Иқтисодий фаолият ва унинг таснифланиши
Режа:
1. Иқтисодий самарадорликнинг мохияти ва мезони
2. Иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари ва уларни аниқлаш усуллари
3. Фойда ва рентабеллик
4. Инвестициялар самарадорлги ва уни аниқлаш усуллари
Иқтисодий самарадорликнинг мохияти ва мезони
Кишлок хўжалик ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш энг долзарб вазифаларидан бири булиб, уни муваффакиятли хал этиши кишлок хўжалигини юксак суръатлар билан ривожлантириш, мамлакатни кишлок хўжалик махсулотлари билан етарли таъминлаш имконини беради. Бозор иқтисоди шароитида хар бир кишлок хўжалик корхонаси самарали ишлаши чекланган ресурслардан окилона фойдаланиш оркали юкори натижага эришишга харакат килади. Ишлаб чиқариш самарадорлиги – жуда мураккаб иқтисодий категориядир. У объектив иқтисодий конунлар, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг асосини ифода этувчи – натижани, яъни окибатни акс эттиради. Окибат ёки натижа хар кандай фаолиятнинг максадидир. Самара тушунчаси билан иқтисодий самара тушунчасини фарклаш керак.
Самара бу кенг тушунча булиб, хар кандай тадбир ёки фаолиятнинг натижасида, уғитлардан фойдаланиш самараси, экинлар хосилдорлиги ошишида, ем-хашак самараси, чорва махсулдорлиги ошишида ифодаланади. Аммо бу самара, яъни хосилдорликнинг ва махсулдорликнинг ошиши бу тадбирлар қанчалик фойдалилигини кўрсатмайди. Уғит ва ем-хашаклардан фойдаланиш билан боғлик харажатларнинг копланганлик даражаси шу харажатлар билан олинган натижа даромад билан таққослангандагина маълум булади. Уғит ва ем-хашакдан фойдаланиш натижасида экинлар хосилдорлиги, чорва моллари махсулдорлигини ошуви бу тадбирни техник самарадорлигини ифода килса, тадбирни утказиш билан боғлик харажатлар билан, бунинг натижасида олинган даромадни таққослаш иқтисодий самарадорликни ифодалайди.
Иқтисодий самарадорлик ишлаб чиқариш воситалари ва жонли мехнатни куллаш оркали олинган фойдали натижани ёки жами ресурслар бирлигига олинган натижани ифода этади.
Хар кандай фаолият ва ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги хўжаликни, шу жумладан, фермер хўжаликлари даромадини ортиради, ижтимоий харажатларни яхшилашга олиб келади. Бу жараён нафақат корхоналарга манфаатли, давлатга хам фойдалидир. У ёки бу тадбирга бахо беришда ёки унинг улчамларини аниқлашда иқтисодий самарадорлик мезонини билиш керак. Бозор иқтисодиёти шароитида хар бир корхона тула иқтисоий ва хукукий мустакилликка эга булганлиги учун асосий максади узига бириктирилган ресурслардан тула ва самарали фойдаланишга каратилган булиб, шу ресурслар бирлигига қанча куп даромад ва фойда олса, ракобат курашида шунча устунликка эга булади. Фермер ва дехкон хўжалиги мохиятига кура, улар фаолиятини бахолашда иқтисодий самарадорликнинг асосий мезони сифатида хўжалик ресурслари бирлигига олинган ялпи даромадни куллаш максадга мувофикдир. Ялпи даромад категориясининг афзаллиги шундаки, бунда хам махсулот микдори, сифати, кандай бозорда ва кандай бахода сотилганлиги, моддий харажатлар қанчалик тежалганлиги уз аксини топади. Корхона, фермер хўжалиги қанча куп ялпи даромад олишга эришса, турли туловларни (солик ва йиғимлар) тулагандан кейин уз эхтиёжларини купрок кондиришга, корхонани кенгайтиришга имкон берадиган маблағга эга булади.
Do'stlaringiz bilan baham: |