Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


-мавзу: «Корхонанинг ликвидлиги ва тўлов қобилияти



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/134
Sana18.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#820965
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   134
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил Пардаев М Қ 2011 Дарслик

9-мавзу: «Корхонанинг ликвидлиги ва тўлов қобилияти 
таҳлили» мавзуси бўйича
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР 
 
-
Корхона ликвидлиги; 
-
Баланс ликвидлиги; 
-
Жуда тез ликвидланадиган маблағлар; 
-
Секин ликвид бўладиган маблағлар; 
-
Қийин ликвид бўладиган маблағлар; 
-
Жуда тез муддатларда тўланадиган мажбуриятлар; 
-
Қисқа муддатли пассивлар; 
-
Узоқ муддатли пассивлар; 
-
Доимий пассивлар; 
-
Мутлоқ ликвидлик коэффиценти; 
-
Тез ликвидлик коэффиценти; 
-
Қоплаш коэффиценти; 
-
Ишлатилаётган маблағларнинг ҳаракатчанлик коэффиценти; 
-
Корхоналар тўлов қобилияти; 
-
Корхоналар тўлов қобилиятини ифодаловчи кўрсаткичлар. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


170 
10-мавзу: КОРХОНАЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ 
БАРҚАРОРЛИГИНИ ИФОДАЛОВЧИ КЎРСАТКИЧЛАР 
ТАҲЛИЛИ 
 
Режа: 
1. Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичлар ва 
уларнинг тавсифи. 
2. Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичларни 
аниқлаш йўллари. 
3. Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичларни таҳлил 
қилиш усуллари. 
1. Молиявий барқарорликни ифодаловчи 
кўрсаткичлар ва уларнинг таснифи 
Корхоналар молиявий ҳолатини умумий баҳолашдан 
кейинги молиявий таҳлил босқичи бўлиб, корхоналарнинг 
молиявий мустаҳкамлиги (барқарорлиги) таҳлили ҳисобланади. 
Молиявий мустаҳкамликни таҳлил этишдан олдин молиявий 
мустаҳкамликнинг мазмуни тўғрисида келишиб олишимиз 
лозим. 
Иқтисодий 
адабиётларнинг 
кўпчилигида 
молиявий 
мустаҳкамликка (барқарорликкка) ва баланс ликвидлигига бир 
хил таъриф беришади ва аниқланаётган кўрсаткични ёки 
молиявий мустаҳкамлик ёки баланс ликвидлиги, яъни 
корхоналарнинг олинган қарзларни қайтариб бериш қобилиятига 
эгалик деб тушунилади. Молиявий мустаҳкамлик ва баланс 
ликвидлиги – бу ўз мазмунига эга бўлган икки хил молиявий 
кўрсаткичлар бўлиб, корхоналар молиявий фаолиятини ҳар хил 
нуқтаи назардан ифодалайди
. Бу ҳақда республикамизнинг энг 
йирик иқтисодчи олимларидан бири ҳурматли устозимиз 
Э.Акромовнинг «Корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлили» 
деб номланган ўқув қўлланмасида шундай дейилади: 
Молиявий 
мустаҳкамлик 
кўрсаткичи 
комплекс 
сифатидаги кўрсаткич бўлиб, у: 

Корхоналарнинг мураккаб бозор муносабатлари 
даврида ишлаб чиқаришни сақланиб қолиш имкониятини; 

Корхона маблағларидан эркин равишда фойдаланиш 
имконияти борлигини; 


171 

Ишлаб чиқаришни тўхтатмасдан, маҳсулот сотиш 
имконияти борлигини; 

Корхоналар 
фаолиятининг 
умумий 
мустаҳкамлилигини; 

Корхоналар 
фаолиятига 
тўғри 
бошқарувлик 
қилинаётганлигини; 

Корхоналарда мавжуд молиявий ресурсларни бозор 
муносабатларининг талабларига жавоб беришлигини; 

Корхоналарнинг заҳира ва харажатларга бўлган 
эҳтиёжларини қопловчи манбалар борлиги даражасини 
кўрсатади. 
Демак, молиявий мустаҳкамлик корхоналар молиявий 
ресурсларининг шаклланиши ва улардан фойдаланиш билан 
аниқланади. 
Корхонанинг 
молиявий 
барқарорлигига 
корхоналарнинг бутун хўжалик, ишлаб чиқариш фаолиятининг 
ҳамма йўналишлари таъсир кўрсатади. Унга ҳам ички, ҳам 
ташқи омиллар, шарт-шароитлар таъсир этади. 
Ички омиллар сифатида қуйидагиларни кўрсатишимиз 
мумкин: 

Корхонада ишлаб чиқаришнинг барқарорлиги; 

Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш; 

Ишлаб чиқаришни бошқариш; 

Корхона устав жамғармасининг ҳажми; 

Корхона харажатлари ва даромадларининг нисбати; 

ўзлик маблағларининг манбалари ва корхона 
мажбуриятларининг нисбати; 

корхона айланма маблағлари таркиби. 
Корхоналар ўз фаолияти давомида бошқа хўжалик 
субъектлари билан иқтисодий алоқаларда бўлар экан, 
корхоналар молиявий барқарорлигига ташқи омиллар ҳам 
таъсир этади.. Бундай омиллар таркибига қуйидагиларни 
киритишимиз мумкин: 

корхонанинг товарлар бозоридаги ҳолати; 

корхонанинг экспорт ва импорт алоқалари; 

корхонанинг бошқа корхоналар билан ишга доир 
алоқаларда активлиги; 

банк органлари, дебитор ва кредитор корхоналар 
билан алоқалар; 


172 

республикада амалга оширилаётган иқтисодий 
сиёсат, солиқ, нарх-наво ва молия, банк сиёсати, техника, 
технология сиёсати.
Шундай қилиб молиявий мустаҳкамликка корхона 
ичидаги ва ундан ташқаридаги вазият, омиллар, шарт-шароитлар 
таъсир кўрсатар экан, бундан кўринадики, молиявий 
мустаҳкамликнинг даражаси корхоналарнинг ҳозирги ва 
келгусидаги фаолиятига катта таъсир кўрсатади. Хўш, 
юқоридаги фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб сиз талабалар 
олдига шундай муаммоли саволни қўймоқчимиз. 
Корхонанинг 
молиявий мустаҳкамлик (барқарорлик) кўрсаткичларининг 
даражасига биноан корхонадаги қандай муаммоларни ечиш 
мумкин бўлади?
Бу саволга сиз талабаларнинг муносабатингиз 
қандай. 
Демак, молиявий мустаҳкамлик бир қанча омиллар, шарт-
шароитлар таъсирининг якуни бўлиб, у ўз навбатида корхона 
фаолиятининг кўп томонларига таъсирини кўрсатар экан. 
Молиявий мустаҳкамлик таҳлилини бошламасдан олдин яна бир 
муаммони ҳал қилиб олсак. Бу молиявий мустаҳкамлик 
атамасининг мазмуни ҳақидаги муаммодир.
Ушбу муаммоли 
саволни ечиш мақсадида қуйида иқтисодчи олимларнинг 
фикрлари билан танишиб чиқсак.
Молиявий мустаҳкамликнинг мазмуни шундан иборатки, 
молиявий 
мустаҳкамликни 
ўлчаш, 
баҳолаш 
учун 
фойдаланиладиган кўрсаткичлар тизимини чегаралаб олиш 
лозим.
Молиявий мустаҳкамлик албатта, нисбий кўрсаткичлар, 
заҳиралар ва харажатлар ҳамда уларни қопловчи манбалар 
нисбати билан аниқланиши лозим. Заҳира ва харажатлар билан 
уларни қопловчи манбалар ўртасидаги абсолют фарқ эса – 
молиявий мустаҳкамликни кўрсатмайди. Улардан фақат 
молиявий мустаҳкамликни аниқлаш учун ахборот базаси 
сифатида 
фойдаланилади. 
Шундай 
қилиб, 
иқтисодий 
адабиётларда молиявий мустаҳкамликни таҳлил қилишда энг 
асосий муаммо, унинг иқтисодий мазмуни бўйича иқтисодчи 
олимлар ўртасида келишувчанлик ҳали мавжуд эмас экан. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish