2.Германиядаги
тарихий,
янги
тарихий
мактаб.
В.Зомбартнинг ғоявий эволюцияси.
Юкорида келтирилган билимлари эътибор қилинса,
Германияда классик мактаб юзага келмади, тарихий мактаб
яратилда ва унда иқтисодиёт назариялари халқ хўжалиги тарихи
билан шугулланиши зарурлиги кайд этилади. Бунда асосий
эътибор миллат рухига богланади.
ХIX асрнинг иккинчи ярмида Германиядаги немис
иқтисодчилари аввалги даврдаги иқтисодий адабиётда вужудга
келган реакцион, миллатчилик анъаналарини давом эттириб, уни
янада кучайтирдилар, пруссия харбийларининг тажовўзкорлик
муддаоларини қўллаб-кувватладилар ва кукларга кутариб
ма
қ
тадилар. Сиёсий иқтисоднинг ривожланиши Германия
ижтимоий-иқтисодий тараккиётининг ўзига хослигини акс эттирар
эди,
монополистик
капиталнинг
тез
ўсиши,
Германия
империализмининг тажовузкорлиги, феодал саркитларининг узоқ
вақтдан бери сақланиб келаётганлиги мана шу ўзига хосликни
белгилаб берган эди.
Оқибатда ижтимоий зиддиятлар, немис пролетариатининг
синфий кўраши кескинлашди.
Шу даврда Германия иқтисодий билимларида янги тарихий
мактаб етакчи ўринни эгаллар эди. Берлин дорилфунунининг
профессори Густав Шмоллер (1838-1917) шу мактабнинг
асосчисидир. Бу профессор очикдан-очик иқтисодчиларнинг
консерватив қанотига бошчилик қилар эди. «Халқ хўжалиги
тўғрисидаги умумий таълимот асослари» китоби (1900-1904) унинг
сиёсий иқтисодга оид асосий асаридир. Г.Шмоллер, ўзидан
аввалги б.рошер билан б.гильдебранднинг эски тарихий мактаб
асосий коидалари ва усулларини мерос қилиб олган эди. У йирик
буржуазия,
заминдорлар,
«ер
эгалари»,
амалдорлар
манфаатларининг ифодачиси, пруссия монархияси тарафдори
эдилар. Шмоллер Маркча қарашларга жон-жахди билан кўрашар,
62
ижтимоий, синфий муаммоларни сиёсий иқтисоддан олиб
ташлашга, уни халқ хўжалиги тарихи фанига айлантиришга ўринар
эди. У иқтисодий таълимотнинг аҳамиятини писанд қилмай,
сиёсий иқтисоднинг назарий рухини инкор этиб, фактларни ва
статистика материалларини ўрганиш, халқ хўжалигидаги
ходисаларни баён этиб беришни сиёсий
иқтисоднинг
бошвазифаси деб хисоблар эди.
Г.Шмоллер илмий тарихийликка хеч қандай алоқаси
бўлмаган тарихий усулга таянар эди. У марксизмнинг иқтисодий-
ижтимоий формациялар тўғрисидаги таълимотига кескин хужум
қилади, жамият тараккиётидаги сифат силжишларини катъиян рад
этди.
Г.Шмоллер сиёсий иқтисод халқ хўжалигидаги жараёнларни
ва иқтисодий категорияларни ўзича талкин қилиш ғоясини
илгари сурди. У иқтисодиётда одоб-хуқуқ омилини белгиловчи
омил деб хисоблар, чунки хар бир халқнинг хаётий тарзи одоб
коидаларида, хўжалик хуқуқида асосий ифодасини топади, деб
таъкидлар эди. Бу коида янги иқтисодий мактаб
намоёндаларининг асарларида хукмрон ғоя эди.
Янги тарихий мактаб иқтисодчилари хўжалик турмушида
буржуа-помешчик давлати хал қилувчи ролни уйнайди, деб
билар эдилар. Улар Германия империясини тинимсиз макташар,
кучли миллий давлат барпо этилсин, деб даъват қилишар, унинг
агрессив давлат бўлиши кераклигини оқлашар эдилар.
Шмоллернинг фикрича, Пруссия (гармон) давлати жамият-
тараккиётнинг асосий кучи, «Олий немис ирки рухий одоб-
ахлоқларининг» барқарорлигини таъминлайдиган «Энг салмоқли
мулкий капитал» дир. Фақат кучли миллий давлатгина иқтисодий
равнакини, немис буржуазиясининг хукмронлигини таъминлаши,
синфий зиддиятларни тугатиши мумкин, деб хисоблар эди у.
Г.Шмоллер иқтисодиётда ахлок ва хуқуқ омиллари
белгиловчи ролни уйнайди, деб хисоблайди, ишлаб чиқаришни
писанд қилмасдан, унинг табиий ва ижтимоий жихатларини
кориштириб ташлар эди.
63
Ғайри илмий айирбошлаш концепциясининг вақили бўлмиш
л.брентано реализация ва айирбошлаш шароитларининг
ўзгариши хўжалик турмушида, ишлаб чиқариш шаклларида
белгиловчи аҳамиятга эга бўлади, деб хисоблайди. Л.Брентано
либерал (эркин) буржуазиянинг манфаатларини ифодалаб, немис
ишчилари синфини унга буйсундиришга интилар, ишчилар
синфининг революцион чикишларини пасайтиришга ўринар эди.
У «Ижтимоий иноклик» ғоясини таргиб қилар, инглиз тред-
юнионларининг тажрибасини ташвик этар эди. Брентано ўртага
ташлаган ислохотлар программаси (дастури) касаба союзлари,
фабрика қонунлари орқали корхона эгалари томонидан
ишчиларга қисман ён беришни кўзда тутар эди. Шу максадда у
матбуот кооперациясида, уй-жой курилиши ва бошқалардан ҳам
фойдаланишни тавсия этар эди (бу фикрлар институтционализга
хос бўлиб, куйида тўларок қараб чиқилади).
Г.Шмоллернинг шоғирди Вернер Зомбарт (1863-1941)
Германиядаги янги тарихий мактабга яқин эди. Братислав, сунгра
эса
берлин
дорилфунунларининг
профессори
Зомбарт
К.Маркснинг иқтисодий таълимотига қарши кўрашнинг нозиқ
усулларини немис буржуазиясига хизмат қилдирди, марксизмга
тилёгламалик билан хушомад қилиш орқали уни бўзиб курсатади,
унинг революцион мазмунини сикиб чиқаришга ўринди.
К.Маркснинг олимлигини унинг революционлигидан ажратишга
ўриниб, Марксизм асосчиси таълимотидаги мана шу икки негиз
тўғрисидаги мана шу революционлик гуё «Мутафаккирнинг уткир
зехни» ни хиралаштириб куйганлиги хақидаги даъвони кутариб
чикди. Чунончи қийматнинг мехнат назарияси «ишнинг ғояси» деб
эълон қилиниб, «Фикран мантикий бир иш»
дан иборат этилиб
курсатилади. Қўшимча қийматни зомбарт тахлил учун ярокли
бўлган назарий тимсол, мавхумлик дебгина хисоблаш ишчиларни
эксплуатация қилишнинг манбаи эканини инкор қилди. У ишлаб
чиқаришнинг уч омили (капитал, мехнат,
ер) хусусидаги
назариянинг
тарафдори
эди.
Зомбартнинг
асарларида
антогонистик
зиддиятлар,
иқтисодий
инкирозларнинг
64
мукаррарлиги инкор этилади, капитализм тартибга солинган,
режали ривожланиб борадиган хўжалик тарзида тасвирланади (бу
фикрлар тарих синовдан утди).
Маркча капитализмнинг муқарар улими башоратига қарама-
қарши, унинг ривожи ва равнаки йўллари исботлаб берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |