167
Корхоналар фаолиятини таҳлил қилганда
уларнинг
мажбуриятларни
қайтаришга
яъни
қарзларни
тўлашга
қодирлигини тўлов қобилияти таҳлил қилиш ҳам катта
аҳамиятга эга. Тўлов қобилияти деганда корхонанинг қарз
мажбуриятларини ўз муддатида тўлиқ ва тўлиқ ҳажмда
қайтариш даражаси тушинилади.
Корхоналар қарз мажбуриятларини тўлаш муддати бўйича
ҳам хар хилдир. Дарҳол тез муддатда қайтарилиши керак бўлган
қарз мажбуриятларига бюджетга тўланиши лозим бўлган
солиқлар, ижтимоий суғурта ва бошқа жамғармаларга
ажратмалар, ходимларга меҳнат хақи бўйича қарзлар ва шу
кабилар киради. Шунинг учун ҳам таҳлилда аввало, тез муддатда
тўланадиган мажбуриятларнинг тўлов коэффицентини (Мтмтк)
аниқлаш лозим. Бу коэффицент
жуда тез ликвидланадиган
активларнинг тез муддатда тўланадиган мажбуриятларга
нисбати билан аниқланади.
Мтмк= (Пул маблағлари, қисқа муддатли молиявий қўйилмалар)
Тез муддатда қайтариладиган мажбуриятлар
Корхоналарнинг қисқа муддатли пассивларни тўлаш
коэффиценти (Ķмпк) аниқлашимиз лозим. Бу кўрсаткич тез
ликвид бўладиган маблағларнинг қисқа муддатлаи пассивларга
нисбати билан аниқланади. Маълумки, тез ликвид бўладиган
маблағларга ҳисоблашишлар бўйича дебитор қарздаги маблағлар
ҳам киради. Ķисқа муддатли пассивларга
банк кредитлари ва
бошқа қисқа муддатли қарзлар киради. Улар баланс пассив
қисми II - «Мажбуриятлар» бўлимида кўрсатилади. Бу
кўрсаткични қуйидаги кўринишда аниқлаймиз:
Ķмпк = Ҳисоблашишлар бўйича дебиторлар
Ķисқа муддатли банк кредитлари ва қарзлар
Узоқ муддатли пассивлар тўлов коэффиценти (Умптк). Бу
кўрсаткич секин ликвид бўладиган маблағларнинг узоқ муддатли
пассивларга нисбати билан аниқланади. Маълумки секин ликвид
бўладиган маблағларга ишлаб чиқариш заҳиралари (хом ашё,
материаллар),
тугалланмаган
ишлаб
чиқариш,
тайёр
168
маҳсулотлар, товарлар каби балнс актив қисми II - «Жорий
активлар» бўлимида кўрсатиладиган маблағлар киради. Узоқ
муддатли пассивларга эса узоқ муддатга олинган банк
кредитлари ва узоқ муддатли қарзлар киради.
Улар баланс
пассиви II - «Мажбуриятлар» бўлимида кўрсатилади. Демак, бу
кўрсаткични қуйидагича аниқлашимиз мумкин:
Умтпк = Секин ликвид бўладиган маблағлар
Узоқ муддатли пассивлар
Корхоналарнинг
тўловга
қобилиятлигини
аниқлаш
умумлаштирувчи кўрсаткич билан ҳам аниқлаб, таҳлилни давом
эттириш лозим. Бу тўловга қобилиятлилик умумлашган
коэффицентини Корхоналарнинг барча айланма маблағларини
жорий
мажбуриятларга
бўлиб
топса
бўлади.
Бунда
корхоналарнинг мавжуд айланма маблағлари баланс актив қисми
II - «Жорий активлар» бўлимида кўрсатилади. Корхоналарнинг
жорий мажбуриятлари баланс пассиви II - «Мажбуриятлар»
бўлимида кўрсатилади. Демак, корхоналарнинг тўловга
қобилиятлилик
умумий
коэффиценти
(Тқук)
айланма
маблағларнинг жорий мажбуриятларга
нисбати билан
аниқланади.
Тқук = (айланма маблағлар) / (жорий мажбуриятлар)
Корхоналарда молиявий аҳволни, тўлов қобилиятини
яхшилаш чора-тадбирларининг асосийлари қуйидагилар:
дебиторлик қарзларни тезроқ ундириш ва унинг миқдорини
минимум даражада камайтириш;
ишлаб чиқаришни яхши ташкил этиш,
маркетинг
фаолиятини жонлатириб, тайёр маҳсулотларни сотишни
тезлаштириш.
Хорижий мамлакатларда баланс ликвидлиги таҳлил
этилганда корхонанинг бутун мажбуриятлари ва ҳам узоқ, ҳам
қисқа муддатга олинган қарзлар бўйича ҳисоб-китоб олиб
борилади.
Бизнинг
иқтисодий
адабиётимизда,
услубий
кўрсатмаларда баланс ликвидлигини таҳлил қилишда фақат
қисқа муддатга олинган қарзлар инобатга олинади. Ташқаридан
олинган қарзларнинг ҳаммасини - узоқ ва қисқа
муддатга
169
олинган қарзларни қайтариб бериш керак бўлгандан кейин,
баланс ликвидлиги бизнинг шароитимизда ҳам таҳлил
этилганди,
қисқа
муддатга
олинган
қарзлар
билан
чегараланмасдан, узоқ муддатга олинган қарзлар эътиборга
олинса корхоналар балансининг ликвидлиги тўлиқроқ баҳоланар
эди.
Do'stlaringiz bilan baham: