3. Ҳисоб-китоб счёти бўйича муомалалар ҳисоби Корхоналар бошқа юридик шахслар, давлат назорат органлари ва бошқа ташкилотлар баъзан бўладиган ҳисоб-китобларини асосан накд пулсиз ҳисоб-китоблар куринишида амалга оширади. Маблағларни бир ҳисоб ракамидан иккинчи ҳисоб-ракамига накд пул иштирокисиз, пул ўтказиш юли билан амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар накд пулсиз ҳисоб-китоблар дейилади.
Ўзбекистон Республикаси худудида накд пулсиз ҳисоб-китоблар 1995 йил 4 сентябр- даги «Ўзбекистон Республикасида накд пулсиз ҳисоб-китобларни олиб бориш тўғрисида”ги 60-йўриқномага асосан олиб борилади.
Накд пулсиз ҳисоб-китоблар қуйидаги асосий тамойилларга асосланади:
- корхона, ташкилотлар ўз пул маблағларини (ўз маблағлари ва қарз маблағлари банкда саклашлари лозим;
- барча накд пулсиз ҳисоб-китоблар банк орқали утиши керак
- хўжалик органлари ҳисоб-китоблар шаклларини эркин танлашлари ва уни шартнома орқали мустахкамлаб куйишлари мумкин;
- хўжалик органларининг ҳисоб-китоблар бўйича шартномавий муносабатларига банк аралашмаслиги керак
- товарлар ва хизматлар учун тўловлар тўловчининг розилиги билан амалга оширилади;
- тўловлар хўжалик органларининг ҳисобракамидаги маблағлари ҳисобидан,
банк кредити ҳисобидан амалга ошириши мумкин;
тўлов қоидаси Мол етказиб берувчи ва мол сотиб олувчи томонидан мол бериш этказиб тўғрисидаги шартнома асосида келишиб олинади;
- мол этказиб берувчининг ҳисобрақамига пул маблағларини ўтказиш мазкур маблағларнинг мол сотиб олувчининг ҳисобракамидан учирилганидан кейин амалга оширилади.
Банк муассасасида ҳисоб-китоб счётини очиш учун корхона қуйидагиларни тақдим қилиши лозим:
- Ҳисобварақни очиш ҳақида ариза (0401025-шакл); уни корхона раҳбари имзолаши шарт;
- корхонанинг давлат руйхатидан ўтказилганлиги ҳақида ҳужжат;
- корхонанинг нотариус тасдиқдаган устави нусхаси;
имзолар намуналари ва мухр нусхаси туширилган, нотариус тасдикдаган варақча (0401026-шакл);
корхонани тузиш ҳақидаги таъсис шартнома (муассиснинг Қарори, таъсисчилар умумий йигилишининг Қарори) нусхаси;
- солиқ органида руйхатдан ўтганлиги ва идентификатсиялашган солиқ тўловчи номери берилганлиги тўғрисида нотариусда тасдиқланган гувохнома кўчирмаси ёки шахс солиқ тўловчи субект эмаслиги тўғрисида маълумот.
Корхонанинг ҳисобварағида олинган материаллар, асосий воситалар учун мол юборувчига туланмалари, бюджетдан, ижтимоий сугуртадан бўлган қарзни тўлаш, иш ҳақи бериш учун кассага олинган пул ва бошқа заруриятлар учун туланган пул маблағлари акс эттирилади. Одатда, банк томонидан ҳар қандай пул утказиб бериш ёки накд пул корхона ёки ҳисобварақдш тасарруф этувчининг буйруги ёки у билан келишилган амалга оширилади. Лекин банк қуйидаги ҳолларда корхона розилигини олмай ташкилотларнинг ҳужжатлари бўйича унинг ҳисоб-китоб счётидан пулни мажбурий у беради: молия ва солиқ органларининг буйруги бўйича туланмаган солиқ ва йип шунингдек улар бўйича жарима ва бокимандалар суммасини; кондирилган дат суммасини - ижро вараклари, хўжалик судининг буйруги бўйича; кредитдан фойдал лиги учун фоиз суммасини; банк томонидан кўрсатилган хизматлар суммасини.
Ҳисоб-китоб счёти бўйича барча муомалалар ҳисоб-китоб счётининг эгаси розилиги билан белгиланган шаклдаги тўлов (банк) ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Тўлов шакллари деганда, одатда, ҳуқуқий меъёрларда кўзда тутилган, кредитор ҳиобигас маблағларни ўтказиш усули, ҳисоб-китоб ҳужжати тури ва ҳужжатлар айланиши тартиби билан фаркланувчи накд пулсиз тўловлар шартлари кўзда тутилади.