151
8.1-Чизма. Корхона молиявий салоҳиятини потенциалини)
ифодаловчи кўрсаткичлар.
1. Мп. самарадорлигини ифодаловчи умумий кўрсаткичлар
2. Мп. самарадорлигини ифодаловчи ўз маблағлари билан
боғлиқ кўрсаткичлар
3. Мп. самарадорлигини ифодаловчи четдан жалб қилинган
маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар
Шу учала гуруҳ кўрсаткичлар ҳам ўз навбатида бир қанча
алоҳида гуруҳларни жамлайди. Шуни алоҳида таъминлаш жоизки
корхоналар молиявий потенциалини ифодаловчи кўрсаткичлар
ҳали иқтисодий адабиётларда
ушбу масалага оид муаммолар
ечими етарлича ёритилган эмас. Шу туфайли ушбу кўрсаткичлар
тизимида мунозарали ва такомиллашиши лозим бўлган
кўрсаткичлар ҳам бўлиши мумкин. Шу туфайли биз ушбу бобда
кўрсаткичлар тизимини тавсия тариқасида бермоқдамиз.
Булар
қўйидаги чизмада ўз аксини топган (8.1 - чизма).
Корхона молиявий потенциали ҳақида тўғри хулоса қилиш
учун ушбу кўрсаткичлар гуруҳининг ҳар бирини алоҳида-алоҳида
қараб чиқиш мақсадга мувофиқ.
2. Молиявий салоҳият ҳолатини
ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили
Бозор муносабатлари шароитида корхонанинг молиявий
потенциалини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бу шу корхона
раҳбарларига ўз фаолиятини тўғри баҳолаш, молиявий аҳволини
билиш
имконини берса, инвесторларга ўз маблағини қўйиш,
қимматбаҳо қоғозлар бозорини ташкил қилиш учун бирор қарорга
келишига асос бўлади. Млиявий петенциал таҳлили шу фирма
кредиторларга пулларини тўлаш мумкинлигини кўрсатади ва улар
билан яна иқтисодий алоқаларни
давом эттириш учун ишонч
ҳосиял қилади. Ниҳоят ушбу кўрсаткич тҳлили аудиторларнинг
тўғри хулоса чиқариши учун асосий дастак бўлиб ҳисобланади.
Шуни
эътироф этиш керакки, Ўзбекистон шароитига мос
корхонанинг
молиявий
потенциалини
ифодаловчи
кўрсаткичларни аниқлаш ва таҳлил қилиш усуллари ҳамон етарли
даражада ишлаб чиқилмаган. Бу ҳақда
илмий анжуманларда
баъзи тавсия ва фикрлар айтилмоқда холос.
152
Молиявий потенциалини ифодаловчи кўрсаткичларни
асослашдан олдин унинг иқтисодий моҳияти ва мазмунини
очишни мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Ҳар қандай корхона,
фирма, ташкилот ўз фаолиятини тегишли маблағ билан
таъминлаб туриши учун маълум даражада молиявий потенциалга
(салоҳиятга) эга бўлиш лозим. Корхона молиявий имкониятга эга
бўлмаса ўзининг моддий техника базасини ҳам, айланма
маблағларини ҳам шакллантириш имконига эга бўлмайди.
Оқибатда фаолият кўрсатиши ҳам қийин бўлади. Демак,
корхоналар,
энг аввало, маълум даражада молиявий салоҳиятга
эга бўлиши керак.
Корхонанинг
молиявий
салоҳияти
унинг
турли
манбалардан таркиб топган молиявий маблағлари мажмуасидан
иборатдир. Бу таъкидланганидек, иқтисодий моҳияти жиҳатидан,
энг аввало, ўз маблағлари ҳисобидан ва четдан жалб қилинган,
қисқа ва узоқ муддатли маблағлардан таркиб топади. (8.2-чизма).
Do'stlaringiz bilan baham: