МАВЗУ: ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ҲИСОБИ
РEЖА:
1. Пул маблағлари ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар ҳисобининг вазифалари
2. Касса муомалаларини ҳисобга олиш
3. Ҳисоб-китоб счёти бўйича муомалалар ҳисоби
4. Банкларда очилган махсус ҳисобварақларда бажариладиган пул муомалаларининг ҳисоби
Валюта муомалалари ҳисоби
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни юритиш
Ҳисобдор шахслар билан бўладиган муомалалар ҳисоби
Ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби
Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби
Иқтисодий категорияга амал қилувчи ҳар бир мамлакат ривожланишининг асосий воситаларидан бири пул булиб, бозор иқтисодиётига утиш ва унда иш юритишда унинг урни ва ахамияти янада ошиб боради. Дарҳақикат, пул - «бозор тили» деб бежиз айтилмаган. Ҳар бир иқтисодий ахборот, товарлар ва хизматлар баҳоси, тўловлар, даромад ва ҳаражатлар, молиявий талаблар ва мажбуриятлар, иқтисодий алоқалар макро ва микро даражада фақат пулда ифода қилинади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида бозор муносабатларининг ривожланиши жараёнида шартномавий асослари меҳнат воситалари ва кредитларини ҳарид қилиш, маҳ-сулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш бобида битимлар тўзаётган корхоналар ўртасида муно-Мбатлар кенгайиб бормокда. Бундан ташқари, бюджет, банклар, сугурта органлари, турли лсамоат ташкилотлари, хайрия фондлари, бевосита ходимлар ва хоказолар билан тўлов м)ъомалалари амалга оширилмокда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фукароларнннг гоятда кенг ва хилмахил доираси билан амалий алокалар корхона хўжалик фаолиятининг мунтазам ва обектив жихдтдан мукаррар белгисига айланмокда. Корхоналар ўртасидаги ҳар хил тўловлар ва ўзаро ҳисоб-китоблар моддий, меҳнат ёки бевосита пул муносабатлари асосида пайдо бўлиши мумкин, лекин охирокибатда улар одатда муайян томоннинг фойдасига пул қарзи тусини олган мулкий мажбурият куринишида намоён бўлади.
Барча мулкчилик шаклидаги корхоналарнинг пул маблағлари, хоҳ у ўз маблаги булсин, хоҳ қарзга олинган булсин, кассада сакланувчи пул қолдиклари ва оборотда фойда-ланиладиган тушумнинг бир кисмидан ташқари, унинг банкдаги ҳисоб-китоб счётида сакла-ниши лозим. Банк корхонанинг ҳисобварақларидан пулни ўтказиш ва бериш тўғрисидаги чамда банк қоидалари ва банк билан корхона ўртасидаги шартномада кўзда тутилган бошқа муомалаларни ўтказиш ҳақидаги фармойишларини бажаради. Ҳисоб-китобсчётидан тўловлар Мол етказиб берувчилардан олинган материал ва асосйй воситалар учун, бюджет ва суғуртага бўлган қарзларини тўлаш учун, иш ҳаки бериш учун кассага пул маблағлари олиниши ва бошқа максадлар учун амалга оширилади. Дар бир тўлов корхона билан, яъни ҳисоб-китоб эгаси билан келишган ҳолда амалга оширилади, лекин қуйидаги хрлларда банк корхонанинг ҳисоб-китоб счётидан маблағларни бошқа ташкилотлар ҳужжатлари асосида эчиб олади: молия органларининг буйруклари асосида, агар солиқларнинг тўлаш муддати утиб кетган бўлса; кредитдан фойдаланганлик учун фоиз; банк хизмати учун ва ҳоказо. Накд пулсиз тўловларни амалга оширишда томонларнинг масъулияти ҳар бир иштирокчи учун белгиланади. Масалан, Мол етказиб берувчи учун бу - шартномага ва юклаб жунатилган маҳсулотга мувофиқ амалга оширилган пул эквивалентини ўз вақтида олиш, ҳаридор учун Мол етказиб берувчи томонидан шартнома шартларининг бажарилиши.
Шу билан бирга банклар ҳам мулкчилик шаклидан қатъий назар, мижозлар олдида қабул килган мажбуриятлар бажарилмагани учун моддий жавобгар бўлади; уларнинг вазнфалари - тўлов муомалаларини ўтказишнинг белгиланган қоидаларига қатъий риоя этилишини амалда таъминлаш, хизмат кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги крнунида кўзда тутилган ҳуқуқларини бирон-бир тарзда бўзишга ва иқтисодий манфаатларини камситишга юл куймаслик учун қоидаларни қўллаш амалиётини мунтазам равишда умумлаштириш, ишлаб чиқиш ва тўлов муомалаларини тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритишдир.
Корхоналар томонидан бюджет ва турли фондлар ўртасидаги қарзларни ўзиш пул тўлов воситасида амалга оширилади. Ликвид активлар бўлган пул маблағлари ёрдамида корхоналар маблағларининг пул шакллари ишлаб чиқариш заҳиралари, меҳнат қуроллари ва хоказоларга айлантирилиши, пул тушумини ва ундан урин олган соф даромадни олиш амалга оширилади. Шундай килйб, тўлов тизими ва тўлов муомалалари маблағлар доиравий оборотини таъминлашнинг энг муҳим омили булиб майдонга чиқади, уларни ўз вақтида тугаллаш эса ишлаб чиқаришнинг узлуксиз жараёнини таъминлашнинг зарурий шарти булиб хизмат қилади. Тўловлар, асосан, нақд пулларни ишлатмасдан, корхонанинг банкда очган ҳисоб-китоб, валюта ёки бошкд хил ҳисобварақдари орқали ёки навд пуллар билан ўзаро ҳисоб-китоблар куринишида амалга оширилади (нақд пулсиз ёки нақд пулли ҳисоб-китоблар).
Ҳисоб-китоб муомалаларини банк орқали ўтказиш корхоналарнинг ўзлари белгилаган иш ҳақд фондларига, хизмат сафарлари ва хўжалик ҳаражатлари лимитларига риоз қилишларини ҳар томонлама назорат килиш, корхонанинг давлат бюджети билан солиқлар, йигимлар бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб килишини, Мол етказиб берувчиларнинг ҳисоб-вараклари ва тўлов талабномаларига ўз вақтида хақ тўлашни кузатиб бориш, корхонага турли мақсадлар учун, муайян таъминот ҳисобидан ссудалар бериш ва мазкур ссудаларнинг белгиланган муддатда қайтарилишини кўзатиш ва хоказолар имконини беради.
Банк орқали накд пулсиз ўтказишлар юли билан тўловлар шакли ёрдамида нафақат Мол етказиб берувчилар билан улардан келиб тушган моддий бойликлар учун ёки ҳаридорлар билан улар сотган маҳсулотлар, бажарган ишлар ва хизматлар учун ҳисоб-китоблар, балки шунингдек бюджет билан солиқлар бўйича, турли хил дебитор ва кредиторлар, бош (асосий) компания ёки бирлашма билан (ички доиравий, ички хўжалик ҳисоб-китоблар), касаба уюшма ташкилоти билан ҳисоб-китоблар ҳамда бир канча бошқа тўловлар амалга оширилади.
Пул маблағларининг нисбатан кичик суммаларидан ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича, ҳисобот берувчи шахслар билан хизмат сафарлари ҳаражатлари, касса орқали муомала қилинадиган накд пулларга ҳарид қилинган ёки сотилган бойликлар (қимматликлар) учун навд пулли ҳисоб-китоблар кдлишда фойдаланилади. Пул маблағлари барча ҳисоб-китобларда воситачи бўлгани сабабли, табиийки, республика халк хужалигида маб-лагларнинг бир маромдаги доиравий айланишини, бозор иқтисодиёти соҳасида фаолият юритишни таъминлаш учун барча ўзаро тўловлар ва ўзаро Ҳисоб-китоблар тўғри ва ўз вақтида бажарилиши зарур. Ўз навбатида, пул маблағлари, тўлов, Ҳисоб-китоб ва кредит муомалаларини ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширишга жиддий таъсир кўрсатади.
Корхонанинг молия бухгалтерияси, одатда, барча тўлов ва ҳисоб-китоб муомалалари ни бажаради, молиявий, тўлов, Ҳисоб-китоб ва кредит муомала-лари ҳисобини, ушбу муомалаларни қонунларга мувофиқ ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш устидан назоратни амалга оширади. Бозор иқтисодиёти шароитида пул маблағлари билан биргаликда кисқа муддатли Инвестициялар катта аҳамиятига эгадир. Мамлакатимизда инвеститсион муҳитни барпо этиш ҳамда инвеститсион фаолиятни ривожлантириш ишлари амалга оширилаётган вақтда қисқа муддатли Инвестицияларнинг иқтисодиётдаги урни янада ошади.
Иқтисодий тизимда пул маблағлари ва қисқа муддатли молиявий Инвестицияларнинг амал қилишини тартибга солиш ва такомиллаштириш, энг аввало, уларнинг ҳисобда тўғри ва ўз вақтида акс эттирилишига боғлиқдир.Бухгалтерия ҳисоби олдида пул маблағлари ва қисқа муддатла Инвестицияларни ҳисобга олиш бобида қуйидаги асосий вазифалар туради.
-корхонанинг пул маблағларини самарали боншчариш максадлари учун зарур ахборот билан таъминлаш;
Мазкур шароитларни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этган нақд пулсиз ўтказишлар ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;
-ҳисоб регистрларида тўлов ва ҳисоб-китоб муомалалари пул маблағларининг мавжудлиги ҳамда ҳаракатини тўлиқ ва тезкор акс эттириш, зеро корхона пул маблағларининг корхона амалий фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади; маблағларидан корхонада ишлаб чиқилган лимитлар ва сметаларга мувофиқ амалдаги қоидаларигариоя қилиш;
-пул маблағлари ва ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолатининг инвентаризациясини ташкил белгиланган муддатларда ўтказиш;
-кассада, банклардаги ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа ҳисобварақларда пуллар мавжудлиги ва бутлигини назорат қилиш;
-пул ресурсларининг хдракат окимини прогнозлаш ва пул маблағларининг ҳаракати макбул ҳолга келтиришни тартибга солиш бўйича тегишли бошқарув Қарорларини муддатли Инвестициялар билан боғлиқ муомалаларни ўз вақтида ҳисобга олишни талаб этади.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот пул қандай йиғилгани ва қандай ишлатилганини кўрсатувчи ҳисобот ҳисобланади. Қуйидаги учта омил пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлашга бўлган эҳтиёжни кўрсатади:
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган даромад/харажат ёки фойда/зарар бизнеснинг иқтисодий ҳолати тўғрисида тўлиқ маълумот бермайди, сабаби молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда пул кўринишида бўлмаган бирликлар ҳам акс эттирилади. Масалан: эскириш, активларнинг чиқиб кетиши, пул кпъринишида бўлмаган дивидендлар ва келгуси давр харажатлари, драгумон қарзлар ва бошқалар.
Инвентарларни сотиб олишга сарфланган пуллар ёки йиғиб олиниши кечиктирилган қарзлар савдо, фойда ва инвентар ҳажмини ошириб кўрсатади, аслида эса мавжуд бўлган пул эҳтиёйларни қондиришга етмаслиги мумкин.
Кўпчилик бизнесларда жамғарилиб бориладиган счотлардан кенг қўлланилади. Жамғарилган даромадлар ва харжатлар устида тўғирлашлар олиб бориш керак бўлади. Бу вазиятда компаниялар банкдан қарз олиш ёки актсиялари қийматини ошириш мақсадида фойдасини ошириб кўрсатиши мумкин.
Юқоридаги учта омил бизнесни корхананинг аниқ ва тўғри ҳолатини ёритиб бериш учун пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлашга ундайди.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни икки хил усулда тайёрлаш мумкин: билвосита ва бевосита.
Билвосита усули.
Ушбу усулдан фойдаланиб пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлашда тўртта босқич мавжуд:
1-босқич: пул киримини оширувчи ва пул чиқимини камайтирувчи ҳодисалар жамланади.
2-босқич: жорий фаолиятлар, Инвестициялар ва молиялаштириш фаолиятларига кўра пул кирими ва чиқимини аниқлаймиз.
3-босқич: Эскириш, пул кўринишида бўлмаган дивидендлар ва пул кўринишида бўлмаган активлар ва мажбуриятларни соф фойда ва бизнес йўқотишлари билан таққосланиши керак.
4-босқич: иккита давр балансини таққосланади.
Бевосита усул.
Пул оқимла тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлашда фойдаланадиган иккинчи усул бевосита усулидир. Бевосита усулида жорий пул киримларининг ва чиқимларининг ҳар бир асосий категорияси алоҳида кўрсатилади. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни бевосита усулда тайёрлаш учун қуйидаги қадамлар бажарилади;
Соф пул миқдорининг камайиши ёки кўпайиши аниқланади.
2. Жорий фаолиятлардан йиғилган ёки уларга сарфланган соф пул миқдорини аниқланади.
3. Инвестиция қилишдан ёки молиявий фаолиятдан жамғарилган ёки уларга сарфланган соф пул миқдори аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |