Иқтисодий фаолият ва унинг таснифланиши



Download 198 Kb.
bet4/6
Sana22.02.2022
Hajmi198 Kb.
#117502
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Иқтисодий фаолият ва унинг таснифланиши

Фойда ва рентабеллик

Фойда ва фойдалилик – барча корхоналар каби кишлок хўжалик корхоналари фаолиятининг энг асосий ва якуний кўрсаткичидир.


Фойда микдори ва фойдалилик даражаси корхонанинг қанчалик самарали ташкил этилганлигини, унинг ривожланиш даражасини, ракобатбардошлигини, иқтисоий барқарорлигини кўрсатади.
Хозир амалда кулланилаётган низомга кура, хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти молиявий натижаларини шакллантиришда фойданинг куйидаги кўрсаткичлари кулланилади:

  1. Махсулотни сотишдан олинган ялпи фойда. Бу махсулотлар (ишлар, хизматлар) сотишдан олинган соф тушум билан сотилган махсулотнинг ишлаб чкиариш таннархи уртасидаги тавофут сифатида аникланади.

;
Бунда: ЯФ – ялпи фойда;
ССТ – сотишдан олинган соф тушум;
ИТ – сотилган махсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи.

  1. Асосий фаолиятдан курилган фойда. Бу махсулотни сотишдан олинган ялпи фойд билан давр харажатлари уртасидаги тафовут ва плюс асосий фаолиятдан курилган бошка даромадлар ёки минус бошка зарарлар сифатида аникланади.


Бунда: АФФ – асосий фаолиятдан олинган фойда;
ДХ – давр харажатлари;
БД – асосий фаоиятдан олинган бошка даромадлар;
БЗ – асосий фаолиятдан курилган бошка зарарлар;

  1. Умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки зарар. Бу асосий фаолиятдан олинган фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан олинган даромадлар ва минус курилган зарарлар сифатида аникланади.


Бунда: УФ – умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда;
МД – молиявий фаолиятдан олинган даромадлар;
МЗ – молиявий фаолиятдан курилган зарарлар.

  1. Солик тулангунгача олинган фойда. Бу умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда плюс фавкулодда (кузда тутилмаган) вазиятлардан курилган фойда ва минус зарарлар сифатида аникланади.

;
Бунда: СТФ – солик тулагунгача булган фойда;
ФФ – фавкулодда вазиятлардан олинган фойда;
ФЗ – фавкулодда вазиятларда курилган зарар.

  1. Йилнинг соф фойдаси. Бу солик тулагандан кейин хўжалик юритувчи субъект, яъни корхона (фирма) ихтиёрида коладиган хамда хўжалик субъекти мустакил тасарруф этадиган фойда. Уни соликлар тулангунга кадар булган фойдадан, даромаддан соликни хамда конун хужжатларида назарда тутилган бошка соликлар ва туловларни чиқариб ташлаган холда аникланади.

;
Бунда: СФ – соф фойда;
ДС – даромад (фойда)дан туланадиган соликлар;
БС – бошка соликлар ва туловлар.
Хўжалик юритувчи субъектлар, яъни корхона(фирма)лар томонидан улар хўжалик фаолиятини амалга ошириш натижасида олинадиган даромадларнинг манбалари куйидагилар:

  1. Сотишдан олинган соф тушум;

  2. Асосий фаолиятдан олинган бошка даромадлар (операция даромадлари);

  3. Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар;

  4. Фавкулодда даромадлар.

Корхона даромадининг асосий манбаси–махсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан келиб тушадиган пул тушумидир.
Соф пул тушуми бу – умумий пул тушумидан кушилган қиймат, акциз солиғи ва экспорт божи олиб ташлангандан колгани.
Асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган бошка даромадларга ундирилган ёки эътироф этилган карзлар, хисобот йилида олинган утган йиги фойда, ошхоналар ва ёрдамчи хизмат даромадлари, асосий воситаларни тугатишдан келган даромадлар, давлат субсидиялари, холисона моддий ёрдам ва бошка даромадлар киради.
Молиявий фаолиятдан олинган даромадларга – олинган сармоя трансферти, қийматли коғозлар буйича даромадлар, мол-мулкни узок муддатли ижарага беришдан олинган даромадлар (лизинг туловини олиш), валюта счетидаги ижобий курс тафовутлари, қийматли коғозларни кайта бахолашдан олинган ва бошка даромадлар киради.
Фавкулодда фойда – бу кузда тутилмаган, тасодифий тусга эга булган, ходиса ёки хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти доирасидан четга чикадиган тусдаги операциялар натижсида пайдо буладиган ва олиниши кутилмаган фойдалар.
Корхона молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилишда фойданинг умумий суммасини билиш билан бирга уларни кандай харажатлар эвазига олинаётганлини, ишлаб чиқаришнинг фойдалилик даражасини, маблағлар (пул ва моддий) кандай даражада айланаётланлигини билиш, хам мулкдорлар, хам хамкорлар хамда тадбиркорлар учун ута ахамиятли хисобланади. Шунинг учун корхонанинг молиявий хисоботида фойдалилилк даражаси ва маблағлар айланишини ифода этувчи куйидаги кўрсаткичлар акс эттирилади:

  1. Корхонанинг хамма активлари рентабеллиги. (РАК)

;
Бунда: АК- корхонани хамма активлари суммаси.
Корхонанинг хамма активлари рентабелиги хамма мулкдор ва кридитор томонидан корхона активларига куйилган маблағларнинг бир сумига туғри келадиган соф фойда, у корхона активларидан қанчалик даражада фойдаланилганлигини ифода килади.

  1. Уз капиталнинг рентабелиги (РУК)


Бунда: УК- уз капиталининг уртача йиллик қиймати (Устав капитали плюс кушимча капитал плюс захира капитал).
Уз капиталининг рентабелиги – мулкдорлар мулк эгаллари томонидан корхонанинг сарфланган уз маблағларини, кушимча олинган соф фойдани ифода килади ва уз маблағларидан фойдаланиш фойдалилик даражасини ифода килади.

  1. Сотилган махсулот рентабеллиги (РСМ) ёки ялпи фойда буйича рентабеллик (РЯФ)

;
Бунда: РСМ- сотилган махсулот рентабеллиги.
Сотилган махсулот рентабеллиги сотилган махсулотнинг хар бир суми қанча ялпи фойда келтирганини кўрсатади.

  1. Соф фойда буйича рентабеллик (РСФ).

;
Бунда: РСФ – соф фойда буйича рентабеллик
Соф фойда буйича рентабеллик хар бир сум сотилган махсулот корхона учун қанча соф фойда келтиришини ёки сотилган махсулот таркибида қанча соф фойда борлигини ифода килади.

  1. Бир акция рентабеллиги.


Бунда: ФғА – битта акцияга туғри келган фойда
АС- муомалага чиқарилган акциялар сони.
Бир акция рентабеллиги муомалага чиқарилган бир акцияга қанча соф фойда туғри келишини кўрсатиб, бу бир акция қиймати бирлигига ёки бир акциянинг узига дивидент белгилашда кулланилади.

  1. Махсулот ишлаб чиқариш харажатлари рентабеллиги (РИХ), бу айрим турдаги махсулотларни ишлаб чиқариш учун килинган харажатларнинг бир сумига олинган ялпи фойдани ифода килади. Бу кўрсаткичдан махсулотлар ва экинларнинг солиштирма самарадорлигини аниқлашда кенг фойдаланилади.

;
Бунда: РИХ – махсулотларни ишлаб чиқариш рентабеллиги
Маблағларнинг айланиш жараёнларни кўрсаткичлари.
Корхона хамма активларининг айланиши.
Активларнинг айланиши – бу корхонани активига куйилган маблағларнинг бир суми қанча сумлик сотилган махсулот қийматини келтирганини кўрсатади.
;
Бунда: АКА- корхона активлигини айланиши;
АК- уртача йиллик активлар қиймати.

  1. Айланма маблағларнинг айланиш сони.

;
Бунда: АС- айланма маблағларнинг айланиш сони;
АУК- айланма воситаларнинг уртача йиллик колдиғи.

  1. Дебитор карзларнинг айланиши (АД).

;
Бунда: ДК- дебитор карзи.
Дебитор карзларнинг айланиши харидор учун карзини неча кунда узиши мумкинлигини кўрсатади.

  1. Кредитор карзларнинг айланиши (АК)

;
Бунда: СМТ- сотилган махсулот таннархи;
КК- кредитор карзи.
Кредитор карзларнинг айланиши (кунда) маълум корхонага уз карзини узиш учун неча кун кераклигини кўрсатади.

  1. Моддий ишлаб чиқариш захиралари айланиши (АЗ).

;
Бунда АЗ – моддий ишлаб чиқариш запаслари айланиши;
МИЗ – Моддий ишлаб чиқариш запаслари.
Юкорида келтирилган молиявий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари корхона фаолиятини таҳлил қилиш, тадбиркорликни макбул ва самарали йулларини белгилаш, инвестицияларни жалб қилиш имконини беради.



Download 198 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish