160
-
Қўйилган капитал;
-
Тўпланган капитал;
-
Қисқа
муддатли мажбуриятлар;
-
Узоқ муддатли мажбуриятлар;
-
Молиявий салоҳият таркиби;
-
Молиявий салоҳият ҳолати;
-
Молиявий салоҳият самарадорлиги.
9-мавзу: КОРХОНАНИНГ ЛИКВИДЛИГИ ВА ТЎЛОВГА
ҚОДИРЛИГИ ТАҲЛИЛИ
Режа:
1. Корхоналарнинг ликвидлиги ва тўлов қобилиятини таҳлил
қилишнинг зарурияти ва вазифалари.
2. Корхона маблағларининг ликвидлиги ва мажбурият-ларнинг
тўлаш муддати бўйича гуруҳланиши.
3. Корхоналарнинг ликвидлигини ифодаловчи кўрсаткичлар ва
уларнинг таҳлили.
4. Корхонанинг тўлов қобилиятини ифодаловчи кўрсаткичлар ва
уларнинг таҳлили.
9.1. Корхоналарнинг ликвидлиги ва тўлов
қобилиятини таҳлил қилишнинг зарурияти ва
вазифалари
Маълумки, баланс активидаги маблағлар нақт
пулга
айланса, баланс пассивидаги мажбуриятларни қайтариш мумкин.
Баланс ликвидлиги - баланснинг актив томонидаги бир даврга
бориб, нақт пулга айланадиган маблағлар билан шу даврда
қайтариладиган мажбуриятларни солиштириш демакдир.
Демак, баланс ликвидлиги корхонанинг бошқа корхона ва
ташкилотлар билан иқтисодий алоқалар даражасини кўрсатади.
Баланс ликвидлиги молиявий мустаҳкамлик сингари, корхоналар
молиявий ҳолатини ифодаловчи асосий кўрсаткичлардан бири
бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистонда бозор муносабатлари собитқадамлик
билан
ривожланиб бормоқда. Бозор иқтисодиёти кўп укладли эркин
рақобатга асосланган, айирбошлаш эса талаб ва таклиф асосида
содир
бўладиган
иқтисодиётдир.
Ўзбекистонда
бозор
161
иқтисодиётига ўтишнинг ҳозирга босқичининг устувор
йўналиши иқтисодиётни эркинлаштиришдир.
Республика
Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек ҳозирги ўз олдимизга
қўйган мақсадни хусусий мулк етакчи ўринда турадиган кўп
укладли иқтисодиётни барпо этишдир. Мулкни давлат
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, ҳамда хусусий
мулк шаклидаги корхоналар кундан-кунга кўпайиб бормоқда.
Халқ хўжалик тармоқларига
тегишли корхоналарда жуда
катта миқдордаги моддий, молиявий ва меҳнат ресурслари
тўпланган. Хўжалик юритувчи субъектлар бу ресурслардан
самаралаи фойдаланиб, фаолият натижаларини даромад (фойда)
билан якунлашса, рақобатда ютиб чиқадилар.
Бундай
корхоналарнинг молиявий ҳолати яхши бўлиб, қарзларни
тўлашга лаёқатли бўладилар. Шунинг учун ҳам ҳар бир корхона
мавжуд ресурсаларидан қандай фойдаланаётган-ликларини,
фаолият натижаларин доимий равишда таҳлил қилиш лозим.
Корхоналар фаолиятини бизнес режа тузишдан бошлайдилар.
Бизнес режани тузишдан авал, улар мавжуд иқтисодий
потенциалини тўлиқ таҳлил қилиб, нималарни бажаришларини,
қандай омиллар таъсир қилишини ва натижаси қандай
бўлишини билишлари лозим. Демак таҳлилнинг асосий
вазифаларидан бири хўжалик фаолиятини тўғри
режалаштириш
учун керакли хулосалар беришдир. Корхоналар
фаолият
давомида мавжуд моддий молиявий ва меҳнатресурсларидан
фойдаланиш самарадорлигини доимий равишда таҳлил қилиб
бориш зарур. Корхоналар ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотнинг
таннархини таҳлил қилиб, унинг сифатига таъсир қилмайдиган
унумсиз ҳаражатларни камайтириш чораларини кўриш лозим.
Корхонанинг молиявий ҳолати ва тўлов қобилияти фақат
ишлаб чиқариш соҳаси билан боғлиқ бўлиб қолмасдан, бошқа
фаолият
натижаларига
ҳамда
маблағларнинг
тўғри
жойлаштирилишига
ҳам
боғлиқ.
Бозор
муносабатлари
корхоналарга қонунга зид бўлмаган барча фаолият турлари
билан шуғулланишга имконият яратиб берди.
Айниқса,
бошқа
хўжалик
юритувчи
субъектлар
таъсисчилар сифатида иштирок этиш,
акция ва шу каби
қимматбаҳо қоғозларга инвестиция қилиш ёки қимматбаҳо
қоғозлар олди-сотди операцияларда қатнашиш корхоналарга
даромад келтириши мумкин. Демак, корхоналарда молиявий
162
фаолият билан боғлиқ ҳаражатлар ва даромадлар таҳлил
вазифаларидандир.
Корхонанинг мавжуд маблағлари тўғри жойлаштирилиши,
ўз сармоясидан
рационал фойдаланиб, банк кредитлари ва
бошқалардан қарзни жуда зарур пайтдагина олишлари лозим.
Шунинг учун ҳам кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш
жараёнининг хар бир бўлимида мавжуд бўлган маблағлар тўғри
тақсимланиши лозим. Меъёридан ортиқча бўлган хом ашё,
материаллар заҳирасини ташкил қилиш ҳам , маблағларнинг
райионал айланишига салбий таъсир кўрсатади. Банк кредитини
ёки бошқалардан қарзни заруриятдан кўпроқ олиш, улардан
самарали фойдаланмаслик ҳам корхоналарнинг молиявий
ҳолатига, тўлов қобилиятига салбий таъсир қилади.
Шунинг
учун ҳам корхоналарнинг ўз маблағларидан самарали
фойдаланиши ҳамда маблағларнинг тўғри жойланиши ҳам
иқтисодий таҳлилнинг асосий вазифаларидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: