Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
10
Ота-бобоси узоқ йиллар давомида Балхда хатиблик қилиб 
келган Баҳоуддин Валадни нафақат туғилган шаҳри, балки Ху-
росон, Мовароуннаҳр, Ироқ, Бағдодда ҳам жуда яхши билишган 
ва ҳурмат қилишган. Халқнинг дардини тушунадиган, у билан 
ҳамиша ҳамнафас бўлган Баҳоуддин Валад Хоразмшоҳ томо-
нидан қатл этилган машҳур сўфий ва шоир Шайх Мажидиддин 
Бағдодий, Нажмиддин Кубро (1154–1226, Шайхи Валийтарош 
– авлиёлар яратувчи шахс)лардан таълим-тарбия олган эди. 
Хоразмшоҳ Муҳаммад ўзининг давлат бошқарувида Чингиз-
хон билан келишолмай хато устига хатоларга йўл қўяди. Аммо 
унинг хатоларига кўпроқ ўз онаси Туркон хотун сабабчи бўла-
ди. Чунки Хоразм салтанати турли уруғлардан ташкил топган 
ва ҳокимият Муҳаммад ҳамда унинг онаси Туркон хотун ора-
сида бўлинган эди
9

1212 йили Муҳаммад Хоразмшоҳ Самарқанд ҳукмдори 
Султон Усмон билан жангдан сўнг шаҳарни эгаллаб, уни та-
лон-тарож қилган чоғида Баҳоуддин Валад оиласи билан 
Самарқандда яшар эди. Ўша йиллар Хуросону Ироқдан кўпги-
на зиёлилар хоразмшоҳлар салтанати ҳудудини тарк этишган 
эди. Жалолиддиннинг отаси Султон Валад ҳам оиласи ва му-
ридларини олиб, Балхдан чиқиб кетишга мажбур бўлади. Ке-
таётганларида Жалолиддин отасининг халфаси бўлмиш Саид 
Бурҳониддинга кўчларни аравага ортишда ёрдам берар экан, 
улар орасидаги жилд-жилд ҳадислар – Пайғамбарнинг ҳаёти 
ва панду ҳикматлари ҳақидаги ривоятлар, ҳуқуқи ислом, ша-
риат билимдонларининг ишлари, Мутаннабий, Соний, Аттор 
каби шоирларнинг девонлари, Ғаззолий, Ал-Хоразмий каби 
алломаларнинг шикаста, хати насталиқ ила битилган асар-
ларига кўзи тушади. У Хуросоннинг онабош шаҳри Балхда, 
Ҳиротда, Хоразм, Бухоро, Самарқандда, Нишопуру Табризда, 
Дамашқда, Нажафу Басрада, хуллас, маърифатли ислом ола-
мининг барча гўшаларида хаттотлар томонидан кўчирилган 
китоблар, чарм ёки ёғоч, сахтиён ёки заррин муқоваларга жо 
этилган Балх воизлари ва уламоларининг неча-неча насл-на-
саби томонидан йиғилган, авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўт-
ган асарларнинг кутубхонасидан олиб чиқилганини кўради
10

9
Каримов Ш., Шамсутдинов Р. Ватан тарихи: Олий ва ўрта ўқув юртлари 
талабалари учун қўлл. К. I. –Т.: Ўқитувчи, 1997. –Б. 314.
10
Радий Фиш. Жалолиддин Румий: тарихий-биографик роман / Русчадан 
Ж.Камол тарж. –Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1986. –Б. 5.


1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари
11
Бундай маънавий бойликлар Жалолиддин Румий маънавий 
дунёқараши шакланиши учун илк пойдевор вазифасини ўта-
ганига шубҳа йўқ. 
Румийнинг тасаввуф оламига кириб келиши Шайх Фарид-
уддин Атторнинг (1151–1221) башорати билан бўлганини 
унинг илк тафсирчиларидан Ҳусомиддин Чалабийдан тортиб, 
Давлатшоҳ Самарқандийгача бир овоздан тасдиқлайдилар. 
Алишер Навоий ҳам Румийнинг Аттор билан учрашуви-
ни шундай тасвирлайди: “Макка борурда Нишопурда Шайх 
Фарид уддин Аттор суҳбатиға етиштилар. Шайх “Асрорнома” 
китобин аларға берган экандур. Доим ўзлари билан асрор 
экандурлар”
11
. Учрашувда Аттор ўспириннинг суҳбатидан 
мамнун бўлиб, отасига қарата: “Ўғлингиз тез орада оламда-
ги барча куйганлар қалбига оташ солади”, – деб башорат 
қилади
12
. Аттор ва Румий учрашуви тарихда афсонага айлан-
ган бўлса-да, лекин бу учрашув руҳий яқинлик, икки буюк 
илоҳиёт куйчиси дийдорлашуви ҳам эди. Румий ўз асарлари, 
айниқса, “Маснавий”сида Атторнинг қарашларини кўп бора 
тилга олади. Унинг таълимотидан мисоллар келтиради. Румий 
ижоди асрлар анъанаси ва шахсий сўфиёна ёндашув, маҳорат 
туфайли буюк қудратга эришди. Румийнинг ёшлигидан, хат-
саводини чиқарган устози Саид Бурҳониддин ҳар сафар дарс 
сўнгида Атторнинг ҳикоятларини ўқиб, шогирдини мулоҳаза 
юритишга чақирар эди
13
. Румий Дамашқ ва Боғдод мадрасала-
рида, буюк алломалар ҳузурида илм ўрганди. У форс-тожик
араб ва туркий тилларни ҳам ўзлаштирди. Баҳоуддин Валад 
Нишопурдан Боғдодга ва кейинчалик Куфа йўли орқали Каъ-
бага йўл олди. Ҳаж амалини бажаргандан сўнг, қайтишда Шом-
га кириб ўтади. Шомдан Малатия, Ерзинжон, Сивас, Қайсари, 
Ниғде йўллари орқали Ларенде (Караман)га келади. 
Мавлоно 1225 йилда Шарафиддин Лолонинг қизи 
Гавҳархонимга уйланади. Мавлононинг бу никоҳидан Султон 
Валад лақаби билан машҳур Баҳоуддин Муҳаммад ва Алоуддин 
11
Алишер Навоий. Насийим ул-муҳаббат / Мукаммал асарлар тўплами. 20 
жилдлик. 17-жилд. –Т.: Фан, 2001. –Б. 327–328.
12
Муҳаммад Истеъломий. Илоҳий ишқ куйчиси. “Маснавий”га муқаддима. 
(Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхий) / Форс тилидан Жаъфар 
Муҳаммад таржимаси. –Теҳрон, 2001. –Б. 11.
13
Радий Фиш. Жалолиддин Румий: тарихий-биографик роман / Русчадан 
Ж.Камол тарж. –Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1986. –Б. 42.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish