3. Альтернатив иқтисодий билимларнинг вужудга келиши
А.В.Чаянов ва унинг айрим иқтисодий билимлари.
Хозирги пайтда бошқа ижтимой фанларда бўлгани каби
иқтисодий билимлар тарихи фани ҳам қайта кўриб чиқилмоқда,
тарих фанини хаддан зиёд "Ғоялаштириш", объектив вокелик
ҳамда тарихий фактларга сиёсат нуктаи назаридан қарашлик каби
нуксонлардан аста-секин халос бўлинмоқда. Совет давлатининг
дастлабки даврларидаёк янги жамият иқтисодиётини яратиш,
хўжалик юритишнинг янги методлари ва тамойиллари ўстида
илмий изланишлар олиб борган олимларнинг номлари қайтадан
тикланмоқда.
Ўз даврида «Халқ душманлари» бўлган олимларнинг хаёти,
илмий фаолиятлари ва назарияларига объектив бахо берилмоқда.
Шуни алохида таъкидлаб утамизки, уша пайтларда шуролар
давлати ва коммунистик партиянинг олиб бораётган расмий
сиёсатига альтернатив - муқобил иқтисодий ғоя, фикр, концепция,
таълимот ва назариялар бор эди. Лекин уларнинг фикрлари
антимарксистик, антисоциалистик никоб остида инкор этилди,
олимлар жисмонан йўқ қилинди. Эндиликда катагон йиллари
мавжуд бўлган барча илмий қарашларни акл тарозиси билан
янгидан ўрганиш учун шароит тугилди. Шундай иқтисодчилардан
бири А.В.Чаяновдир.
Александр васильевич чаянов 1888 йил 17 февралда
москвалик савдогар оиласида дунёга келди. Билим юртини
битиргач, 1905 йили москва қишлоқ хўжалиги инститўтига укишга
киради (у даврда Москва қишлоқ хўжалиги инститўти , "Петров
қишлоқ хўжалиги академияси", кискача "Петров академияси" деб
аталар эди).
80
Талабалик даврида Италия (1908), Белгия (1909) ва кейинчалик
Ғарбий Европадаги бошқа қатор давлатларда бўлиши, ёш
олимнинг дунё қараши ва илмий тасаввурига таъсир этди. 1908
йилда Италияда кооперация масаласига багишланган илмий иши
нашрдан чикди.
1912 йили "Мехнат хўжалиги назарий очерклари" асарини
ёзиб, бу асар билан рус иқтисодий билимларида янги ташқилий
ишлаб чиқариш йўналишини ривожлантиришни белгилаб берди.
А.
В
.Чаянов ва унинг ҳамфикрлари бўлган Макаров, Рибинков
каби дехқон мехнат хўжалигини яхшилаш учун ишлаб чиқаришни
рациоанл ташқил этиш, илгор технологияга асосланган холда
унинг интенсивлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги максулотларини
қайта ишлаш ва реализацияни кооперативлаштириш лозим, деб
курсатган эдилар. Бу олимлар дехқон мехнат хўжалигининг асоси
оилавий мехнат ячейкасидир деб тушунтирдилар. Бу тушунчани
улар кооперация тўғрисидаги назарий ва амалий билимлар билан
богладилар, мустахкамладилар. Улар эркин иқтисодий кооператив
барпо этиш тарафдорлари эдилар.
20-йилларнинг ўрталарида Чаяновнинг дехқон хўжалигини
ташқил этишга багишланган "Ижтимой агрономиянинг асосий
ғоялари ва методлари" каби асари босилиб чикади. 1927 йилда
"Кооперациянинг асосий ғоялари ва шакллари" номли асари
чикади.
Чаяновнинг илмий фаолияти, унинг ёзган асарлари унинг
йирик иқтисодий олим, прогрессив ижтимой иқтисодий
ислохотлар тарафдори эканлигининг яққол далилидир. Аввал
айтганимиздек, олимнинг илмий фаолияти бевосита "ташқилий
ишлаб чиқариш мактаби" билан боғлиқ бўлиб, уни баъзида
"Чаянов мактаби" деб ҳам атадилар. Бу иқтисодий мактабнинг
бошқа мактаб ва бўлинмалардан асосий фарқи шунда эдики,
мактабда хаётий тажриба ва дехқонларнинг кундалик
эхтиёжларини назарда тутган холда иш олиб борилди.бу ғоялар
«Антисоциалистик» деб бахоланди ва олим катагон қилинди.худди
81
шундай
якун
бир
қанча
бошқа
олимлар
(
Н
.Кондратьев,
Н
.Вознесенский)
хаётига зомин бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |