8.2. - Ж а д в а л
Корхона молиявий салоҳияти (потенциали)
самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни
аниқлаш ҳисоб-китоби
157
минг сўм
№ Кўрсаткичлар
Ўтган
йилда
Ҳисобот
йилда
Фарқи
(+,-)
Ўзгариш
сурати,
%
1.
Сотилган
маҳсулот
ҳажми, минг сўм
4583,3
5694,5
+1111,2
124,2
2.
Даромадлар, минг сўм
511,0
711,7
+200,7
139,3
3.
Фойда, минг сўм
368,0
496,2
+128,2
134,8
4.
Молиявий
потенциал-
нинг
(Мп)
ўртача
қиймати, минг сўм
9256,8
9522,5
+265,7
102,9
5.
Ўз маблағларининг ўртача
қиймати (Ўм), минг сўм
4272,1
4307,5
+35,4
100,8
6.
Четдан жалб қилинган
маблағларнинг
ўртача
қиймати, минг сўм (Чжкм)
4984,7
5215,0
+230,3
104,6
7.
Мп.
натижавийлиги,
тийин
49,5
59,8
+10,3
120,8
8.
Мп.
даромадлилиги,
тийин
5,52
7,47
+1,95
135,3
9.
Мп. фойдалилиги, %
3,98
5,21
+1,23
130,9
10
Ум. натижавийлиги, сўм
1,07
1,32
+0,25
123,4
11
Ўм.
даромадлилиги,
тийин
12,0
16,5
+4,5
137,5
12
Ўм. фойдалилиги, %
8,61
11,52
+2,91
133,8
13
Чжкм.
натижавийлиги,
тийин
91,9
109,19
+17,23
118,8
14
Чжкм.
даромадлилиги,
тийин
10,3
13,6
+3,3
132,0
15
Чжкм. фойдалилиги, %
7,38
9,51
+2,13
128,9
Агар молиявий потенциалнинг таркибий ўзгаришини
таҳлил қиладиган бўлсак бунда қуйидаги ҳолат кўзга ташланади
(8.3 - жадвал).
Ҳақиқатда таҳлил қилинаётган даврда четдан жалб
қилинаётган маблағларнинг умумий Мп.даги улуши 1,0 % га
ошган. Шунга мос равишда ўз маблағларининг улуши 1,0 %
камайган.
8.3. - Ж а д в а л
Корхона молиявий салоҳияти (потенциали)
таркибининг ўзгариши
158
Таркиби
№
Кўрсаткичлар
Ўтган
йилда
Ҳисобот
йилида
Фарқи,
(+,-)
1. Ўз маблағларининг ўртача
йиллик миқдорининг улуши,
%
46,2
45,2
-1,0
2. Четдан жалб қилинган маб-
лағларнинг ўртача йиллик
миқдорининг улуши, %
53,8
54,8
+1,0
3.
Жами Мп. ҳажми, %
100,0
100,0
-
Бу
ҳолат
Мп.
самарадорлигини
ифодаловчи
кўрсаткичларда ўз аксини топган. Масалан, Мп. умумий
миқдорининг натижавийлиги, яъни унинг 1 сўмга тўғри
келадиган сотилган маҳсулот ҳажми ҳисобот даврида 54,8
тийиннни ташкил қилган бир пайтда ўтган йили унинг миқдори
49,5 тийинга тенг эди. Ушбу кўрсаткичнинг ўсиш суръати 120,8
% ни ташкил қилади. Аммо ўз маблағларининг натижавийлиги
123,4 % ни ташкил қилган бир пайтда четдан жалб қилинган
маблағларнинг натижавийлиги 118,8 % га тенг. Кўриниб
турибдики, жалб қилинган маблағларнинг самарадорлигига
нисбатан анча юқори.
Мп. самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлардан бири
уларнинг даромадлилигидир. Таҳлил қилинаётган объектда
ушбу кўрсаткичнинг ўсиш суръати 135,3 % ни ташкил қилади.
Аммо ўз маблағларининг даромадлилиги бундан юқори, яъни
137,5 ни ташкил қилса, четдан жалб қилинган маблағларнинг
даромадлилиги
132,0
%
га
тенг.
Ушбу
кўрсаткич
даромадлилигининг
ўсиш
суръати
ўз
маблағлари
даромадлилигининг ўсиш суръатига нисбатан 5,5 бандга (137,5 -
132,0) кам эканлигини кўрамиз. Худди шундай ҳолатни
Мп.фойдалилигини таҳлил қилганда ҳам кузатиш мумкин.
Мп. фойдалилигининг ўсиш суръати, таҳлил қилинаётган
даврда 130,9 % ни ташкил қилган бир пайтда, ўз маблағлари
фойдалилик даражасининг ўсиш суръати 133,8 % ни ташкил
қилади, яъни 2,9 банд (133,8- 130,9) унга нисбатан ортиқ. Лекин
четдан жалб қилинган маблағларнинг фойдалилик даражасидаги
ўзгариш суръати 128,9 % ни ташкил қилади.
Мп. самарадорлигининг таҳлил қилиб шундай хулоса
қилиш
мумкинки,
таҳлил
қилинаётган
объектда
ўз
159
маблағларининг самарадорлиги четдан жалб қилинган маблағлар
ва Мп. умумий ҳажмининг самарадорлилигига нисбатан ҳам
юқори экан. Аммо бу ўз-ўзидан амалга ошиб қолмайди. Бунга
бир қанча омиллар таъсир қилган бўлиши мумкин.
Шуни
алоҳида
таъкидлаш
жоизки,
таҳлилни
кўрсаткичларнинг фарқини ва ўзгариш суръатини аниқлаб,
шулар
орқали
хулоса
қилиб
қўйиш
ҳали
унинг
тугалланганлигидан далолат бермайди. Таҳлил тўлиқ қилинган
ҳисобланади қачонки, натижа кўрсаткичлари миқдорининг
ўзгаришларига таъсир қилувчи омилларни, унинг сабабларини
тўлиқ аниқласагина, шунга асосан тегишли хулосалар
чиқарилиб, камчиликларни тугатиш чора-тадбирлари ишлаб
чиқилсагина. Шундай экан албатта Мп. самарадорлигига таъсир
этувчи омилларни ҳам аниқлаш, уларнинг таъсирини ҳисоблаш
ва таҳлил қилиш лозимдир. Бу анча катта ва кенг қамровли иш.
Шу туфайли методологик асос сифатида Мп. самарадорлигини
ифодаловчи 9 та кўрсаткичнинг 1 таси мисолида омилли
таҳлилнинг ўтказиш йўлини кўрсатиб берилади. Чунки қолган
кўрсаткичларнинг ҳам омилли таҳлилини шу тариқа ўтказиш
мумкин. Бунда умумий усул сақланиб қолиши мумкин, аммо
баъзи таъсир этувчи омиллар ва уларнинг сони ўзгаради. Бу ўз
навбатида таҳлилнинг вазифаси ва мақсадидан келиб чиқади.
Молиявий потенциал самарадорлигига таъсир этувчи
омилларни аниқлаш учун таҳлилнинг бир қанча усулларидан,
айниқса анъанавий усулларидан фойдаланиладилар. Бу
усулларнинг қайси бирини олиш натижа билан омиллар
ўртасидаги боғлиқликка, омиллар сонига боғлиқ. Масалан,
натижа билан омиллар ўртасидаги боғлиқлик кўпайтириш билан
ифодаланса ва омиллар таъсири иккита бўлса қайта ҳисоблаш
ёки фарқли усулдан фойдаланиш қўлай. Агар шундай боғлиқлик
бўлиб омиллар таъсири 3 та ва ундан кўп бўлса занжирли
алмаштириш ёки индекс усулларидан фойдаланиш маъқул ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |