурийнинг ҳам “Тафсири 
форсийи Маснавий”, яъни “Маснавий”нинг форсий тафсири” 
номли шарҳи билан Иброҳим Дада Кўнявийнинг “Маснавий” 
шарҳи ҳам машҳур бўлган. 
ХVIII асрда эса Хожа Айюбнинг “Асрор ул-ғуюб” (“Яши-
рин нарсалар сири”), Вали Муҳаммад Акбарободийнинг 
“Шарҳи “Маснавий”, Абдулла Лакҳнавийнинг “Баҳр ул-улум” 
51
Ҳусайн Воиз Кошифий. Футувватномаи султоний. Ахлоқи муҳсиний / 
Наш рга тайёрловчилар: М.Аминов, Ф.Ҳасанов. –Т.: “Ўзбекистон миллий эн
-
циклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2011. –Б. 58.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish