Инвестициялар самарадорлги ва уни аниқлаш усуллари
Хар бир кишлок хўжалик корхонаси, у кандай шаклда булишидан катъий назар, махсулот етиштириш ва хизмат кўрсатишни ташкил қилиш учун сармоя сарф этади. Бозор иқтисоди эса, хар бир инвестор сармоясини сарфлашдан олдин сармоя сарфланадиган тадбир кандай натижа беришини, унинг иқтисодий самараси кандай булишини билишни талаб этади. Фермер хўжалиги хам сарфланадиган ёки йуналтириладиган капитал сарфларни, узок муддатга фойдаланиладиган воситаларни ташкил этишга каратилган маблағлар самарасини лойихалаштириш жараёнида кузда тутади.
Инвестиция қилиш учун фермер хўжалиги маблағни уз даромади ёки ёлланган маблағ (банк ва турли жамғармалар)дан ташкил этиши мумкин. Фермер хўжалиги бирон тадбирни амалга ошириш учун ташкаридан маблағ жалб киладиган булса, тадбирни ифода этувчи лойихада кузда тутилган сарф-харажатлари иқтисодий самарадорлиги аник хисобланган булиши керак. Бу лойихани техник-иқтисодий жихатдан асосланганлигини (ТЭО) ифодаловчи хужжатда акс эттирилади. Бу масалани хал қилишда капитал сарфлар ва инвестициянинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш усулидан фойдаланилади.
Узок муддатга килинадиган инвестициянинг
абсолют ёки мутлак самарадорлиги
киёсий ёки нисбий сармадорлиги аникланади.
Мутлок самарадорлик фермер хўжалиги сарф килган сармоя натижасида кушимча натижа, яъни сарф килган сармоянинг бир бирлигига олган кушимча ялпи даромад ва фойда билан ифодаланади. Корхона буйича бу куйидаги формула билан аникланади:
;
Бунда: Сса – мутлок самарадорлик;
ΔЯД - кушимча олинган ялпи махсулот;
Ф - кушимча олинган фойда;
С – сармоя(инвестиция)нинг усган кисми.
Масалан, фермер хўжалиги хўжаликнинг бозор иқтисоди талаблари даражасида булишини таъминлаш учун комплекс тадбирларни амалга оширишни режалаштириб, бу тадбирларга 30 млн.сум инвестиция ажратмокчи. Хисоб-китоблар бу тадбирларни амалга ошириш хўжалик фойдасини хар йили 8 млн.сумга ошириш имкониятини беради. Бунда сарф-харажатларнинг самарадорлик коэффициенти – 0,27 ни ташкил этади.
Инвестиция айрим воситалар ва йуналишлар буйича сарфланганда мутлак самарадорликни аниқлашда куйидаги формуладан фойдаланилади.
Бунда:Т0 – сармоя килингунга кадар булган даврдаги махсулот бирлиги;
Т1 – сармоянинг килингандан кейинги таннарх;
М – сармоя қилиши натижасида олинган махсуот ёки иш хажми.
Масалан, фермер хўжалиги сигирларидан сут соғиб олишни механизациялаш учун соғиш агрегатларини сотиб олиб урнатди. Бу тадбирларга 15 млн сум сарф-харажат килди. Натижада 100 бош сигирнинг хар бири 3000 кг (30 центнер) сут берадиган, кулда соғиладиган сигир машиналар ёрдамида соғиладиган булди. Сигирлар кулда соғилганда 1 центнер сут таннархи – 1300 сум булган булса, уларни машинада соғиш натижасида 1 центнер сут –таннархи 1200 сумни ташкил этди. Шу тарика хар бир центнер сутни соғиб олишдан – 100 сум тежашга эришилди. Маълумотларни юкоридаги формулага куйиш оркали бу тадбирга килинган сарфлар (инвестиция) иқтисодий самарадорлигини аниклаймиз:
Са к0,2
Бу тадбирга килинган сарф-харажат мутлок самарадолик коэффициенти – 0,2 га тенг булди. Сармоя сарфларининг меъёрий самарадорлик коенффициенти-0,14 ни ташкил этганлиги учун сигирларни машинада соғиш учун соғиш агрегатларини соғиб олиш ва ишга тушуриш билан боғлик тадбирга – 15 млн сум сарфлаш иқтисодий жихатдан самарали экан. 0,2 ёки 0,14 коэффициентларнинг мохияти шундаки, юкоридаги тадбирга сарф килинган сармоянинг хар суми – 0,2 сум тежаш ёки фойда олишни таъминлаган. Меъёрий самара эса – 0,14 сумга тенг. Энди сарф-харажатларнинг самарадорлигини янада туликрок тушуниш учун уларни коплаш муддатини билиш керак, яъни бу сарфлар уз қийматини олинган кушимча даромадлар билан неча йилда коплайди? Сарф–харажатларни коплаш муддати куйидагича аникланади:
Корхона буйича кМ к
Айрим йуналишлар кМ к
сармоя тури буйича
меъёрий кМ к
Хар иккала тадбирда хам коплаш муддати меъёрий муддатдан кам булганлиги сарф–харажатнинг иқтисодий самарали эканлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |