Истеъмолчиларни афзал кўриши - бу истеъмолчи томонидан истеъмол товарлари ва хизматларининг маълум ассортиментини уларнинг нафлилиги бўйича таққослаш асосида баҳолаш жараёни. Бунда ҳар бир истеъмолчи бозорда оқилона хатти-ҳаракат қилади деб ҳисобланади. Бу ҳар бир истеъмолчи индивидуал авзал иклари шкаласига (ўлчовига) эга эканлигини англатади. Истеъмолчи унга риоя қилиш билан, шунингдек, ўзининг чекланган даромадларини (бюджетини) ҳисобга олган ҳолда, максимал даражада қониқиш даражасига (нафлилик) эришишга интилади. Истеъмолчиларни афзал кўриши- алоҳида истеъмолчиларни аниқ неъматларни танлашга таъсир этувчи омиллардан биридир.
Истеъмолчи харид қилиш мақсадида неъматларни танлашда мавжуд имкониятлари доирасида энг кўп нафликга эришишдан келиб чиқади. Ўз навбатида нафлилик инсонни эҳтиёжларини қондириш мезони ҳисобланади.
Харидор сотиб оладиган неъматларни танлашда, афзал кўришдан фойдаланади, бироқ уларни истеъмолни қондиришда харидор бюджети миқдори билан чекланган бўлади. Бундай шароитда харидор нима қилади,қайси танлов унга максимал нафлиликни таъминлаб беради?
Истеъмолчи танлови назариясини заминларини бўлиб қуйдаги аксиомалар ҳисобланади.
1.Истеъмолчиларни авзал кўришларини тўлиқ тартибланганлиги аксиомаси.
Бу аксиома истеъмолчининг ўзи немаътни истеъмол қилиш ва уни амалга ошириш хусусида қарор қабул қилиши кераклигини назарда тутади. Бунда харидор икки товар тўпламидан қайси бири яхши ёки бир хиллигини кўрсатиши керак. Демак, гап аниқ истеъмолчи учун турли неъматлар тўпламларини таққосланиши тўғрисида бармоқда. Истеъмолчи бу таққослашни амалга ошира олади. Бу хар қандай неъматларни А ва Б жуфтлик тўпламига, истеъмолчи А товар В товарга нисбатан авзалроқ яни А> В, В товар А товарга нисбатан авзалроқ яни В>А ёки А ва В товарлар тўплпмлари бир хил нафлиликга эга яни А= В
2. Истеъмолчилар авзал кўришлари (хохишлари) транзитивдир. Истеъмолчи қарор қабул қилиш ва уни амалга ошириш учун хохишларини бир неъмат ва унинг тўпламларидан бошқаларига изчилик билан ўтқазишлари керак. Транзитивлик, агар истеъмолчи В неъматлар тўпламига нисбатан А неъматлар тўпламини авзал кўрса, С неъматлар тўпламига В неъмеъматлар тўпламини афзал кўрса, унда истеъмолчи С тўпламга нисбатан А тўпламни авзал кўришини аглатади. Бошқача айтганда Агар А>В ва В>С бўлса, унда доим А>С бўлади, агар А=В ва В=С бўлса, унда хар доим А=С бўлади. Транзитивлик тўғрисида бундай фараз авзал кўришларни рационаллигини кафолатлайди. Бошқа ҳолатда истеъмолчини хатти харакати зиддиятлидир. Бундай холатда истеъмолчини диди ўзгарган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |